2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ УЧУН КАДРЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Қўнғирот сода заводини олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, ушбу корхонада ишлаш учун жалб этиладиган мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимини ташкил этиш, бўлимнинг ўқув-лаборатория базасини Қўнғирот сода заводи ҳудудида жойлашган муҳандислик корпуси биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2. Қуйидагилар ташкил этилаётган Тошкент кимё-технология институти махсус сиртқи бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Қўнғирот сода заводининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник ходимларни мақсадли тайёрлаш;
институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари илғор технологияларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларини бевосита ишлаб чиқаришда ўрганиш имконини берадиган ўқув жараёнини ташкил этиш;
технология жараёни самарадорлигини оширишда институтнинг илмий-педагогик салоҳиятидан ва заводнинг етакчи амалиётчи-мутахассисларидан фойдаланиш имконини берадиган олий таълим фанининг ишлаб чиқариш билан мустаҳкам интеграциясини ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
3. 2005/2006 ўқув йилига таълимнинг қуйидаги йўналишлари бўйича уч йиллик ўқиш муддатида бакалаврларни мақсадли тайёрлаш бўйича махсус сиртқи бўлимга қабул қилиш квотаси 65 кишидан иборат қилиб белгилансин;
5522400 — «Кимёвий технология» — 20 киши;
5520700 — «Технология машиналари ва асбоб-ускуналари» — 15 киши;
5521300 — «Электротехника, электромеханика ва электротехнология» — 15 киши.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
4. Белгилансинки:
Тошкент кимё-технология институти махсус сиртқи бўлимининг биринчи босқичига қабул қилиш, истисно тариқасида, кириш тест синовларисиз асосан турдош ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган шахслар орасидан «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва Қўнғирот сода заводининг йўлланмалари асосида давлат гранти бўйича амалга оширилади;
иккинчи ва учинчи босқич талабалари контингенти Тошкент кимё-технология институтида ва республиканинг бошқа олий таълим муассасаларида ўқиётган, Қўнғирот сода заводида контракт бўйича ишлаш хоҳишини билдирган тегишли ва турдош таълим йўналишлари талабаларини ўтказиш йўли билан шакллантирилади. Тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларни ўтказишда ўқитишнинг пулли шакли сақланиб қолади;
ўқишга қабул қилишда Қўнғирот сода заводи, Тошкент кимё-технология институти ва талабалар ўртасида ўқиш тамом бўлгандан кейин битирувчиларнинг заводда камида беш йил мажбурий ишлашини назарда тутувчи уч томонлама шартномалар тузилади.
5. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси уч ой муддатда Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимини жойлаштириш учун Қўнғирот сода заводининг қолдиқ қиймати 380 млн. сўм бўлган муҳандислик корпуси қурилишини тугалласин ва ўқув жараёнини ташкил этишга зарур шарт-шароитлар яратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг ҳар йилги кўрсаткичларини шакллантиришда Қўнғирот сода заводининг кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун квотани назарда тутсинлар.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2005/2006 ўқув йили бошлангунга қадар Тошкент кимё-технология институтининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган буюртманомаси бўйича махсус сиртқи бўлимнинг ўқув-лаборатория хоналарини Олий таълим муассасаларини ривожлантариш жамғармасининг маблағлари ҳисобига ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари, лаборатория асбоб-ускуналари, кўргазмали қўлланмалар ва бошқа зарур мулк билан жиҳозласин;
Тошкент кимё-технология институти билан биргаликда таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлим ўқув режалари ва дастурларини республика таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан биргаликда сифатли таълим жараёнини ташкил этишда, талаб этиладиган илмий-педагог кадрлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашда Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимига доимий равишда илмий-методик ва амалий ёрдам кўрсатсин;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПҚ-480-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 395-модда)
Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимида ва Қўнғирот саноат коллежида ўқув жараёни ташкил этилиши устидан доимий назоратни амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом);
5.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг);
7.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари негизида ўрта махсус таълим муассасаларини илгари тамомлаган ва ишламаётган шахслар орасидан 564 нафар ҳамда «Ўрганчтрансгаз» ўқув маркази негизида 26 нафар малакали ишчини икки ойда жадал тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сарф-харажатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва молиялаштиришнинг амалдаги нормативлари асосида 2005 йилда республика олий таълим муассасаларининг харажатлари сметасига кадрлар тайёрлашга бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида тегишли ўзгартиришлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклатилсин.