1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштиришда қўлланилиши белгилаб қўйилсин. Бундай ҳудудий чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 апрель,
ПФ-3594-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармонига ИЛОВА
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари
РЎЙХАТИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
2. Енгил саноат:
тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш;
тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;
табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати.
3. Ипакчилик саноати:
шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
4. Қурилиш материаллари саноати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.
6. Озиқ-овқат саноати:
маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).
7. Гўшт-сут саноати:
гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли).
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2018 й., 06/18/5326/0657-сон)
22. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПФ-5444-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 06/18/5444/1244-сон)