1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
1-модда. Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 754-XII-сон «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси.
2-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда камайтириш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
4-модда. Фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш;
атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларидан ўз вақтида ва ишончли ахборот олиш;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши туфайли ўз соғлиғига ва мол-мулкига зиён етказилган ҳолларда зарарнинг ўрни қопланиши;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ва жамоатчилик экологик экспертизасини амалга оширишда иштирок этиш.
Фуқаролар:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишига олиб келувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
5-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
51-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солувчи техник регламентларни тасдиқлайди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.
52-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
54-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари:
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширади;
аҳоли ўртасида фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ва экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
(51 — 54-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
6-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тартибини, унинг ҳолати устидан назорат усулларини аниқлаб беради, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ўзга талабларни белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Инсон учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар (санитария нормалари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Атроф табиий муҳит объектлари учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, иқлимни ва озон қатламини сақлаш соҳасидаги стандартлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун атмосфера ҳавоси сифатининг қуйидаги ягона нормативлари белгиланади:
атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларнинг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражада тўпланиши;
физикавий омиллар атмосфера ҳавосига акустик, электромагнит, ионлаштирувчи ва бошқа хил зарарли таъсир кўрсатишининг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражалари.
Қонун ҳужжатларида айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 7 августдаги 18-сон билан тасдиқланган Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари (0053-23-сон СанҚваН), Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2024 йил 18 ноябрдаги 19-мҳ-сонли «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида Низом».
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
8-модда. Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиши нормативлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари атмосфера ҳавосига чиқиндилар чиқарувчи ёки зарарли физикавий таъсир кўрсатувчи ҳар бир доимий манба учун ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар ва физикавий таъсир кўрсатиш омилларининг ҳар бири бўйича белгиланади.
Ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби]
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини, доимий ифлослантирувчи манбалар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат санитар бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2005 йил 11 ноябрь, 0191-05-сон билан тасдиқланган «Тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган санитар концентрациялари».
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан 2019 йил 15 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон)
10-модда. Кўчма манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган кўчма манбалар учун ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар ва улар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари белгиланади. Бу нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
13-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилишини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш
Атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
14-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларига доир талаблар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларининг барча турлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган стандартлар, техник регламентлар талабларига мос бўлиши лозим.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини олиб кириш ва уларнинг кириб келиши шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмалари кўрсатадиган салбий таъсир ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорига ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатишига доир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган нормативлардан ошмаган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бу воситалар ва қурилмаларни олиб киришга ва уларнинг кириб келишига йўл қўйилади.
16-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Ишлатилган газлар чиқариб юборилганида улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ёки улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативлардан юқори бўлган транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт.
17-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар олдига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ҳамда улар физикавий омиллари зарарли таъсир кўрсатишининг нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминлайдилар.
18-модда. Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ёки улардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар бундай моддаларнинг атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган даражада тўпланиш нормативларини, уларни назорат қилиш усуллари ва экологик-токсикологик паспортларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ишлаб чиқадилар.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апреля ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида кимёвий моддаларни ишлатишга қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентига мувофиқ йўл қўйилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
19-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талаблар
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашда, хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда қўллашни тартибга солишга доир чора-тадбирларга риоя этиши лозим.
Таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлаши лозим.
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ҳамда экспорти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 126-сонли «Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
20-модда. Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир талаблар
Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш ёки ифлослантириш даражасини камайтириш қоидаларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган усулларда амалга оширилиши шарт.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
21-модда. Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ёки кўмиб ташлашга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба бўлиши ёки ҳавога бошқа тарзда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техноген ҳосилаларни аҳоли пунктлари ҳудудида ёки уларга яқин ерларда жойлаштириш тақиқланади.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари қайта ишланиши, тозаланиши, дезодорация қилиниши ёки махсус полигонларда сақланиши зарур, бундай полигонларнинг жойи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
22-модда. Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш
Корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш, ишлаб турган технология жараёнлари ва асбоб-ускуналарни такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни қуриш жойларини белгилаш, уларни қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиб олинади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
23-модда. Кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини, техника ва технологияларни жорий этиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига, иқлимга ва озон қатламига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини жорий этишни, техника, технологиялар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллардан, ёқилғидан фойдаланишни ҳамда тайёр маҳсулот чиқаришни сертификатсиз ёки унда белгиланган кўрсаткичдан четга чиққан ҳолда амалга оширишга йўл қўйилмайди.
24-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни, биологик организмларни, иссиқхона газларини ва озонни бузувчи моддаларни чиқариш ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:
атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва асбоб-ускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши;
озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритиши, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўймаслиги, рециркуляцияни (уларни қайта ишлатиш мақсадида бирламчи тозалашни) амалга ошириши;
хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини белгилаши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни ҳамда унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш ва (ёки) бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши, уларнинг ҳисобини юритиши ва статистика ҳисоботини тақдим этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олинишини таъминлаши ҳамда ўлчовларни амалга ошириши;
ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғининг, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар аралашмасининг ёқилишига, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг ёқилишига йўл қўймаслиги, бундан ёқиш махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно;
энергияни тежовчи ва (ёки) ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши;
метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилишини камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган тадбирларни бажариши;
корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф-муҳитга ҳамда аҳоли соғлиғига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолашдан ўтказиши;
кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчи бирикмаларни сақлаш, ташиш шартларига, улардан фойдаланиш ва улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларига риоя этиши;
чиқиндиларнинг утилизация қилинишини таъминлаши ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
(26-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддаларнинг турлари ва миқдори;
атмосфера ҳавосига физикавий омиллар кўрсатадиган зарарли таъсирнинг турлари ва ҳажмлари.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
27-модда. Атмосфера ҳавоси мониторинги
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиш, у ҳақдаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва истиқболни белгилаш атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан экологик назорат бўйича махсус ваколатли давлат органларидир.
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат экологик назоратини;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилиши устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фойдаланилиши атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатадиган автомототранспорт воситалари устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан 2019 йил 15 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
353-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 52-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.02.2024 й., 03/24/904/0102-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)