Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Мактабгача ёшдаги имкониятлари чекланган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдамни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, жалб қилинган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги 839-сон қарорининг 10-банди
биринчи хатбошисидаги «2021 йил 1 июлгача» сўзлари «2022 йил 1 сентябргача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.