Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Президент Кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган теннис турнирининг юксак ташкилий даражаси халқаро спорт майдонида эътироф этилганлигини назарда тутиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун теннис турнирини ўтказиш доирасида олган даромадлари, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикасида манба олдидаги даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этилади.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.