Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1а-сон иловасининг 10-банди
иккинчи хатбошисидаги «солиқ тўловчининг идентификация рақами» деган сўзлар «жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.