1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар тайёрланишини жадаллаштириш, лойиҳа тайёрланишидан унинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
*1-илова берилмайди.
2. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*2-илова берилмайди.
3. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:
икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳларни шакллантирсинлар ва уларнинг раҳбарларини тайинласинлар;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ижроия агентликлар сифатида белгиланган республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳаларни амалга оширишга жадал тайёргарлик кўрилишини таъминлайдиган чора-тадбирларнинг тегишли режаларини тасдиқласинлар, бунда техник-иқтисодий асослаш ўз вақтида экспертизадан ўтказилишини, маблағ билан таъминлаш манбалари ва қарз маблағлари қайтарилишини келишишни назарда тутсинлар;
қўшма лойиҳаларнинг тайёрланишидан уларнинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминласинлар.
4. Белгилансинки:
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши юзасидан техник вазифалар ишчи гуруҳлар томонидан мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилади;
янги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга буюртманомалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти орқали юборилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тайёрланиши ва рўёбга чиқарилиши жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида 4 кишидан иборат мониторинг гуруҳини ташкил этсин.
6. Бош вазирнинг ўринбосари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Р.С.Азимов техник кўмак олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида молиявий кўмак олиш юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкига буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.