toggle_night_mode
Ҳужжат 14.07.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори ҳамда «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:
кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K — SAVDO» ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга ошириш;
кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича «K — SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
кўчма савдони амалга ошириш талаблари ва шартлари, кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш, объектларнинг жойлашиш схемасини тузиш, электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш, кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш тартибини назарда тутувчи Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;
мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома бериш, уларни ўрнатишга (қуришга) ва уларнинг ишлашига қўйиладиган талаблар, мавсумий кафени ўрнатиш (қуриш) ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкини балансида сақловчи вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг тизимларидаги ташкилотларда савдо автоматларини ўрнатиш мумкин бўлган майдонларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш мақсадида белгиланган тартибда онлайн-аукционга чиқариш чораларини кўрсин.
Бунда, савдо автоматларини ўрнатиш учун давлат мулкини ижарага бериш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан ташаббус кўрсатилганда, давлат мулкини балансида сақловчи вазирлик ва идоралар ушбу ташаббусларни икки кунлик муддатда кўриб чиқиб, давлат мулкини ижарага бериш бўйича ваколатли органга таклифларни тақдим қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «K — SAVDO» ААТни ишга туширсин:
кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш;
кўчма савдо жойларининг хариталари билан танишиш;
аҳоли пунктлари бўйича кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционларни амалга ошириш;
аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи учун тўловларнинг амалга оширилиши, шунингдек, пул маблағларини қайтариш;
тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида QR-код қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юбориш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга кўчма савдо объектлари тўғрисида маълумот юбориш;
кўчма савдо жойлашиш схемасида мавжуд бўш турган ва банд қилинган кўчма савдо жойлари тўғрисида маълумот олиш;
кўчма савдо объектлари реестрини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси «K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда:
2021 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизматини жорий этишни;
2021 йил 1 ноябрга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойларини танлаш ва кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаларини тузиш ҳамда уларни «K — SAVDO» ААТга жойлаштиришни;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси ёрдамида «K — SAVDO» ААТга интеграция қилишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги икки ой муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, савдо автоматлари учун давлат стандартларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат Таснифлагичини қайта кўриб чиқсин ҳамда унда савдо автоматлари орқали чакана савдо ва (ёки) хизмат кўрсатиш фаолият турини назарда тутсин.
7. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига «Uzvend» ассоциацияси билан биргаликда уюшма таркибига кирувчи корхоналар негизида савдо автоматларини, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ҳудудларда уларга техник хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 август,
485-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
жойлашиш схемаси — кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви;
кўчма савдо жойи — кўчма савдо объектининг «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви — сотиладиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;
кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчма савдо субъектлари — кўчма савдони амалга ошириш учун «K-SAVDO» ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
оператор — савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«E-auksion» электрон савдо платформаси — (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш учун материалларни тўплаш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
байрам кунлари ва байрамолди кунларда савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган кўчма савдоларга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган кўргазма ва ярмарка савдоларига;
бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдоларига;
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.
5. «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
2-боб. Кўчма савдони амалга ошириш талаб ва шартлари
6. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
чакана савдо соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;
давлат ветеринария хизматининг ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ёки ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари томонидан берилган ижобий хулосалар асосида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, шунингдек, ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш;
назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги (савдо автоматлари бундан мустасно);
кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқинди қутиларини ўрнатиш;
товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.
7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:
нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
сут ва сут маҳсулотлари;
ўтириш жойлари ташкил этмасдан, доналаб сотиладиган таомлар;
сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;
музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;
озиқ-овқат маҳсулотлари;
нашриёт маҳсулотлари;
гуллар;
халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;
ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари.
Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:
техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);
тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);
енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);
ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;
акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;
ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;
диний мазмундаги материаллар;
қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.
9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
маъмурий бинолар (савдо автоматлари бундан мустасно), маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;
бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;
муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;
жамоат транспорти бекатларида йўлак (тротуар)нинг иккала томонидан 15 метр масофадан яқинроқда (савдо автоматлари бундан мустасно);
чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;
маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;
сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);
пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 15 метрдан кам масофада;
велосипед йўлакларида;
қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;
лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;
«Тўхташ тақиқланади» йўл белгиси ёки «тўхташ тақиқланади» йўл чизиғи таъсири доирасида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совитиш ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси техник кўрикдан ўтиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, шунингдек, техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.
Кўчма савдо автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартириш (қайта жиҳозлаш) талаб қилинса, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.
13. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келиши таъминламаган тақдирда, кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди.
14. Кўчма савдо субъектлари:
кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисида QR-код қўйилган ва электрон шаклда олинган гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириши;
ваколатли органга «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектлари реестридаги кўчма савдо объекти тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тегишли ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда ёки электрон ҳужжат кўринишида (электрон рақамли имзо билан) ариза юбориш йўли билан тақдим этиши лозим.
15. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.
16. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.
17. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти «K-SAVDO» ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Бунда транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.
18. Савдо автоматлари орқали оммавий талабдаги, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари), қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар) сотилади, хизматлар кўрсатилади.
Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек, улар зиммасига товар-моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишининг олдини олиш ҳам юкланади.
3-боб. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш
1-§. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари
19. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъекти томонидан кўчма савдо схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни тўлдириш йўли билан амалга оширилади, транспорт воситалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда тадбиркорлик субъектига электрон онлайн-аукционда сотиб олинган кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур Низом талаблари асосида белгиланган жойлаштириш схемаси доирасида кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлик субъектлари ушбу Низом талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда, фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
22. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари чегириб қолингандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига;
80 фоизи — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Жойлашиш схемасини тузиш
23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан уч кун муддатда келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари келишилганидан кейин ўн кун ичида «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилади. Бунда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси келишилган кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши мумкин.
Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
26. Тадбиркорлик субъектлари «K-SAVDO» ААТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун жойлашиш схемаларига кўчма савдо қилинадиган аниқ жойни киритиш бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч кун ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Кўриб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси таклиф этилган кўчма савдо жойини «K-SAVDO» ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бунда тадбиркорлик субъектлари рад этилган таклифлар бўйича қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш
29. Бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг.
30. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.
31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради ва закалат суммасини тўлайди.
Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. «K-SAVDO» ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади.
33. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.
4-боб. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби
34. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси «K-SAVDO» ААТда жойлашиш схемасидан ташқарида, электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан рўйхатга олинади.
35. «K-SAVDO» ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкани тўлдиради.
Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;
савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;
электрон почта манзили (мавжуд бўлганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Электрон бланка тўлдирилгач, «K-SAVDO» ААТ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборади.
37. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади.
38. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.
5-боб. Кўчма савдо объектлари реестрини юритиш тартиби
39. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектлари реестри (кейинги ўринларда — реестр) электрон шаклда юритилади.
40. Реестрда ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;
юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объекти жойлашган жой.
41. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилади.
6-боб. Кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш
42. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.
43. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлайди:
ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тўхтатилганда;
кўчма савдо субъекти томонидан кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда, кўчма савдони амалга оширишни бутунлай тўхтатганлиги тўғрисида ёзма ахборот киритилганда.
Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда фойдаланиш учун ажратилган кўчма савдони амалга ошириш жойи тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан олиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.
45. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даврининг тугаш санасидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим (узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно).
46. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкани тўлдириши лозим.
47. Электрон бланка тўлдирилгандан сўнг «K-SAVDO» ААТ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
48 «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
49. Кўчма савдо объектлари:
электр энергияси ва газ таъминоти билан фақат автоном қурилмалар орқали таъминланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан уланади.
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари

Туман (шаҳар) ҳудудида жойлар сони кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектлари жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини (кейинги ўринларда — Схема)ни тузади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

2-босқич

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси

Схемани тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади.

Схема тузилган санадан эътиборан уч кун мобайнида

3-босқич

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси

Схемани «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) жойлаштиради.

Жойлашув схемаларини ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

Келишилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида

4-босқич

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси

Тадбиркорлик субъектлари «K-SAVDO» АТТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун схемага кўчма савдо амалга ошириладиган аниқ жойни киритиш бўйича таклиф бериш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш якунлари бўйича таклиф этилган кўчма савдо жойини «K-SAVDO» АТТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.

Таклиф келиб тушган кундан бошлаб уч кун мобайнида

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Кўчма савдо жойини сотиб олиш мақсадида онлайн-аукционда қатнашиш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аризани юборади ва закалат суммасини тўлайди.

Аризаларни қабул қилиш муддати давомида

Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционда иштирок этади.

(Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади, бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг бўлади).

Аукцион ўтказилиш кунида

6-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Аукцион ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлайди.

Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аниқланади.

Белгиланган муддатда

7-босқич

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси

«K-SAVDO» ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади

(Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади).

Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи схемада унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.

Баённома расмийлаштирилгандан сўнг

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Кўчма савдонинг «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи
‎ГУВОҲНОМА № КS 00000

_________________________________________________________________га

(кўчма савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

кўчма савдони амалга оширишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ____________ манзилида чекланган муддатга кўчма савдони амалга оширишга ҳуқуқи берилди.

Гувоҳнома берилган сана: 20___ йил «_____»
‎«_________________»
идентификация рақами (СТИР, ЖШШИР): ______________________
савдо объектининг ихтисослашуви: _______________________________;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти): ______________________________;
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври: ______________________;
электрон почта манзили: ____________________;
автотранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: _________________________________________.

Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши талаб этилади.

Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса техникаларини мажбурий қўллаш (савдо автоматлари бундан мустасно);

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудини зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти бўйича гувоҳномаси ва унинг тасдиқланган жойлашиш схемасининг, сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхаларининг бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши лозим.

___________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ф.И.О.‎

QR-код учун жой

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига
2-ИЛОВА
«K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни тайёрлаш.

«K — SAVDO» ААТни ишга тушириш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва керакли инфратузилмани тайёрлаш.

2021 йил август

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

«K — SAVDO» ААТни ишга тушириш.

«K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш ва тизимни дастлабки синовдан ўтказиш.

Тизимни ишга тушириш юзасидан тегишли ташкилий тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил октябрь

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

«K — SAVDO» ААТни интеграция қилиш.

«K — SAVDO» ААТни қарорда белгиланган манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил октябрь

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

«K — SAVDO» ААТнинг ишлаши бўйича ўқув курслари ташкил қилиш.

«K — SAVDO» ААТни ишлатиш жараёнлари юзасидан масъул ходимларни вазирлик, идора ва ташкилотлар кесимида белгилаб олиш.

Масъул ходимларни ишлаб чиқилган дастур асосида қисқа муддатли махсус курсда ўқитиш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

«K — SAVDO» ААТда сўров тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш.

Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш юзасидан сўров шаклини ишлаб чиқиш.

Сўров тизимини жорий қилиш ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Кўчма савдо объектларини танлаш тизимини жорий этиш.

Электрон аукционлар орқали интерактив харитага киритилган кўчма савдо объектларини танлаш тизимини ишлаб чиқиш.

Тадбиркорлик субъектлари учун электрон аукционларда иштирок этиш бўйича видеоқўлланма ишлаб чиқиш ва тизимга жойлаштириш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Объектининг рўйхатдан ўтгани юзасидан гувоҳномаларни юбориш.

Кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтгани юзасидан QR-кодга эга бўлган гувоҳнома шаклини ишлаб чиқиш.

Тизим орқали гувоҳноманинг тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида юбориш имкониятини амалиётга жорий қилиш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Схемада қайд этилган кўчма савдо объектлари бандлиги юзасидан маълумотларни олиш.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо схемасида қайд этилган кўчма савдо объектлари бандлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Кўчма савдо реестрини яратиш

Кўчма савдо реестри шаклини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган реестрга асосан кўчма савдо объектлари базасини яратиш ва юритилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига
4-ИЛОВА
Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг (кейинги ўринларда — мавсумий кафелар) ишлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ушбу Низом талабларига мувофиқ умумий овқатланиш ташкилотларининг мавсумий кафеларини ўрнатиш (қуриш) бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
енгил турдаги қурилмалар — енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш имконияти мавжуд объект;
лойиҳа ташкилоти — юридик шахсга тегишли умумий овқатланиш ташкилоти мавсумий кафесининг эскиз лойиҳасини тайёрлаб берувчи қурилиш лойиҳа ташкилоти;
мавсумий кафе — умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган бино ёки иншоот.
3. Мавсумий кафелар умумий овқатланиш объекти жойлашган ҳудуд доирасида ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ариза берувчига мавсумий кафени ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мавсумий кафеларни ўрнатишга (қуришга) қўйиладиган талаблар
5. Қуйидагилар ариза берувчи учун мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) шартлари ҳисобланади:
мавсумий кафени жойлаштириш, ўрнатиш (қуриш) ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш;
мавсумий кафени ўрнатишга (қуришга) рухсат берилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарорида кўрсатилган ер участкасида жойлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мавсумий кафени жойлаштиришда пиёдалар ва автотранспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик, муҳандислик коммуникация тизимларидан фойдаланишга, бино ва иншоотларга кириб-чиқишга тўсқинлик қилмаслик;
мавсумий кафени туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан келишилган эскиз лойиҳага мувофиқ жойлаштириш, фойдаланиш даврида унинг ўлчамлари ва архитектура кўринишини ўзгартирмаслик;
мавсумий кафедаги барча ёпиқ хоналар ва кабиналарга шамоллатиш (вентиляция қилиш) тизимини ўрнатиш, шунингдек, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси ва оқова сувнинг ташқи коммуникация тармоқларига уланиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириқлари ва алоҳида лойиҳалар ишлаб чиқилишини таъминлаш.
6. Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларини аризада кўрсатилган муддатнинг бошланиш санасидан кейин ўрнатиш зарур.
7. Умумий овқатланиш ташкилоти ёки унга қарашли мавсумий кафе фаолияти тугатилган тақдирда, мавсумий кафени қисмларга ажратиш (демонтаж қилиш) ташкилот фаолияти тўхтатилган ёки тугатилган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай амалга оширилади.
8. Мавсумий кафелар тўғридан-тўғри стационар овқатланиш ташкилотига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, ёнғинга қарши оралиқ масофалар сақланган ҳолда жойлашган бўлиши керак.
9. Мавсумий кафелар жойлашган ҳудудда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёнғин ўчириш, бошқа тезкор хизматларнинг автотранспорт воситалари эркин ҳаракатланиши учун бино ва иншоотлар ўртасида очиқ масофа, ёпиқ ҳудудларда эса камида иккита кириш-чиқиш дарвозалари бўлиши лозим.
10. Мавсумий кафеларни жойлаштиришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:
мавсумий кафени ўрнатишга (қуришга) рухсат берилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарорида кўрсатилган ер участкасидан ташқарида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 1-мажбурий иловада белгиланган ёнғинга қарши оралиқ масофаларда;
пиёдалар ер ости ўтиш жойларида;
метронинг техник воситаларидан 25 метрлик масофада;
метро станциялари ва пиёдалар ўтиш жойларидан 25 метрлик масофада;
биноларнинг аркаларида, гулзорларда, ўйин майдончаларида (болалар, дам олиш, спорт, шаҳар транспорт парклари учун);
турар жой бўлмаган биноларнинг биринчи қаватларидан юқорида жойлашган ва алоҳида кириш жойи бўлмаган стационар овқатланиш ташкилотларининг ер участкаларида;
шаҳар бўйлаб йўловчилар транспортининг тўхташ жойларида;
пиёдаларнинг ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан 5 метрли зонада.
турар жой биноларининг томларида ҳамда уларга ўрнатилган ва бириктирилган биноларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Мавсумий кафеларнинг ишлашига қўйиладиган талаблар
11. Мавсумий кафеларнинг ишлашига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида назарда тутилган талаблар татбиқ этилади.
12. Мавсумий кафелар хавфсизлик талабларига, техник регламентга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, бошқа белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этган ҳолда фаолият юритиши керак.
13. Мавсумий кафеларда истеъмолчилар танишиши учун қулай шаклда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, мавсумий кафени ўрнатишга (қуришга) рухсат берилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори нусхалари жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мавсумий кафеларда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилиш умумий овқатланиш ташкилотида мавжуд бўлган назорат-касса техникалари ва ҳисоб-китоб терминалларини мажбурий қўллаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
15. Мавсумий кафеларни ариза берувчилар томонидан ўрнатиш (қуриш)да шаҳарсозлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан амалга оширилади.
16. Мавсумий кафелардан фойдаланишда ёнғинга қарши курашиш бўйича ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларининг ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 1 ва 2-мажбурий иловаларда кўрсатилган ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига амал қилинмаган ҳолларда, ушбу Низом талаблари бузилган ҳисобланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
18. Умумий овқатланиш ташкилотларининг мавсумий кафелари муҳандислик-коммуникация тармоқларига истеъмолчи ёки суб-истеъмолчи сифатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ уланади.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш»;
биринчи хатбошидаги «Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди, салқин ичимликлар ва музқаймоқлар сотиш бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчма савдони тадбиркорлик субъектлари томонидан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари, жойлари ва ихтисослашув турлари кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш»;
бешинчи хатбоши «ларёклар» сўзидан кейин «, савдо автоматлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«савдо автомати — нақд пул ёки бошқа тўлов воситаларини қабул қилгандан сўнг сотувчининг иштирокисиз товарлар бериш орқали хизмат кўрсатувчи савдо ускунаси (vending machine). Савдо автомати турғун ёки кўчма савдо объекти шаклида бўлиши мумкин»;
тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги XVII3 боб билан тўлдирилсин:
«XVII3. Савдо автоматидан фойдаланган ҳолда чакана савдо қилиш хусусиятлари
18711. Савдо автоматлари, қоида тариқасида, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда (таълим ташкилотлари, шифохоналар, маъмурий бинолар, савдо комплекслари, вокзаллар, аэропортлар, пиёдалар йўли, майдонлар, боғлар ва бошқалар) жойлаштирилади.
Савдо автоматларини жамоат тартибини сақлашга, йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда ўрнатишга йўл қўйилмайди.
18712. Савдо автоматлари муайян жисмоний ёки юридик шахсга тегишли ҳудудда ўрнатилганда, савдо автоматлари фаолияти учун зарур бўлган электр энергияси харажатларини қоплаш ва бошқа масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади.
18713. Савдо автоматлари орқали товарларни сотишга «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида савдо автомати кўчма савдо объекти сифатида рўйхатга олингандан сўнг йўл қўйилади.
18714. Савдо автоматлари орқали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, сотиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома талаб қилинадиган товарлар сотиш тақиқланади.
18715. Электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахслар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига тадбиркорлик субъектларининг савдо автоматларини улашлари шарт.
18716. Савдо автоматларида улардан фойдаланиш тартиби ҳамда савдо автоматига техник хизмат кўрсатувчи шахслар билан боғланиш ҳақидаги маълумотлар давлат тилида ва тушунарли шаклда жойлаштирилган бўлиши лозим. Савдо автоматларида ушбу маълумотларнинг бошқа тилларга таржимаси ҳам жойлаштирилиши мумкин.
18717. Савдо автоматлари ёруғ, тоза, шунингдек, дренаж, қувурлар ва бошқа зарар етказувчи воситалардан ҳоли бўлган жойга жойлаштирилади.
18718. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо автоматлари чанг, ҳашаротлар, кемирувчилар ва бошқа зарарловчи манбалардан ҳимояланган бўлиши, тозаланиши ҳамда унинг техника, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги назорат қилиб борилиши лозим.
18719. Савдо автоматлари орқали сотиладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари қонунчилик ҳужжатларига, ўрнатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва қадоқланган, шунингдек, уларнинг санитар-гигиеник талабларга мувофиқ, сифати бузилмаган ҳолда сақланиши ҳамда товарларни ёнма-ён сақлаш тартибига риоя қилиниши таъминланган бўлиши лозим.
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари (крахмал ёки крем тўлдирилган қандолат маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, гўшт, балиқ, парранда маҳсулотлари ва улардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар) савдо автоматлари орқали сотилишида уларни ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишлари (қопламалари) бузилмаган бўлиши керак.
18720. Газланган ичимликлар тарқатадиган ва сув таъминотига уланган барча савдо автоматларида контейнер клапанлари ёки бошқа қурилмалар, шу жумладан, сув билан алоқа қилувчи юзалар токсик моддалар ишлаб чиқаришга қаршилик қиладиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
18721. Савдо автомати эгаси унинг ёнида чиқинди ташлаш учун мўлжалланган идиш бўлишини таъминлаши шарт»;
б) 2-илованинг 3-бандида:
биринчи хатбошидаги «ёзги кафе» сўзлари «мавсумий кафе» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мавсумий кафе — умумий овқатланиш корхонасига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 602-модда):
а) 1-илованинг 10-банди иккинчи хатбошиси «давлат солиқ хизмати органларида» сўзларидан кейин «электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 31-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига тадбиркорлик субъектларининг савдо автоматларини улашлари шарт.»
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 5-сон, 115-модда) билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 1-банд «реконструкция қилиш» сўзларидан кейин «шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мавсумий кафе — умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот»;
в) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«умумий овқатланиш объекти биносидан 5 метрдан ошмайдиган масофада мавсумий кафени жойлаштириш».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорининг 3-банди «назарда тутилган ҳоллар» сўзларидан кейин «шунингдек, савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон; 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 14.10.2022 й., 09/22/591/0917-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон; 18.11.2024 й., 09/24/757/0939-сон; 31.07.2025 й., 09/25/478/0681-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)