1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.04.00 Сув транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
кичик ҳажмли кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;
сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши лозим бўлган талабларни назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртмасига мувофиқ кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети бланкалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори 2-банди «в» кичик бандидаги «2020 йил» сўзлари «2022 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 август,
484-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар кичик ҳажмли кемаларни (махсус топшириқли ҳарбийлаштирилган тузилмаларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалардан ташқари) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
кичик ҳажмли кема — асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;
кичик ҳажмли кемалар инспекцияси — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назоратни амалга оширувчи таркибий тузилмаси;
кичик ҳажмли кеманинг эгаси — кичик ҳажмли кемага мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш — кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича ҳаракатлар;
моторли кичик ҳажмли кемалар — турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кемалар (катер, яхта, моторли қайиқ, гидроцикл ва бошқалар);
моторсиз кичик ҳажмли кемалар — одамнинг (одамларнинг) кучи билан ёки шамол кучи таъсирида ҳаракатга келтириладиган кичик ҳажмли кемалар (елканли кема, эшкакли кема ёки қайиқ, сув велосипедлари ва бошқалар);
регистр тонна — кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими.
3. Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган кичик ҳажмли кемалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) назоратидаги кемалар ҳисобланади.
4. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади.
5. Жисмоний ёки юридик шахслар кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда — кема) харид қилгандан сўнг техник ҳолатидан қатъи назар, ўттиз иш кундан кечиктирмасдан уларни рўйхатдан ўтказиши лозим.
6. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кемалар — уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича, юридик шахсларга тегишли бўлган кемалар — юридик шахснинг юридик манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.
2-боб. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
7. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун жисмоний ёки юридик шахслар тегишли ҳудудий бошқармаларга ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат этади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
кема ёки унинг двигателлари (осма моторлари) харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (товар чеки, олди-сотди, ҳадя шартномаси, васият бўйича мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома), ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари мурожаат қилган ҳолатлар бундан мустасно;
рўйхатдан ўтказилиши учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабарнома (квитанция).
Тақдим этилаётган ҳужжатларда ўчириб ёзилган, чизилган ва бўялган сўзлар ёхуд ўзгартиришлар мавжуд бўлса, шунингдек, ҳужжатлар ўқиб бўлмайдиган даражада бўлса, бундай ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
9. Кемани рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат этиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Кичик ҳажмли кемалар» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали ҳам белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
10. Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига кемаларни рўйхатдан ўтказиш фақат муомалага лаёқатсиз шахсда кемага бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса амалга оширилади.
11. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тўловлар ундирилади.
Бунда ундириладиган тўловларнинг 60 фоизи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
12. Кемани рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) қабул қилинган ҳужжатларнинг рўйхати ва санаси қайд этилган тилхат берилади ёки электрон шаклда билдиришнома юборилади.
13. Ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари кемани рўйхатга олиш тўғрисида ариза тушгандан сўнг бир иш кунида уни кўриб чиқади.
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, кема бир иш куни давомида белгиланган тартибда дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.
Борт рақамлари фони оқ рангда, ҳарф ва рақамлари ҳамда фоннинг четки қисми қора рангда ўчмайдиган контраст бўёқда форштевендан (кема таг ёғочининг кема тумшуғига ўтган томони) кема корпуси узунлигидан 1/4 ўлчов узоқликда бир қатор ёзув билан ҳар икки томонда кўрсатилади.
Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 150 ммдан, эни — 100 ммдан, чизиқларнинг кенглиги 20 ммдан кам бўлмаслиги керак.
Борт рақамлари ўлчамларининг кема корпуси ўлчамларига мослиги ҳамда уларни кўрсатиш жойига қўйилган талабларни бажариш имкони мавжуд бўлмаганда, борт рақамларини ёзиш жойи ҳудудий бошқарманинг масъул ходимлари томонидан белгиланади.
18. Қуйидаги ҳолларда кемаларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди:
ариза берувчининг сузиш воситаси кичик ҳажмли кемалар таркибига кирмаса;
тақдим этилган ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаса ёки улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса;
техник кўрик натижаларига кўра кема фойдаланишга яроқсиз деб топилса;
кеманинг конструкцияси ёки унга киритилган ўзгартиришлар кема билетига мос келмаса;
белгиланган қутқарув воситалари мавжуд бўлмаса;
кемани ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжуд бўлса.
19. Кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан ёзма равишда рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади ва хабарноманинг нусхаси ҳужжатлар жилдига тикилади.
20. Ариза берувчига мазкур Қоидаларнинг 18-бандида кўрсатилган асосларга кўра кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, улар аниқланган камчиликлар бартараф этиб, ўттиз иш куни давомида кемани рўйхатдан ўтказиш учун такроран ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишга ҳақли, бунда қўшимча тўловлар ундирилмайди.
21. Ариза берувчи кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисида қабул қилинган қарордан норози бўлганда, шунингдек, ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгарганда.
24. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар тегишли ҳудудий бошқармаларга ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилади.
Кемани қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қўшимча равишда кема билети илова қилинади.
25. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш уларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
Бунда кемани қайта рўйхатдан ўтказиш уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш даврида амалга оширилмаётган бўлса, ушбу кемани техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди (кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгариши бундан мустасно).
26. Кема қайта рўйхатдан ўтказилганда кема эгасига янги борт рақами ва кема билети берилади, шунингдек, кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.
Ҳудудий бошқарманинг жавобгарлиги ҳудуди доирасида кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ёки кемага рухсат этилган сузиш ҳудуди ўзгарганда ҳамда кема қайта жиҳозланганда кема дафтарига, ахборот тизимига ва кема билетига кемани қайта рўйхатдан ўтказмасдан тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кеманинг мавжуд борт рақами ўзгартирилмайди.
4-боб. Кемаларни рўйхатдан чиқариш тартиби
27. Техник кўрик натижаси бўйича қабул қилинган хулосага кўра конструктив эскирган, қайта жиҳозлаш ёки бошқа ўзгартириш киритиш натижасида мувозанатни сақлаш, сузувчанлик ва чўкмаслик қобилиятини йўқотган, фойдаланишга ва тиклашга яроқсиз деб топилган кемалар рўйхатдан чиқарилади.
Вояга етмаган шахслар номига рўйхатдан ўтказилган кемаларни рўйхатдан чиқаришда уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг ёзма розилиги талаб этилади.
28. Кемани рўйхатдан чиқариш учун кема эгаси ушбу Қоидаларга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат қилади. Аризага кема билети илова этилади.
29. Кемани рўйхатдан чиқаришда белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилади ва бу ҳақида кема дафтарига, ахборот тизимига ҳамда рўйхатга олиш ариза — карточкасига тегишли ёзувлар киритилади.
30. Рўйхатдан чиқарилган кеманинг кема билети ўз кучини йўқотган деб топилиб, 5 йил мобайнида ҳудудий бошқармаларда сақланади.
31. Рўйхатдан чиқарилган кемаларнинг борт рақамлари бошқа кемаларга 5 йил давомида берилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
32. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
33. Рўйхатдан ўтган кемалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ўтказувчи, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчига, суд ҳамда бошқа ваколатли органларга уларнинг ёзма сўрови асосида тақдим этилади.
34. Мазкур Қоидалар билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
35. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
Жисмоний ва юридик шахслар
Кичик ҳажмли кема харид қилинганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этиш
Ўттиз иш кунида
Ҳудудий бошқарма масъул ходими
Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Бир иш кунида
Кичик ҳажмли кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш ва кема билетини расмийлаштириш
Бир иш кунида
Рўйхатдан ўтказилаётган кичик ҳажмли кема тўғрисидаги маълумотларни тегишли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига қайд этиш ҳамда кемага борт рақамини бериш
Бир иш кунида
Ҳудудий бошқарма масъул ходими
Кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг ёзма равишда рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш
Бир иш кунида
Жисмоний ва юридик шахслар
Кичик ҳажмли кемада аниқланган камчиликлар кема эгаси томонидан бартараф этилгач, уни такроран рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий бошқармага мурожаат қилиш
Менга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемани рўйхатдан чиқаришингизни сўрайман, кичик ҳажмли кема билетининг серияси ва рақами __________________________________________________________________.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар кичик ҳажмли кемаларни (махсус топшириқли ҳарбийлаштирилган тузилмаларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалардан ташқари) дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартибини белгилайди.
2. Кичик ҳажмли кемалар (кейинги ўринларда — кемалар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
3. Кемалар:
дастлабки техник кўрикдан — уларни рўйхатдан ўтказиш давомида;
йиллик техник кўрикдан — ҳар йили 1 мартдан 1 майгача, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин;
қайта техник кўрикдан — кема авариядан (ёнғин ва бошқалардан) сўнг таъмирланганда, қайта жиҳозланганда, асосий двигатели (осма двигатели) ўзгарганда ёки қўшимча двигатель (осма двигатель) ўрнатилганда ўтказилади.
4. Кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш улар рўйхатдан ўтказилган ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.
5. Кемаларни техник кўрикдан ўтказиш сузиш пайтида ҳудудий бошқарманинг масъул ходими томонидан белгиланган сув объектида амалга оширилади.
2-боб. Кемаларни дастлабки, йиллик ва қайта техник кўрикдан ўтказиш тартиби
6. Дастлабки техник кўрикдан ўтказишда кеманинг техник ҳужжатлари текширилиб, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, сузиш ҳудуди, қирғоқдан узоқлашишга рухсат этилган масофа, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги, ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганлиги, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналарининг мавжудлиги ҳамда созлиги ўрганилади.
7. Кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш жараёнида қайд этилган унинг техник хусусиятлари ва мавжуд жиҳозлари тўғрисидаги маълумотлар кема билетига киритилади ва ҳудудий бошқарма масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
8. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
9. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг веб-сайтида ҳар йили 20 февралга қадар жойлаштирилади.
10. Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган кемани йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат этади.
11. Ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушганидан сўнг бир иш кунида кемани техник кўрикдан ўтказади ва бунда унинг техник ҳужжатлари мавжудлиги, асосий қисмларига ўзгартиришлар киритилмаганлиги, кеманинг техник ҳолати, белгиланган стандартларга мувофиқ ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, фойдаланиш шартлари, шунингдек, қутқарув воситаларининг сони йўловчилар сонига тўғри келиши ҳамда улар белгиланган стандарт талабларига жавоб бериши ва ҳар бирига кема бортининг рақами туширилганлиги текширилади.
12. Моторли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
кема қопламасининг қалинлиги, корпусининг чидамлилиги ва сув ўтказмаслиги, конструкция элементларининг ишончли ўрнатилганлиги ва лок-бўёқ қопламасининг сифати;
кеманинг сузиш блоклари (ҳаво яшиклари) ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос келиши ва уларнинг мавжудлиги;
в) елканли кемаларнинг:
ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган элементлар ҳолати;
барча механизмларнинг (мачтани тикловчи ва ётқизувчи, антенналарни чиқарувчи ва туширувчи механизм ҳамда мосламаларнинг) созлиги (мойланганлиги);
ишчи механизмларни чекловчи ўчиргичларнинг тўғри ишлаши;
мачтанинг кема қобиғига ёки устки қурилмаларга маҳкамланганлиги;
швартанинг (кемани боғлаш қисми) мавжудлиги ва яшин қайтаргичнинг яроқлилиги;
руль қурилмасининг ишга яроқлилиги.
14. Кемалар қобиқларининг техник ҳолатини текшириш уни ташқи кўздан кечириш ва (ёки) шикаст етказмайдиган назорат воситалари, ўлчов ускуналаридан (қалинликни ўлчаш асбоби, дефектоскоп жиҳози) фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ташқи кўздан кечиришда кеманинг қулоқлари, эшкаклари, леер тўсиқлари (очиқ палубали кемаларнинг икки ён томонидан қаттиқ тортилган трос тўсиғи), фальшборт, кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар, боғлаш ва лангар қурилмаларининг муҳрлари (занжирли муҳрлар) кемани бошқа кема билан хавфсиз шатакка олиш қурилмаси ҳамда бошқа элементлари ўрганилади.
15. Кемаларни қайта техник кўрикдан ўтказиш уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
16. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тўловлар ундирилади.
Бунда кемаларни техник кўрикдан ўтказишда ундириладиган тўловларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
17. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳудудий бошқарма масъул ходими бир иш кунида ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ далолатномани расмийлаштиради.
3-боб. Кемаларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартиби
18. Кеманинг техник ҳужжатлари, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги белгиланган талабларга мос бўлганда, белгиланган ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганда, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналари мавжуд бўлганда, шунингдек, кеманинг техник ҳолати бўйича ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган техник носозликлар мавжуд бўлмаганда кема «Яроқли» деб баҳоланади.
19. «Яроқли» деб баҳоланган кеманинг кема билетига «Яроқли» деган штамп босилиб, ундан белгиланган сузиш ҳудудида фойдаланишга рухсат берилади.
20. Кемаларда қуйидаги техник носозликлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, кема фойдаланишга «Яроқсиз» деб баҳоланади:
кема корпуси бўйича:
кеманинг хавфсиз сузишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар ва тешиклар йиғиндиси ҳамда қопламада шикастланиш бўлганда;
бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар мавжуд бўлмаганда ёки герметиклиги бузилганда.
руль қурилмаси бўйича:
рулнинг тўлиқ қайрилувчанлиги (бортга нисбатан 35 градус) таъминланмаслиги, рул перосининг (бошқариш қисми) ёки руль мосламасининг носозлиги ва йўналтирувчи блокларнинг ҳамда штурвал тросининг носозлиги.
кема двигатели, шу жумладан, осма двигатель бўйича:
ёқилғи идишидан, ёқилғи шланги ва таъминот тизимидан ёқилғи оққанида;
сезиларли титраш мавжудлигида;
ўчиришдаги носозликда;
двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;
фарқловчи ёруғликларнинг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлиги;
кема жиҳозлари ва таъминоти кема билетида (ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида) кўрсатилган маълумотларга мос келмаганда.
21. «Яроқсиз» деб баҳоланган кема бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, кема билетига «Яроқсиз» деган штамп босилади ва бундай кемадан фойдаланиш тақиқланади.
22. Дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш давомида кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар моторли ва моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтарида ҳамда Кичик ҳажмли кемалар ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) қайд қилинади.
Моторли кемалар мазкур Қоидаларга 5-иловага мувофиқ «Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимига, моторсиз кемалар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ «Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимида қайд этилади.
23. Кемани техник кўрикдан ўтказиш бўйича расмийлаштирилган далолатномалар ҳудудий бошқармаларда 5 йил давомида сақланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ушбу Қоидалар талаблари асосида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
25. Мазкур Қоидалар билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотларни идоравий веб-сайтда жойлаштириш
Ҳар йили 20 февралга қадар
Жисмоний ва юридик шахслар
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат этиш
Бир иш кунида
Ҳудудий бошқарма масъул ходими
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш
Бир иш кунида
Кемаларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва техник кўрик натижалари бўйича далолатнома расмийлаштириш
Ҳудудий бошқарма масъул ходими
Техник кўрикдан ўтказилган кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижаларини тегишли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этиш
Бир иш кунида
Кеманинг кема билетига техник кўрик натижалирига кўра «Яроқли» ёки «Яроқсиз» штампини босиш
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича
АРИЗА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғига
(фамилияси, исми ва отасининг исми ёки ташкилот номи)
Яшаш манзили (ташкилот жойлашган жой) ва телефон рақами _______________________________ _________________________________________________________________________________
Кўрикка тақдим этилган кема тури _______________________________ модели _______________
Ишлаб чиқарилган йили __________ жой _____________ Завод рақами ______________________
Корпус материали _________________ Узунлиги ________________м. кенглиги ____________ м.
Борт баландлиги _______________м. сув усти бортининг баландлиги _______________________ м.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари (кейинги ўринлардан — Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши лозим бўлган талабларни белгилайди.
2. Қоидалар талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бош инспекторлари (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар) томонидан амалга оширилади.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
кичик ҳажмли кема — асосий двигателлар қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;
кичик ҳажмли кемалар турадиган база (иншоот) — сув объектининг кичик ҳажмли кемалар туриши учун махсус жиҳозланган, шунингдек, улар сақланадиган бинолар, иншоотлар мажмуи билан туташган қирғоқ ҳудуди;
навигация — ҳудуднинг об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан (кейинги ўринларда — кема) фойдаланиш мумкин бўлган давр;
сузиш жойи — кема тури ва моделини инобатга олиб кемаларда сузишга рухсат этилган сув ҳавзаси ҳудуди;
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари.
2-боб. Кемалардан фойдаланиш талаблари
4. Ҳудудий бошқармалар томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилган кемалардан фойдаланишга рухсат берилади.
5. Кемалардан сув объектларида навигация даври давомида, шунингдек, сел ва сув тошқини хавфи мавжуд бўлмаганда фойдаланиш мумкин.
6. Кемалардан фойдаланишга хавфсиз сузиш ва маневрлаш имкониятини таъминловчи, тўхташ жойи ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юк ортиш ва тушириш учун мўлжалланган иншоотлар ва қурилмалар мавжуд бўлган сув объектларининг белгиланган ҳудудларида рухсат берилади.
7. Сув объектларининг алоҳида қисмларида кемалардан фойдаланиш чекланиши мумкин. Бунда аҳоли ва фойдаланувчилар камида ўн кун олдин телекоммуникация, оммавий ахборот воситалари ва бошқа воситалар орқали ҳудудий бошқармалар томонидан огоҳлантирилади.
Моторли кемаларни бошқаришни ўзга шахсга топширишга фақат ушбу шахсда тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда, рухсат берилади.
9. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси ҳудудий бошқармалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини тамомлаган белгиланган тартибда назарий ва амалий имтиҳонларни ижобий топширган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.
10. Моторли кемаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда расмийлашитирилиши шарт.
Кема эгаси бўлмаган шахсларга нотариал тартибда тасдиқланган кемадан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз кемадан фойдаланиш тақиқланади.
11. Кемаларни сувга тушириш Инспекция ва ҳудудий бошқармалар масъул ходимлари томонидан сув объектларида белгилаб берилган жойда амалга оширилади.
12. Кема ҳайдовчилари ҳамда кемаларни сақлаш ва фойдаланишга масъул бўлган шахслар кемаларнинг хавфсиз сузишига, сувда фуқароларнинг хавфсизлигига, бахтсиз ҳодисалардан муҳофазаланишга ҳамда табиий атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга масъул.
13. Сув объектларида кемалардан фойдаланган ҳолда мусобақалар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда ташкилотчилар томонидан тадбир ўтказиш санасидан ўн иш куни олдин тегишли ҳудудий бошқармага ёзма равишда маълум қилиниши шарт.
14. Сув объектларида ўтказиладиган машғулот, мусобақа ёки бошқа оммавий тадбирларда кемаларнинг хавфсиз сузиши ва иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга тадбир ташкилотчилари жавобгар ҳисобланади.
15. Кемалардан фойдаланишга фақат куннинг ёруғ вақтларида, кўриниш масофаси 1 кмдан кам бўлмаганда, тўлқинланиш 2 баллдан юқори бўлмаганда (тўлқиннинг баландлиги 0,75 метр) ҳамда улар турадиган базаларда (иншоотларда) зарур бўлганда ёрдам берадиган навбатчи қайиқлар бўлганда рухсат этилади.
кема белгиланган қутқарув, ёнғин ўчириш ва сув чиқариш воситалари билан таъминланмаганда ёки кемадаги жиҳозлар ва қутқарув воситалари кема билетида кўрсатилган жиҳозларга ва қутқарув воситаларига мос келмаганда;
кема ўзбошимчалик билан қайта жиҳозланганда, кемага унинг кема билетида кўрсатилмаган бошқа қўшимча жиҳозлар, шу жумладан, кемага унинг қувватидан ошиб кетадиган двигатель (ёки двигателлар), эшкакли қайиққа мотор ўрнатилганда;
кема техник носоз бўлганда, шу жумладан, унинг герметиклик ҳолати бузилганда, кема корпусида жойлашувидан қатъи назар, тешиклар бўлганда, кема конструкциясида кўрсатилган рулни бириктириш қурилмалари бўлмаганда, қисмлари ишдан чиққанда ёки ишончли ишлаши таъминланмаганда, ёқилғи сизиб чиққанда, двигателда титраш мавжуд бўлганда, тутун ўчиргич бўлмаганда ёки унинг носозлигида, двигателни масофадан туриб бошқариш тизими шикастланганда, реверс-редуктор ишончли ишламаганда, моторни ишга тушириш реверслари носоз бўлганда, фарқловчи чироқлар бўлмаганда ёки носозлигида.
кема ҳайдовчиси ва йўловчилари қутқарув жилетларисиз бўлиши;
12 ёшгача бўлган болаларни қутқарув жилетлари ва катта ёшли одамлар кузатувисиз олиб юриш;
йўловчи сиғими ва юк кўтариш маъёрларини бузиш;
кемани мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳоказо), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, сув ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
ҳар қандай мастлик ҳолатида, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, сув ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражада чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бўлган, кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномаси бўлмаган шахсларга кемани бошқариш учун топшириш;
маневрлаш, товушли сигнал бериш қоидаларини бузиш, сув йўли белгилари ва кема қатнови белгиларига шикаст етказиш;
сузиш ҳудудларидан чиқиб кетиш, вақтинчалик ёки доимий сузиш учун ёпилган ҳудудларга рухсатсиз кириш ёки тақиқланган жойларда кемани атайин тўхтатиш;
пляжларда, аҳоли оммавий дам оладиган чўмилиш жойларида ҳаракат қилиш, пляжлар чегаралари ва аҳоли чўмиладиган жойлар чегараларида чўмилувчиларга кемада 150 метр масофагача яқинлашиш;
кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида 30 км соатдан, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида — 10 км соатдан ортиқ бўлган тезликда ҳаракат қилиш;
сузувчи навигация белгилари, юк ва йўловчи тушириш жойлари, кўприклар тагида тўхташ, маневр қилиш, дарё флоти транспортларининг бевосита яқинида тўхташ, бошқа сув кемаларига халақит бериш;
ҳаракат вақтида бир кемадан бошқасига ўтиш, кема бортига ўтириш, кемани силкитиш, ҳаракат вақтида палубасиз кемаларда одамларнинг жой алмашишига йўл қўйиш (авария-қутқарув ва қидирув ишларини олиб бораётган экипаж аъзоларидан ташқари);
бортдан ташқарига чиқиндиларни, ахлатларни ва бошқаларни ташлаш;
авария-таъмирлаш ишлари ҳудудида, земснарядлар, сув ости ва сув усти ўтказиш иншоотлари, кўприклар, каналлар ва шлюзларга яқинлашганда бошқа кемалардан айрилиш ва уларни қувиб ўтиш маневрларини амалга ошириш;
кўриш чегараланган пайтда, шу жумладан, туман вақтида ва бошқа мўлжални олиш қийин бўлган ноқулай об-ҳаво шароитларида кемадан фойдаланиш ва хавфли юкларни ташиш;
кемани сузиш белгиларига боғлаб қўйиш;
кемалар ҳаракатланаётган пайтда одамларни бошқа кемага ўтказиш ва палубасиз кемалардан сувга шўнғиш;
кемалардан браконьерлик ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланиш;
кема эгаси бўлмаган шахс кемадан фойдаланган ҳолларда ушбу кема фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (моторсиз кемалар бундан мустасно).
19. Кема ҳайдовчисининг мажбуриятлари:
хавфсиз сузиш, одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига, инсон соғлиғини сақлашга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва табиий атроф муҳит ифлосланишининг олдини олган ҳолда ушбу Қоидалар талабларига риоя қилиш;
сув объектларига кемани туширишдан аввал кеманинг созлигини, қутқарув асбоб-анжомлари ва бошқа воситалар билан таъминланганлигини текшириш ҳамда сузиш жараёнида уларнинг техник ҳолатини кузатиб бориш;
йўловчиларни кемага чиқариш ва туширишда, сузиш жараёнида ушбу Қоидалар талабларига риоя қилинишини ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш;
кемага ва йўловчиларга хавф туғдирмаган ҳолда хавфга учраган ёки қурбон бўлиши мумкин бўлган барча шахсларга ёрдам кўрсатиш;
сувда жабрланганларга биринчи ёрдам бериш ва қутқарув хизматини чақиртириш;
кемадаги аварияли ҳолат бўйича ва бахтсиз ҳодисага учраган фуқаролар тўғрисида зудлик билан ҳудудий бошқармага хабар бериш;
ҳудудларда кема тоифасига қараб сузишни амалга ошириш, сузиш ҳудудида навигация, об-ҳаво ва сузиш шароитларини билиш;
кемада сузиш жараёнида кема эгаси ва бошқа шахслар қутқарув жилетларида бўлишини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
сув объектларида кемаларнинг хавфсиз сузиши, сувда одамларнинг хавфсизлигини ва тартибни сақлаш бўйича Инспекция ва ҳудудий бошқармалар мансабдор ҳамда масъул шахсларининг талабларини бажариш;
Инспекция ва ҳудудий бошқармалар мансабдор шахсларининг қонуний талабларига асосан кемани тўхтатиш, кема ҳайдовчиси гувоҳномасини ва кема билетини тақдим этиш;
кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш талабларини бажариш;
кемалар бошқа кемалар билан тўқнашганда кемадаги фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш;
чўккан кемалар тўғрисидаги хабарни, чўккан жойи, вақти ва сабаблари тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан ҳудудий бошқармага етказиш;
кема бортининг ички томонида ва ён тахталарида, йўловчилар сиғими (юк кўтариши) тўғрисидаги маълумотлар ёзилган бўлишини таъминлаш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни бажариш.
4-боб. Кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тартиби
21. Кемалар турадиган база (иншоот) аҳоли оммавий дам олиш масканлари (пляж), кемалар сузиши тақиқланган жойларни кўрсатувчи навигация белгилари билан жиҳозланган бўлиши, маълумот берувчи белгилар (тақиқловчи, огоҳлантирувчи, ёзувли) билан таъминланиши лозим. Тегишли белгилар кемалар турадиган база (иншоот) эгаси томонидан ўрнатилади ва қатнов даври бошланишидан аввал ҳудудий бошқармалар томонидан кўрикдан ўтказилади.
22. Кема турадиган база (иншоот) ҳудуди ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бериши лозим.
24. Кемалар турадиган базада (иншоотда) кемаларни қайд этиш дафтари юритилиб, унда ҳар бир кеманинг тури, борт рақами, техник кўрикдан ўтказилган вақти, кема эгаси, унинг манзили ва телефон рақами ҳамда ушбу базада (иншоотда) туриш жойи кўрсатилади.
25. Кемалар турадиган базада (иншоотда) кемаларнинг кириши-чиқиши тегишли дафтарга тартиб билан ёзилиши керак, унда кеманинг борт рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми, кема олинган вақт, сузиш йўналиши ва мақсади, тахминий қайтиш вақти ва аниқ қайтган вақти белгиланади.
26. Кемаларни қуйидаги ҳолларда кема турадиган базалардан (иншоотлардан) чиқариш тақиқланади:
кемани базадан чиқариш учун кема эгаси бўлмаган шахс мурожаат қилганда;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаси ва кема билети бўлмаганда;
кеманинг йиллик техник кўрик муддати тугаганда;
кема техник носоз бўлганда;
белгиланган қутқарув анжомлари, ёнғинга қарши ва сув чиқариш воситалари мавжуд бўлмаганда;
кемада портловчи ва ёнувчи моддалар бўлганда;
об-ҳаво шароити сузиш учун хавф туғдирганда;
кема ҳайдовчиси алкоголь ичимликлар истеъмол қилган ва наркотик, психотроп моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлганда.
27. Кемалар турадиган базага (иншоотга) олиб келинган кема бузилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатда бўлса, чиқиш (кириш) журналида унинг техник ҳолати тўғрисида қисқача ёзув қайд қилинади ва авария ҳолатлари тўғрисида ҳудудий бошқармага хабар берилади.
5-боб. Кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш тартиби
28. Кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишни ташкил этиш мақсадида қуйидаги назорат тадбирлари амалга оширилади:
кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш;
сув объектларида кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
29. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва тегишли чоралар кўриш мақсадида рейд тадбирлари амалга оширилади.
Рейд тадбирларини амалга ошириш ҳудуди (сув объекти), муддати, давомийлиги Инспекция ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган режалар асосида белгиланади.
30. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланганда жавобгар шахсларга нисбатан Инспекция ва ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
31. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённома кўриб чиқиш учун ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;