Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар тақдим этиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган ҳар бир талабага билим олиш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
2. Таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилсин.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Жамғарма томонидан аввал ажратилган ресурсларнинг қайтишидан тушадиган маблағлар ва улардан олинадиган фоиз тўловлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоизли тушумлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик, грант маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Молия вазирлигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи шаклида ташкил этилади;
Жамғарма фаолияти Молия вазирлиги марказий аппаратига ажратиладиган 3 та штат бирлигидан иборат бўлинма томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Жамғарма маблағлари ҳисобига тижорат банкларининг сўровларига асосан уларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратиш учун мазкур ставкадан 4 фоиз бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратилади;
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш;
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
5. Молия вазирлиги Жамғармага 2021 йилда маблағларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.