toggle_night_mode
Ҳужжат 02.07.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ЎРҚ-691-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 июль,
1075-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1075-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банддаги «олти — саккиз» деган сўзлар «саккиз — ўн саккиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
б) 12-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно».
в) 62-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Округ сайлов комиссияси сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг Сайлов кодекси талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно».
г) 63-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Округ сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун округ сайлов комиссиясини мазкур Низомнинг 62-бандида белгиланган муддатларда чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.
Округ сайлов комиссияси мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этган тақдирда ёхуд мурожаатни кўриб чиқиш натижаси юзасидан мурожаат этувчи норози бўлса, улар устидан судга шикоят қилиши мумкин.»
д) 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«68. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партия органлари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар округ сайлов комиссияларининг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ва бошқа қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин».
е) 69-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
ж) 7-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«‎

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ

20___ йил «___»___________

_____________________________ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГИ БЎЙИЧА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
‎БАЁННОМАСИ

________________________округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 22, 95-моддаларига мувофиқ _________та сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан ________________________сайлов округи бўйича қуйидагиларни аниқлади:

1. Сайлов округидаги сайловчиларнинг умумий сони

_____________

2. Округ сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони

_____________

3. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони

_____________

4. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони

_____________

5. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони

_____________

6. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилингансайлов бюллетенларининг умумий сони

_____________

7. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:

Т/р‎

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми
‎(алифбо тартибида)

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ёқлаб берилган овозлар сони

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни кўрсатган сиёсий партиянинг номи

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

‎‎
‎8. Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони

_____________

‎‎Комиссия раиси _________________________________________

_____________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

‎‎Комиссия раисининг ўринбосари ____________________________

_____________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

‎‎Комиссия раисининг ўринбосари ____________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)


‎Комиссия аъзолари:

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

_______________________________________________________

_____________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

Баённома 20___ йил «____»______________да тузилди.

М.Ў.

ЭСЛАТМА:
‎Баённома тўлдирилгач, округ сайлов комиссияси белгиланган тартибда унинг биринчи нусхасини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади.
‎Баённоманинг биринчи нусхасига сайлов натижалари аниқланаётганда ҳозир бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
‎Баённоманинг иккинчи нусхасига комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (агар мавжуд бўлса), овоз бериш чоғида ёки овозлар ҳисоблаб чиқилаётганда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан комиссия номига келиб тушган мурожаатлар, мазкур мурожаатларга доир комиссия хулосалари илова қилинади.
‎Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7-банди 1,2,3,4 ва 5-сатрлардаги ва 8-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (5-банд = 7-банднинг сатрлар йиғиндиси + 8-банд) бўлиши лозим.

».‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар сайлов участкаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар билан ўзаро суҳбат чоғида улар овоз бериш куни ушбу сайлов участкаси ҳудудида бўлиши аниқланса, ушбу фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ёки олинмаганлигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритилади»;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Фуқаро доимий яшайдиган жойи бўйича участка сайлов комиссияси СЖБАТ орқали олинган хабарнома асосида фуқаро вақтинча истиқомат қилаётган участка сайлов комиссияси билан телефон орқали боғланади ва сайловчининг вақтинча истиқомат жойидаги сайлов участкасида рўйхатга киритилиши сабабларига аниқлик киритади. Бунга асослантирилган сабаб бўлган тақдирда фуқарони доимий яшайдиган жойи бўйича сайловчилар рўйхатига қайта киритилишига йўл қўйилмайди».
б) 41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Овоз бериш куни бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчилар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини (доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади».
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6-ҳаракат: сайлов қутиларидаги пломбаларнинг рақамлари пломбалаш далолатномаси билан солиштирилади. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида махсус қоп(лар)даги бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбадаги мавжуд рақамлар тегишли далолатномадаги рақамлар билан ҳам солиштирилади»;
ўн биринчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8-ҳаракат: стационар ва кўчма сайлов қутилари (Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида махсус қоплар ҳам) очилади»;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сайлов бюллетенларига қўшимча равишда ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари ва масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди ва ушбу сайлов бюллетенлари ҳам ҳақиқий эмас деб топилади»;
йигирма биринчи хатбоши тегишинча йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
г) 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«87. Участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги қароридан норози бўлган номзодлар ёхуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари овозларни қайта санаб чиқилишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга».
д) 96-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Участка сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун мазкур Низомнинг 95-бандида белгиланган муддатларда комиссияни чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.
Участка сайлов комиссияси мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этган тақдирда ёхуд мурожаатни кўриб чиқиш натижаси юзасидан мурожаат этувчи норози бўлса, улар устидан судга шикоят қилиши мумкин».
е) 101-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«101. Номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар участка сайлов комиссияларининг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ва бошқа қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин».
ж) 102-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1068-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади.
Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди».