toggle_night_mode
Ҳужжат 07.06.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига асосан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Россия Федерациясидан жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, Россия Федерацияси бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Ваколатхона) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Ваколатхонанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар, шу жумладан, Россия Федерациясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари, илғор технологиялари ва молиявий-техник кўмак дастурлари, инвестиция фондлари ва молия институтлари маблағларининг жалб этилиши ва ўзлаштирилишини таъминлаш;
салоҳиятли инвесторларни топишда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга, Россия Федерацияси бозорига маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш ва ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иқтисодиётлари тармоқларининг саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликдаги саноат ярмаркаси ва кўргазмаларини самарали ўтказишни ташкил этиш;
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
ваколатхона жойлашган мамлакатда савдога ва иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа турларига тааллуқли бўлган барча масалаларда ўз давлатларининг манфаатларини ифода қилиш;
ваколатхона жойлашган мамлакатдаги иқтисодий шарт-шароитлар ва унинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасига доир қонунчилиги ҳақида ўз мамлакатининг давлат органларини хабардор қилиб туриш, шунингдек, ваколатхона жойлашган мамлакатнинг манфаатдор органларига ўз мамлакати ҳақидаги ана шундай ахборотларни тақдим этиш;
ўз мамлакатларининг юридик ва жисмоний шахсларига ваколатхона жойлашган мамлакатнинг юридик ва жисмоний шахслари билан савдо, иқтисодий ва илмий-техника ҳамкорлик соҳаларида келишувларни амалга оширишда кўмаклашиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 июндаги 324-сонли қарори таҳририда)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси тузилмаси ва штат жадвали 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2021 йилнинг олти ойидаги харажатлар сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Бунда ваколатхона ходимларига йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари назарда тутилсин. Моддий рағбатлантириш тўловлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ваколатхона ходимларига фаолиятининг аниқ натижалари учун белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ваколатхонани 2021 йилда сақлаш харажатларини 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида хориждаги ваколатхоналарни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан 2022 йилдан бошлаб Ваколатхонани сақлаш харажатлари учун зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ваколатхонага тўртта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда:
Ваколатхона раҳбари ва ходимларининг масъулияти, жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ваколатхонани штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Москва шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш, Ваколатхона ходимларига дипломатик мақом беришни ҳамда бошқа масалаларни ҳал этсин.
7. Белгилансинки:
Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлигида амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбар бошчилик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхона раҳбари ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналарнинг маслаҳатчиси — вакил лавозимига, Ваколатхона раҳбарининг ўринбосари маслаҳатчи лавозимига, шу жумладан Ваколатхонанинг менежерлари биринчи котиб лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширадилар.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 июндаги 324-сонли қарори таҳририда)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 июль,
463-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси
ТУЗИЛМАСИ

Раҳбар

1

Раҳбар ўринбосари

1

Инвестиция масалалари бўйича менежер

1

Бош ҳисобчи

1

Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер

1

Ташқи савдо масалалари бўйича менежер

2

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 7 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлар эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланиши мумкин).
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 июндаги 324-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси
ШТАТ ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозими

Штат бирликлари сони

Ойлик иш ҳақи

Йиллик иш ҳақини тўлаш фонди*

1.

Директор

1

2 520,0

34 766,0

2.

Директор ўринбосари

1

2 380,0

32 844,0

3.

Инвестиция масалалари бўйича менежер

1

2 100,0

28 980,0

4.

Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер

1

2 100,0

28 980,0

5.

Ташқи савдо масалалари бўйича менежер

2

2 100,0

57 960,0

6.

Бош ҳисобчи

1

2 100,0

28 980,0

7.

Иш юритувчи

1

1 200,0

16 560,0

8.

Ҳайдовчи

1

1 100,0

15 180,0

9.

Фаррош

1

600,0

8 280,0

Жами

10

18 300,0

252 540,0

* Ваколатхона ходимларига йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари назарда тутилган.
** Ваколатхона ходимларига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақига қушимча равишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири томонидан ойлик иш ҳақининг 100 фоизгача бўлган миқдорда шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 июндаги 324-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2024 йилнинг олти ойидаги
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

АҚШ долларида

Т/р

Харажатлар моддаларининг номланиши

Тоифа

Модда

Етти ойлик харажатлар сметаси

1.

Иш ҳақи

41

10

147 315,0

2.

Бошқа бадаллар ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар

41

21

4 060,0

3.

Хизмат сафарлари учун харажатлар

42

10

15 120,0

42

20

18 480,0**

4.

Коммунал хизматлар

42

20

22 869,0

5.

Сақлаш ва жорий таъмирлаш

42

30

150 463,0

6.

Ижара харажатлари

42

40

115 800,0

7.

Моддий айланма маблағлар захиралари харажатлари

42

50

11 298,0

8.

Товарлар ва хизматларни харид қилиш учун бошқа харажатлар

42

90

44 254,0

9.

Асосий фондларни харид қилиш харажатлари

43

50

254 050,0

10.

Бошқа харажатлар

48

00

21 000,0

-

Жами:

786 229,0

18 480,0**

* Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 июндаги 324-сонли қарори таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/463/0709-сон; 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон; 24.01.2025 й., 09/25/30/0065-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)