Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1992 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 142-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ»ГА ОИД 1992 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ 291-СОН ҚАРОРЛАРИ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 26 майдаги
Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашининг тузилганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг фаолияти тугатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 25 мартдаги
142-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари»га оид 1992 йил 16 июндаги
291-сон қарорлари бекор қилинсин.
2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифат алоқалар миллий уюшмасининг илгари қабул қилган мажбуриятлари, тузган шартномалари ва контрактлари ҳамда унга тегишли мол-мулк ва маблағларнинг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.