1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 июнь,
1073-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1073-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 932-сон қарори билан тасдиқланган Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича йўриқномада:
биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг 8 — 18 нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва 6 — 8 нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади»;
«Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва 6 — 8 нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади»;
иккинчи хатбошидаги «вилоят кенгашига» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно»;
«13. Муҳокама натижаларига кўра халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши қарори қабул қилинади ва тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиясига юборилади.
14. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясининг таркиби тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади».
ж) 15-банддаги «вилоят, туман, шаҳар» деган сўзлар «вилоят ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан — фуқаролар йиғинида ёки фуқаролар вакилларининг йиғилишида ёхуд фуқаролар йиғини мажлисида;
жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан — меҳнат жамоалари йиғилишида участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар захираси муҳокама қилинади ҳамда йиғилиш (мажлис) натижаси баён билан расмийлаштирилиб, сайловга камида 50 кун қолганида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш учун таклиф қилинади».
«Участка сайлов комиссияси аъзолари сонини сайловчилар сонига нисбатан белгилаш
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р
Сайловчилар сони
Аъзолар сони
1.
200 нафаргача
5 — 7 нафар
2.
201 — 500
7 — 9 нафар
3.
501 — 1000
9 — 11 нафар
4.
1001 — 1500
11 — 13 нафар
5.
1501 — 2000
13 — 15 нафар
6.
2001 — 2500
15 — 17 нафар
7.
2501 ва ундан юқори
17 — 19 нафар
Изоҳ.
Зарур ҳолларда, участка сайлов комиссияси аъзолари сони ҳудудда сайловчилар жойлашуви масофаси ва бошқа асосли сабабларга кўра юқори турувчи сайлов комиссиялари билан келишилган ҳолда тегишли комиссия қарорлари асосида кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин (5 — 19 нафар аъзо доирасида)».
2. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомда:
а) Низомнинг бутун матни бўйича тегишли келишик ва сондаги «гувоҳнома (мандат)» деган сўзлар тегишли келишик ва сонда «мандат» деган сўз билан алмаштирилсин.
«6. Сиёсий партиянинг ҳудудий органи раҳбари сайловга камида ўн кун қолганида ариза билан тегишли сайлов комиссиясига сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатини (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда) тақдим этади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — мазкур Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Аризага ваколатли вакилликка номзоднинг паспорт нусхаси, 2 дона 3 х 4 см ҳажмдаги фотосурати илова қилинади».
в) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўн беш кундан» деган сўзлар «ўн кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.».
4. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги низомда:
«5. Сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига ушбу сиёсий партиядан кўрсатилган номзод рўйхатга олинган кундан бошлаб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса округ сайлов комиссияси тузилганидан кейин ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — мазкур Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Аризага кузатувчиларнинг рўйхати (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда), уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, 3х4 см. ўлчамдаги икки дона фотосурат илова қилинади.
6. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига сайловга камида ўн кун қолгунга қадар мурожаат қилиши мумкин».
б) 7-банддаги «Округ» деган сўз «Тегишли» деган сўз билан алмаштирилсин.
«Мандат намунаси тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон ва 2021 йил 14 апрелдаги 1065-сон қарорлари билан тасдиқланган низомлар билан белгиланади».
г) 9-банддаги «округ» деган сўз «тегишли» деган сўз билан алмаштирилсин.
д) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўн беш кундан» деган сўзлар «ўн кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин тегишли участка сайлов комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш».
ж) 16-бандда «округ сайлов комиссияси» деган сўзлар «тегишинча округ сайлов комиссияси, туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.