toggle_night_mode
Ҳужжат 02.07.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 июль,
1080-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1080-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайлов ўтказиладиган йилнинг биринчи чорагида сайлов комиссияларининг харажатлар сметалари МСК томонидан қуйидаги тартибда тузилади»;
б) «в» кичик банд қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» кичик бандлар билан алмаштирилсин:
«в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича — ҳудудий округ сайлов комиссияларининг харажатлар сметаси тузилади ҳамда тегишинча ҳудудий молия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Бунда молиявий ҳужжатларга биринчи имзо ҳуқуқи ҳудудий сайлов комиссияси раисига, иккинчи имзо ҳуқуқи тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бош бухгалтерига тегишли бўлади;
г) халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича — туман, шаҳар сайлов комиссияларининг харажатлар сметаси тузилади ҳамда тегишинча ҳудудий молия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Бунда молиявий ҳужжатларга биринчи имзо ҳуқуқи туман, шаҳар сайлов комиссияси раисига, иккинчи имзо ҳуқуқи тегишинча туман, шаҳар ҳокимликларининг бош бухгалтерига тегишли бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилганда, ҳудудий сайлов комиссияларининг харажатлар сметасига туман ва шаҳарлар кесимидаги сайлов комиссиялари харажатлари ёйилмаси илова қилинади (участка сайлов комиссиялари бўйича харажатлар ёйилмаси илова қилинмайди).».
2. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатларнинг жамланма сметасини ўн кунлик муддат ичида рўйхатдан ўтказади».
3. 15-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича — ОСК ва УСК харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақами орқали».
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Сиёсий партиялар сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағларини номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ишини ташкил этиш, умумпартиявий ва бошқа сайловолди ташвиқоти тадбирларини ташкиллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлайди».
5. 25 — 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида сайлов комиссияси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддасида назарда тутилган кафолатлар қўлланилади.
26. Сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Агар ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.
Бунда, сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
комиссия аъзосининг (раис, раис ўринбосари, котиб ёки комиссиянинг бошқа аъзоси) ойлик иш ҳақисини тасдиқлайдиган маълумотнома;
биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқига эга шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ тўлдириладиган маълумотнома;
сайлов комиссияси аъзосининг (раис, раис ўринбосари, котиб ёки комиссиянинг бошқа аъзоси) асосий иш жойидаги ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилганлигини тасдиқлайдиган сайлов комиссиясининг қарори.
27. Сайлов жараёнларида сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ:
ОСК раисига 12-разряд, раис ўринбосарига 11-разряд, котиб ва бошқа аъзоларига 10-разряд бўйича;
УСК раисига 11-разряд, раис ўринбосарига 10-разряд, котиб ва бошқа аъзоларига 9-разряд бўйича иш ҳақи ҳисобланади.
Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқига эга шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 4а-иловасига мувофиқ тўлдириладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
28. Сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига сайлов жараёнлари учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация (овқатланиш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида) тўлаб берилади. Бунда тўлов:
сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;
сайлов комиссияси бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,5 бараварида амалга оширилади.
Ушбу тўловлар имзо ҳуқуқига эга сайлов комиссиялари раислари ва ҳокимликлар бош бухгалтерлари томонидан тасдиқланган мазкур Йўриқноманинг 4б-иловасида келтирилган шаклдаги рўйхат бўйича сайлов комиссиялари аъзоларига тўланади.
Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига уч кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.».
6. 41-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:
«41. Сиёсий партиялар сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзига ажратилган давлат маблағлари юзасидан оралиқ ҳисоботини сайлов кунига 5 кун қолгунига қадар Марказий сайлов комиссиясига мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ тақдим этади.
Сайлов натижалари эълон қилингандан кейин молиялаштирилган, фойдаланилган ва қайтарилган маблағлар ҳаракати бўйича ҳисоботлар:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли молия бош бошқармаларига ва МСКга йигирма кундан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига йигирма беш кундан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 8-9-иловаларига мувофиқ;
в) сиёсий партиялар томонидан якуний ҳисоботни МСКга йигирма кундан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 10, 10а, 10б, 10в-иловасига мувофиқ;
г) МСК томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бир ойдан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 8 — 11-иловаларига мувофиқ ҳисобот маълумотлари жамланган ҳолда тақдим қилинади».
7. 3 — 10-иловалар қуйидаги мазмундаги 3 — 11-иловалар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловларни молиялаштириш
схемаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар


Молия вазирлиги

Молия вазирлиги


Марказий сайлов Комиссияси

Ҳудудий молия бошқармалари

Ҳудудий молия бошқармалари

Марказий сайлов Комиссияси

Ҳудудий молия бошқармалари


МСКнинг марказлашган харидлари ва бошқа харажатлари

Сиёсий партияларга

ОСК-округ сайлов комиссиялари — 14 та (Имзо ҳуқуқи: ОСК раиси 1-имзо, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош бухгалтери 2-имзо) ОСК ҳудудига тегишли УСК харажатлари туман, шаҳар ҳокимликлари бухгалтерлари кўмагида амалга оширилади.

Туман (шаҳар) молия бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари — 14 та (Имзо ҳуқуқи: комиссия раиси 1-имзо, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари бош бухгалтери 2-имзо). Ҳудуддаги тегишли туман(шаҳар) ҳокимлигининг Маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича алоҳида ғазна ҳисоб рақамига туман(шаҳар) сайлов комиссиялари кесимида ўтказилади.


ОСК-округ сайлов комиссиялари
— 150 та (Имзо ҳуқуқи: ОСК раиси 1-имзо, округ жойлашган ҳудуддаги тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари бош бухгалтери 2-имзо). Округ жойлашган ҳудуддаги тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Қонунчилик палатаси сайлови бўйича алоҳида ғазна ҳисоб рақамига УСКлари кесимида ўтказилади.


УСК-участка сайлов комиссиялари — Комиссия аъзоларининг ишга жалб этилиши шартларидан келиб чиқиб, УСК раиси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари бухгалтерлари томонидан биргаликда комиссия аъзолари меҳнатига хақ бўйича тўловлар амалга оширилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари
(Имзо ҳуқуқи: Туман (шаҳар) сайлов комиссияси р?иси 1-имзо, тегишли ҳокимлик бош бухгалтери 2-имзо). Рўйхатга мувофиқ комиссия аъзоларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тўловларни амалга оширилишини таъминлайди.


МСКнинг марказлашган харидлари ва бошқа харажатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг меҳнатига хақ тўланиши бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи

Комиссиядаги лавозими

Табель асосида иш ҳақи ҳисобланадиган комиссия аъзолари*

Ходимнинг шахсий маълумотлари

Асосий иш жойида вазифасидан тўлиқ озод этилганлиги тўғрисида буйруқ рақами, санаси

Асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот

Сайлов комиссияси аъзолари учун ҳисобланган ўртача иш ҳақи

Паспорт рақами, серияси

СТИР

ИНПС

Телефон рақами


* Изоҳ: Комиссия аъзоларининг иш ҳақи тўловлари сайлов якунлангандан кейин тегишли комиссия раислари томонидан тақдим этилган аъзоларнинг ҳақиқий ишлаган кунлари қайд этилган табеллар асосида амалга оширилади.

Раҳбар

Ф.И.О

Бош ҳисобчи

Ф.И.О

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4а-ИЛОВА
Округ ва участка сайлов комиссияларида доимий иш жойига эга бўлмаган фуқаролар ва ишсиз пенсионерлар учун меҳнатга ҳақ тўланиши бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Т/р

Ф.И.О

Табель асосида иш ҳақи ҳисобланадиган комиссия аъзолари*

Ходимнинг шахсий маълумотлари

Комиссиядаги лавозими

Комиссия аъзоларининг разряди**

Паспорт рақами, серияси

СТИР

ИНПС

Телефон рақами

* Изоҳ: Комиссия аъзоларининг иш ҳақи тўловлари сайлов якунлангандан кейин тегишли комиссия раислари томонидан тақдим этилган аъзоларнинг ҳақиқий ишлаган кунлари қайд этилган табеллар асосида амалга оширилади.

** Изоҳ: округ комиссияси раисига 12-разряд бўйича, раис ўринбосарига 11-разряд бўйича, котиб ва комиссиянинг бошқа аъзоларига 10-разряд бўйича участка сайлов комиссияси раисига 11-разряд бўйича, раис ўринбосарига 10-разряд бўйича, котиб ва бошқа аъзоларига 9-разряд бўйича иш ҳақи ҳисобланади.


Раҳбар

Бош ҳисобчи

Ф.И.О

Ф.И.О

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4б-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоларига компенсация тўловлари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Т/р

Ф.И.О

Комиссиядаги лавозими

Компенсация тўлови миқдори

Ходимнинг шахсий маълумотлари

Паспорт рақами, серияси

СТИР

ИНПС

Телефон рақами


Раҳбар

Бош ҳисобчи

Ф.И.О

Ф.И.О

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил «____» __________________

Комиссия қуйидаги таркибда — Комиссия раиси (лавозим ва Ф.И.О.), _________________________ котиби (лавозим ва Ф.И.О.) _________________________ топширувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ______________________________ (сайлов тури кўрсатилади)га ўтказилган сайловлардан сўнг (ҚР, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, округлар, участкалар) сайлов комиссияларида мавжуд бўлган қуйидаги сайлов кабиналари, қутилари, давлат герби, байроғи ва бошқа товар-моддий бойликлари __________________ ҳокимлигининг (ёки комиссия жойлашган ташкилот, муассасанинг) масъул мансабдор шахслари — _________________________ (лавозим ва Ф.И.О.) огоҳлигида қабул қилувчи _________________________ (лавозим ва Ф.И.О.) моддий жавобгарлигига топширади:

Т/р

Товар-моддий бойликлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Ишлаб чиқарилган (қабул қилинган) йили

Изоҳлар

1.‎

Муҳр, думалоқ резинали

дона

2.‎

Муҳр, думалоқ мисдан, сурғуч учун

дона

3.‎

Давлат байроғи (ички)

дона

4.‎

Давлат байроғи (ташқари)

дона

5.‎

Флагшток (ички)

дона

6.‎

Флагшток (ташқари)

дона

7.‎

Давлат герби

дона

8.‎

Сайлов қутиси (катта)

дона

9.‎

Сайлов қутиси (кичик)

дона

10.‎

Сайлов қутиси (кўчма)

дона

11‎

Сайлов кабинаси (4-талик)

комплект

12.‎

Сайлов кабинаси (2-талик)

комплект

13.‎

Сайлов қонунчилигига оид рисолалар тўплами

комплект

14.‎

Канцелярия товарлари

комплект

‎Изоҳ: Ҳақиқий қолдиқдан келиб чиқиб бошқа товар-моддий бойликлар номи ва сонларини киритиш мумкин.

Топширувчи томон:
Комиссия раиси: _________________(имзо) _____________________ (Ф.И.О.)
Комиссия котиби: _______________(имзо) ______________________ (Ф.И.О.)

2. Ушбу рўйхатда кўрсатилган товар-моддий бойликлар менинг иштирокимда санаб чиқилган ва рўйхатга киритилган, жавобгарлигимга қабул қиламан ва сақлайман.

Далолатнома икки (бир нусхаси топширувчи томонга, бир нусхаси қабул қилувчи томон бухгалтериясига) нусхада расмийлаштирилди.

Қабул қилувчи моддий жавобгар шахс:

_________________(лавозим)________(имзо)________________________(Ф.И.О.)

Қабул қилувчи ҳокимликнинг (ёки комиссия жойлашган ташкилот, муассасанинг) масъул мансабдор шахслари

_________________(лавозим)________(имзо)________________________(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
____________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар) сайлов комиссиялари томонидан ҳокимлик, ташкилот ва муассасаларга сақлаш учун топширилган товар-моддий қимматликлар рўйхати (туман (шаҳар) участка кесимида)
МАЪЛУМОТНОМА

Т/р

Ҳудудлар номи

Моддий қимматликлар тегишли бўлган комиссия номи

Моддий қимматликлар топширилган ташкилот ёки муассаса номи

Товар моддий қимматликларнинг сақлашга топширилган миқдори, дона

Телефон рақами

Муҳр, думалоқ резинали

Муҳр, думалоқ мисдан, сурғуч учун

Давлат байроғи (ички)

Давлат байроғи (ташқари)

Флагшток (ички)

Флагшток (ташқари)

Давлат герби

Сайлов қутиси (катта)

Сайлов қутиси (кичик)

Сайлов қутиси (кўчма)

Сайлов кабинаси
(4-талик) пардаси билан

Сайлов кабинаси (3-талик) пардаси билан

Сайлов кабинаси
(2-талик) пардаси билан

Ҳудуд бўйича жами

 

Туман ва шаҳарлар (ёки участкалар) кесимида ёйилади

Изоҳ: Ушбу жадвал моддий жавобгарликка топширилган товар моддий қимматликларнинг турларидан келиб чиққан холда ўзгариши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман, округ ва участка сайлов комиссиялари раислари (тегишлича)

имзо

Ф.И.О.

Комиссия жойлашган ҳудуддаги тегишли ҳокимлик бош ҳисобчилари

имзо

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
________________________партияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан
ОРАЛИҚ ҲИСОБОТИ

минг сўмда

Харажатлар турлари

Аниқланган смета бўйича ажратилган маблағлар

Молиялаштирилган маблағлар

Касса харажати

Натура кўринишидаги давлат кўмаги*

Жами харажатлар

I. Сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлар

II. Сайловолди ташвиқотига сарфланган маблағлар, шу жумладан

1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти, шу жумладан

1.1. Телевидение орқали ташвиқот

1.2. Радио орқали ташвиқот

1.3. Телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот

1.4. Босма нашрларда сайловолди ташвиқоти

2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти

2.1. Ташқи реклама орқали ташвиқот, шу жумладан аудиовизуал материаллар, фонограммалар, баннерлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш

2.2. Босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар, тақвимлар, нишонлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш

3. Сайловчилар билан учрашувлар орқали ташвиқот

3.1. Номзодларнинг, уларнинг ишончли вакилларининг, сайловолди ташвиқот гуруҳлари ва бошқаларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш

3.2. Биноларни ижарага олиш ва эксплуатация харажатларини қоплаш

4. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

III. Сиёсий партиялар ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи

IV. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошланишидан олдин тарғибот материаллари тайёрлаш учун ишлатилган, кейинчалик эса сайлов кампанияси учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган шахсий маблағлари

Жами

Изоҳ: * Давлат томонидан натура шаклида қўллаб-қувватлаш сифатида олинган мол-мулк, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар белгиланган таърифларнинг ўртача бозор қиймати асосида пул шаклида ифодаланади.

Раҳбар

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Смета харажатларининг ижроси ҳақида
ҲИСОБОТ

20 ___ йил __________________ ҳолатига

Ташкилотнинг номи

___________________________________________________________________________

Ҳисобот даври: Йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь ҳолатига
Ўлчов бирлиги: минг сўм/млн. сўм (кераксизи ўчирилсин)
Вазирлик

___________________________________________________________________________

Бўлим ____________ боб _________ § ________

Харажатлар тури _____________________________________________________________

Кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар коди

Қатор коди

Аниқланган йиллик смета бўйича

Ҳисобот даври учун молиялаштирилган

Касса харажати жами

Ҳақиқий харажатлар

Иш ҳақи — жами (02+03+04)

01 1 00

01

Иш ҳақи

01 1 10

02

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида комиссия аъзоларига компенсация тўловлари

01 1 10

03

Ҳаммаси I гуруҳ бўйича

Х

04

Иш берувчиларнинг ажратмалари

02 110

05

Ҳаммаси II гуруҳ бўйича (09-қатор)

Х

06

Хизмат сафарлари харажатлари

01 300

07

Х

Телефон, телекоммуникация ва ахборот хизматлари харажатлари — жами (20-21 қаторлар)

01 5 00

08

Х

Телефон, телеграф хизматлари харажатлари

01 5 10

09

Интернет Ахборот ва коммуникация хизматлари харажатлари

01 5 20

10

Компьютер техникаси ва жиҳозларини жорий таъмирлаш харажатлари

01 6 20

11

Бензин ва бошқа ЁММ харажатлари

01 7 50

12

Х

Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари

01 8 30

13

Х

Бошқа жорий харажатлар

01 9 90

14

Жами IV гуруҳ бўйича (07+08+09+10+11+12+13+14-қаторлар)

15

Сайлов комиссиясида ҳисобот чорагининг охирги кунига тежаб қолинган (ишлатилмай қолган) ва бюджетга қайтарилган маблағлар

16

Х

Харажатларнинг ҳаммаси (08+10+74+75-қаторлар):

17

Раҳбар ______________________

Бош ҳисобчи _____________________

(имзо)

(имзо)

М.Ў.

«____»__________________ 20___ йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
_________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар, округ) сайлов комиссиялари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар бўйича
ҲИСОБОТ

минг сўмда

Т/р

Туман ва шаҳар ҳокимликлари номи

Аниқланган смета бўйича харажатлар

Молиялаштирилди

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Бюджетга қайтарилган маблағ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Ҳудуд бўйича жами

Мос равишда Туман ва шаҳарлар кесимида ёйилади

 

Изоҳ: Ушбу жадвал Президент сайлови, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учун алоҳида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун алоҳида тўлдирилади.

Молия органлари раҳбарлари (ёки округ раислари тегишлича)

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10-ИЛОВА
_______________Сиёсий партия томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан
ЯКУНИЙ ЖАМЛАНМА ҲИСОБОТИ

минг сўмда

Харажатлар турлари

Аниқланган смета бўйича ажратилган маблағлар

Молиялаштирилган маблағлар

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Натура кўринишидаги давлат кўмаги*

МСКга қайтарилган маблағлар

Жами харажатлар

Шундан

I. Сиёсий партиянинг марказий кенгаши томонидан амалга оширилган харажатлар

II. Сиёсий партиянинг ҳудудлардаги кенгашлари томонидан амалга оширилган харажатлар

Шундан

1. Қорақалпоғистон Республикаси

2. Андижон вилояти

3. Бухоро вилояти

4. Жиззах вилояти

5. Навоий вилояти

6. Наманган вилояти

7. Самарқанд вилояти

8. Сирдарё вилояти

9. Сурхондарё вилояти

10. Тошкент вилояти

11. Фарғона вилояти

12. Хоразм вилояти

13. Қашқадарё вилояти

14. Тошкент шаҳри

Изоҳ: * Давлат томонидан натура шаклида қўллаб-қувватлаш сифатида олинган мол-мулк, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар белгиланган таърифларнинг ўртача бозор қиймати асосида пул шаклида ифодаланади.

Раҳбар

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10а-ИЛОВА
___________________ сиёсий партиянинг марказий кенгаши томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан
ЯКУНИЙ ҲИСОБОТИ

минг сўмда

Харажатлар турлари

Аниқланган смета бўйича ажратилган маблағлар

Молиялаштирилган маблағлар

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Натура кўринишидаги давлат кўмаги*

МСКга қайтарилган маблағлар

I. Сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлар

II. Сайловолди ташвиқотига сарфланган маблағлар, шу жумладан

1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти, шу жумладан

1.1. Телевидение орқали ташвиқот

1.2. Радио орқали ташвиқот

1.3. Телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот

1.4. Босма нашрларда сайловолди ташвиқоти

2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти

2.1. Ташқи реклама орқали ташвиқот, шу жумладан аудиовизуал материаллар, фонограммалар, баннерлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш

2.2. Босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар, тақвимлар, нишонлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш

3. Сайловчилар билан учрашувлар орқали ташвиқот

3.1. Номзодларнинг, уларнинг ишончли вакилларининг, сайловолди ташвиқот гуруҳлари ва бошқаларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш

3.2. Биноларни ижарага олиш ва эксплуатация харажатларини қоплаш

4. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

III. Сиёсий партиялар ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи

IV. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошланишидан олдин тарғибот материаллари тайёрлаш учун ишлатилган, кейинчалик эса сайлов кампанияси учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган шахсий маблағлари

Жами

Изоҳ: * Давлат томонидан натура шаклида қўллаб-қувватлаш сифатида олинган мол-мулк, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар белгиланган таърифларнинг ўртача бозор қиймати асосида пул шаклида ифодаланади.

Раҳбар

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10б-ИЛОВА
_________________ сиёсий партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан
ЯКУНИЙ ҲИСОБОТИ

минг сўмда

Харажатлар турлари

Аниқланган смета бўйича ажратилган маблағлар

Молиялаштирилган маблағлар

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Натура кўринишидаги давлат кўмаги*

МСКга қайтарилган маблағлар

I. Сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлар

II. Сайловолди ташвиқотига сарфланган маблағлар, шу жумладан

1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти, шу жумладан

1.1. Телевидение орқали ташвиқот

1.2. Радио орқали ташвиқот

1.3. Телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот

1.4. Босма нашрларда сайловолди ташвиқоти

2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти

2.1. Ташқи реклама орқали ташвиқот, шу жумладан авудиовизуал материаллар, фонограммалар, баннерлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш

2.2. Босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар, тақвимлар, нишонлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш

3. Сайловчилар билан учрашувлар орқали ташвиқот

3.1. Номзодларнинг, уларнинг ишончли вакилларининг, сайловолди ташвиқот гуруҳлари ва бошқаларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш

3.2. Биноларни ижарага олиш ва эксплуатация харажатларини қоплаш

4. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

III. Сиёсий партиялар ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи

IV. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошланишидан олдин тарғибот материаллари тайёрлаш учун ишлатилган, кейинчалик эса сайлов кампанияси учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган шахсий маблағлари

Жами

Изоҳ: * Давлат томонидан натура шаклида қўллаб-қувватлаш сифатида олинган мол-мулк, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар белгиланган таърифларнинг ўртача бозор қиймати асосида пул шаклида ифодаланади.

Раҳбар

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10в-ИЛОВА
___________ сиёсий партиянинг туман (шаҳар) кенгашлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан
ЯКУНИЙ ҲИСОБОТИ

минг сўмда

Харажатлар турлари

Аниқланган смета бўйича ажратилган маблағлар

Молиялаштирилган маблағлар

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Натура кўринишидаги давлат кўмаги*

МСКга қайтарилган маблағлар

I. Сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлар

II. Сайловолди ташвиқотига сарфланган маблағлар, шу жумладан

1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти, шу жумладан

1.1. Телевидение орқали ташвиқот

1.2. Радио орқали ташвиқот

1.3. Телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот

1.4. Босма нашрларда сайловолди ташвиқоти

2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти

2.1. Ташқи реклама орқали ташвиқот, шу жумладан аудиовизуал материаллар, фонограммалар, баннерлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш

2.2. Босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар, тақвимлар, нишонлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш

3. Сайловчилар билан учрашувлар орқали ташвиқот

3.1. Номзодларнинг, уларнинг ишончли вакилларининг, сайловолди ташвиқот гуруҳлари ва бошқаларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш

3.2. Биноларни ижарага олиш ва эксплуатация харажатларини қоплаш

4. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

(сиёсий партиялар томонидан тўлдирилади)

III. Сиёсий партиялар ҳисобрақамидаги маблағлар қолдиғи

IV. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошланишидан олдин тарғибот материаллари тайёрлаш учун ишлатилган, кейинчалик эса сайлов кампанияси учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган шахсий маблағлари

Жами

Изоҳ: * Давлат томонидан натура шаклида қўллаб-қувватлаш сифатида олинган мол-мулк, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар белгиланган таърифларнинг ўртача бозор қиймати асосида пул шаклида ифодаланади

Раҳбар

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА
_________________________ томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20__ йилдаги сайлов кампаниясида амалга оширилган харажатлар
ҲИСОБОТ

минг сўмда

Т/р

Харажатлар

Аниқланган смета бўйича харажатлар

Молиялаштирилди

Касса харажати

Ҳақиқий харажати

Бюджетга қайтарилган маблағ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

1-гуруҳ

2-гуруҳ

4-гуруҳ

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Иш ҳақи харажатлари

шу жумладан, компенсация

Иш ҳақига ажратмалар

Бошқа харажатлар

Жами сайлов бўйича харажатлар

шундан:

1.

Марказий сайлов комиссиясининг марказлашган харажатлари

2.

Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти харажатлари

3.

Сиёсий партияларнинг ҚР Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти харажатлари

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови бўйича ОСК ва УСК харажатлари

5.

ҚР Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари харажатлари

Изоҳ: Ушбу жадвал Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учун алоҳида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун алоҳида тўлдирилади.


Раҳбар

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

Ф.И.О.».

8. Мазкур Йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т. ИШМЕТОВ