Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав сармоясини 4 млрд. сўмгача ва 400 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, устав сармояси миқдорининг кўрсатиб ўтилган кўпайтирилиши 1996 молия йили тугагач Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фойдасини, шунингдек 1997-1998 йиллар фойдасини ушбу мақсад учун йўналтириш йўли билан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда
Уставни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қайта рўйхатдан ўтказсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.