1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида
Республика экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
1. Экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги талабномасига асосан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 5 йил муддатга 1 фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағларни ажратсин.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур бандга асосан ажратилган маблағларни 2026 йил 1 январдан бошлаб 2026 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштирсин.
(1-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2024 й., 07/24/126/0214-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
2. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С. Умурзаков):
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилаётган молиявий ресурсларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини;
2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 июль,
ПҚ-5184-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 07/21/5184/0669-сон; 15.03.2024 й., 07/24/126/0214-сон)