1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда божхона назорати ва статистикасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига 2002 йилдан бошлаб ҳукуматлараро битимларга биноан етказиб бериладиган электр энергиясини декларациялашни уни етказиб бериш ойининг охирги кунида Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича ҳар ойда ҳамда шартнома (контракт)ларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.08.00 Солиқлар ва божхона йиғимларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби]
электр энергияси ўтказилишининг божхона расмийлаштирувини божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирмасдан амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
электр энергиясининг ўтказилишини декларациялаш чоғида «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан юкка доир божхона декларациясини тўлдиришнинг соддалаштирилган тартибини белгиласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю.Атаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов