1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.08 Паррандачилик. Парранда фермалари;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш шартлари;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор бўйича шикоят қилиш тартиби;
ажратилган субсидиядан субсидия олувчи томонидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби.
2. Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш жараёнида электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 июль,
434-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 1-ИЛОВА
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
маҳсулотлар — хўжаликларнинг ўзида етиштирилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар;
контрагент — солиқ тўловчи билан хўжалик муносабатларида шартнома тузувчи тараф;
субсидия — чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга қайтармаслик шарти билан бюджетдан ажратиладиган маблағ;
субсидия олувчилар — қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтган ва қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
чорвачилик субъектлари — йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар етиштирувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар;
интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси — сунъий сув ҳавзалари, кичик сув ҳавзалари, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси;
йирик ва майда шохли моллар — жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парваришланадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари — қорамол, қўй ва эчки;
қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси — очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 м3 ҳажмдаги сувда 10 кгдан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси.
3. Экспортга сотилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.
паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 1 250 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади);
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар 2 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм. Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
2024 йил 1 январга қадар балиқчилик ҳўжаликларига — интенсив усулда совуқ сувда етиштирилган балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 174-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/174/0237-сон)
5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентнинг солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда ажратилади.
субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
7. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
8. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари электрон ҳисобварақ-фактуралар ва «оn-line» касса аппаратлари орқали сотилганда, сотилган маҳсулот номи (товар коди) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактуралар (савдо чеклар) шакллантирилади.
9. Маҳсулотларни нақд пул ёки банк картаси (тўлов терминали) орқали сотиш бўйича «оn-line» касса аппаратларини ўрнатиш субсидия олувчилар зиммасига юкланади.
10. Йирик ва майда шохли моллар гўшти (тирик вазндаги), парранда гўшти ва балиқ килограмм, сут литр, парранда тухуми дона ўлчов бирлигида ёзилади.
11. Йирик ва майда шохли молларнинг 1 килограмм тирик вазндаги гўштининг сўйим чиқими (суб маҳсулотларсиз) коэффициенти 55 фоиз ҳисобида ҳисобга олинади.
12. Чорвачилик хўжаликлари идентификация қилинган ҳамда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйилган йирик ва майда шохли молларнинг гўшт маҳсулотларини сотади.
3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига (кейинги ўринларда — Вакил) ариза билан мурожаат қилади.
Вакил субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.
14. Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўриб чиқилади.
15. Чорвачилик субъекти томонидан сотилган маҳсулотларга субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ топширилади.
16. Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларни ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва маҳсулотларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда «Ўзбекчорванасл» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
17. Агентлик хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.
18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг Агентлик комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасига кўра субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан беш иш кунида ариза берувчига электрон шаклда жавоб хати юборади.
19. Агентлик календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5, 5а ва 5б-иловалардаги шаклларда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этади ва улар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан уч иш кунида тасдиқланади.
20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Агентликнинг хулосасини олгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.
22. Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маҳсулот (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди*
1.
Сигир сути
литр
00401001001000000
2.
Эчки сути
литр
00401001002000000
3.
Қўй сути
литр
00401001005000000
4.
Бутун (бўлинмаган) мол гўшти
кг
00201001004000000
5.
Суяксиз мол гўшти
кг
00201001001000000
6.
Қўй гўшти
кг
00204001001000000
7.
Эчки гўшти
кг
00204002001000000
8.
Янги сўйилган товуқ гўшти
кг
00207001001000000
9.
Музлатилган парранда гўшти
кг
00207002001000000
10.
Музлатилган товуқ гўшти (бўлакларга бўлинмаган)
кг
00207002001000002
11.
Курка гўшти (тозаланган, патсиз)
кг
00207001004000000
12.
Музлатилган курка гўшти
кг
00207002004000000
13.
Янги сўйилган ўрдак гўшти
кг
00207001001000000
14.
Янги сўйилган ғоз гўшти
кг
00207001003000000
15.
Янги сўйилган курка гўшти
кг
00207001004000000
16.
Бедана гўшти
кг
00207001005000000
17.
Суякли мол гўшти
кг
00201001003000000
18.
Товуқ тухуми
дона
00407001001000000
19.
Бедана тухуми
дона
00407001002000000
20.
Туя қуш тухуми
дона
00407001003000000
21.
Ғоз тухуми
дона
00407001005000000
22.
Ўрдак тухуми
дона
00407001004000000
23.
Курка тухуми
дона
00407001006000000
24.
Сазан
кг
00301001001000000
25.
Сом
кг
00301001002000000
26.
Судак
кг
00301001003000000
27.
Карп
кг
00301001004000000
28.
Толстолоб
кг
00301001005000000
29.
Осётр
кг
00301001006000000
30.
Оқ амур
кг
00301001007000000
31.
Форель
кг
00301001009000000
32.
Лосось
кг
00301001011000000
33.
Музлатилган толстолоб
кг
00303001001000000
34.
Музлатилган форель
кг
00303001004000000
35.
Музлатилган лосось
кг
00303001005000000
36.
Музлатилган сом
кг
00303001006000000
37.
Музлатилган карп
кг
00303001007000000
38.
Музлатилган осётр
кг
00303001009000000
39.
Музлатилган балиқлар
кг
00303001999000000
* Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ушбу каталогга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Кенгайтирилган католог Солиқ қўмитаси томонидан (позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади.
**Асосий ўлчов бирликлари турлари тегишли синфдаги асосий бирликлар асосида белгиланди. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан позициялар ва субпозицияларга киритиладиган товарларни эътиборга олиб ўлчов бирликлари ўзгартирилиши мумкин.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг субсидия олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Субсидия олувчи
Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига (кейинги ўринларда — Вакил) ариза билан мурожаат қилади.
ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин
2-босқич
Комиссия
(Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)
Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларни ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва маҳсулотларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда «Ўзбекчорванасл» агентлигига тақдим этади.
беш иш кунида
3-босқич
«Ўзбекчорванасл» агентлиги
«Ўзбекчорванасл» агентлиги хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.
уч иш кунида
4-босқич
«Ўзбекчорванасл» агентлиги
Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг Агентлик комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасига кўра субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан ариза берувчига электрон шаклда жавоб хати юборади.
беш иш кунида
5-босқич
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот тизими орқали Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади.
бир иш кунида
6-босқич
Молия вазирлиги Ғазначилиги
Молия вазирлиги Ғазначилиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Агентликнинг хулосасини олгандан сўнг бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.
бир иш кунида
7-босқич
Молия вазирлиги Ғазначилиги
Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан ажратилади.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Чорвачилик субъектлари томонидан етиштирилган ва сотилган гўшт (тирик вазнда) ва сут маҳсулотлари учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
Хўжаликда етиштирилган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган
гўшт, тирик вазнда (кг)
сут (литр).
8.
Ихтисослаштирилган ва автоматлаштирилган сўйиш корхонасининг номи ва манзили
9.
Сўйиладиган ҳайвоннинг идентификация рақами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
Паррандачилик субъектлари томонидан етиштирилган ва сотилган парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
НАМУНАСИ
1.
Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.
Жойлашган жойи:
(почта манзили)
3.
СТИР рақами:
4.
Банк реквизитлари:
(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)
5.
Телефон рақами:
6.
Электрон почта манзили:
7.
Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган парранда гўшти (кг)
8.
Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган тухум (дона)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3б-ИЛОВА
Балиқчилик субъектлари томонидан интенсив усулда етиштирилган ва сотилган лосось, форель, осётр балиқлари (кг) ва бошқа турдаги балиқлар учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
НАМУНАСИ
1.
Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.
Жойлашган жойи:
(почта манзили)
3.
СТИР рақами:
4.
Банк реквизитлари:
(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)
5.
Телефон рақами:
6.
Электрон почта манзили:
7.
Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган лосось, форель ва осётр балиқлари (кг)
8.
Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган бошқа турдаги балиқлар (кг)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси ____________________________________
(Ф.И.О)
20__ йил «____» ___________
ХУЛОСА _________ вилояти _________туманидаги субсидия олишга талабгор «___________» нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси ___________________________
(Ф.И.О)
20__ йил «____» ___________
ХУЛОСА _________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор «___________» нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
________ вилояти ________ туманидаги _____ (ташкилот номи) ________________ги ҳақиқатдан ҳам ўз хўжалигида __________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.
Комиссия аъзолари:
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман молия бўлими мудири
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман солиқ инспекцияси бошлиғи
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили
имзо/муҳр
Ф.И.О.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4б-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси ___________________________
(Ф.И.О)
20__ йил «____» ___________
ХУЛОСА _________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор «___________» нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
________вилояти ________ туманидаги _____(ташкилот номи)________________ги ҳақиқатдан ҳам ўз хўжалигида __________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.
Комиссия аъзолари:
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман молия бўлими мудири
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Туман солиқ инспекцияси бошлиғи
имзо/муҳр
Ф.И.О.
Ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили
имзо/муҳр
Ф.И.О.
(4б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
______ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган сут ва гўшт (тирик вазнда) маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари жадвали
Ўз хўжаликларида етиштириладиган қорамол ва қўй гўшти (тирик вазнда), (тонна)
Ўз хўжаликларида етиштириладиган сут, (тонна)
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2.
Андижон вилояти
3.
Бухоро вилояти
4.
Жиззах вилояти
5.
Қашқадарё вилояти
6.
Навоий вилояти
7.
Наманган вилояти
8.
Самарқанд вилояти
9.
Сурхондарё вилояти
10.
Сирдарё вилояти
11.
Тошкент вилояти
12.
Фарғона вилояти
13.
Хоразм вилояти
Жами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5а-ИЛОВА
______ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган парранда гўшти (сўйилган вазнда) ва тухум маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари жадвали
НАМУНАСИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Ўз хўжаликларида етиштириладиган парранда гўшти (сўйилган вазнда), (тонна)
Ўз хўжаликларида етиштириладиган тухум, (минг дона)
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2.
Андижон вилояти
3.
Бухоро вилояти
4.
Жиззах вилояти
5.
Қашқадарё вилояти
6.
Навоий вилояти
7.
Наманган вилояти
8.
Самарқанд вилояти
9.
Сурхондарё вилояти
10.
Сирдарё вилояти
11.
Тошкент вилояти
12.
Фарғона вилояти
13.
Хоразм вилояти
Жами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5б-ИЛОВА
_______ йилда ўз хўжаликларида интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда бошқа турда етиштирилган балиқ прогноз кўрсаткичлари жадвали
НАМУНАСИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Ўз хўжаликларида интенсив усулда етиштириладиган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр),(тонна)
Ўз хўжаликларида бошқа турдаги етиштирилган балиқлар,(тонна)
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2.
Андижон вилояти
3.
Бухоро вилояти
4.
Жиззах вилояти
5.
Қашқадарё вилояти
6.
Навоий вилояти
7.
Наманган вилояти
8.
Самарқанд вилояти
9.
Сурхондарё вилояти
10.
Сирдарё вилояти
11.
Тошкент вилояти
12.
Фарғона вилояти
13.
Хоразм вилояти
Жами
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 2-ИЛОВА
Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси
2.
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари
3.
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳар) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
4.
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳар) молия бўлими мудири
5.
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи
6.
Лавозими бўйича
—
ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили, комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«а) гўшт ва сут қорамолчилигида — ёши энг кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи бузоқлар, бўғоз бўлган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 36 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган ғунажинлар танланади»;
б) «б» кичик банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) қўйчилик ва эчкичиликда — мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 ойликдан қам бўлмаган наслдор қўй ва эчкилар танланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1057-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади»;
«Ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш схемаси».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги тўғрисидаги низомда:
«озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;
паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озиқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш»;
б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги «д» — «з» кичик бандлар қўшилсин:
«д) паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш соҳасида:
паррандачилик ва қуёнчилик тармоқларини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
парранда ва қуёнларни парваришлаш технологиялари бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда таҳлилий ишларни амалга оширади;
экспорт қилиш қоидалари (шартлари) бўйича таклифлар тайёрлайди;
экспорт масалалари бўйича халқаро шартномалар ва битимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда соҳадаги тадбиркорларни бошқа компаниялар билан халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади;
ички ва ташқи бозларнинг ҳолати ва маҳсулотга бўлган талабини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
паррандачилик ва қуёнчилик соҳасида тезкор онлайн-мониторинг юритиш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантиради ва юритади;
е) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:
аҳоли ўртасида паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларининг истеъмол даражасини ошириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;
оммавий ахборот воситаларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ижтимоий тусдаги, шу жумладан, парранда ва қуён гўштининг фойдали томонлари, парранда ва қуён боқиш афзалликлари ҳақидаги маълумотларни ёритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга оширади;
маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш чораларини кўради;
ж) парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:
парранда ва қуёнларни тўла қийматли озиқлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
озуқа ем тайёрлашни кўпайтириш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тадбиркорларга етказади;
паррандачилик ва қуёнчилик тармоғи озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида интенсив технологияларни қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганади;
чет давлатлардан сифатли озуқалар ва уларнинг қўшимчалари келтиришни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни ташкил этади;
з) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш соҳасида:
агентлик мутахассисларини ва ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тегишли малака ошириш курсларига, шу жумладан, хорижга юбориш орқали қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;
инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
инновацион технологиялар ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, илмий-тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарорида:
а) 2-банддаги «1-илова билан тасдиқланган рўйхат доирасида» сўзлари «чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Ушбу Низом чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — озуқабоп экинлар етиштирувчилар) суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.»
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида: