Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ ва ишга лаёқатли аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги таркибида маҳаллий ва республика даражаларида Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан кейин Иш билан таъминлаш жамғармаси деб аталади) ташкил этилсин.