1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 май,
160-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 майдаги 160-сон буйруғига ИЛОВА
Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлган шахслар танлов асосида ўқишга юборилади.».
«8. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида (бундан буён матнда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари деб юритилади) ишчи гуруҳлар тузилади.».
«51. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.».
7. 13-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.
2. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик принципи асосида Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
3. Номзодларга бериладиган саволлар Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари 1 июнь кунига қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.
4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодни баҳолашда унинг савол мазмуни ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши инобатга олинади.
5. Қабул комиссия раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
6. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга паспорти (идентификация ID-картаси) билан келиши шарт.
2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
8. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод ихтиёрий равишда танлаб олган 3 та саволдан иборат билетдаги саволларга жавоб беради.
Билетдаги:
биринчи савол — ҳуқуқшунослик фани;
иккинчи савол — Ўзбекистон тарихи фани;
учинчи савол — тарбия фанларидан иборат бўлади.
9. Номзодларга ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бериладиган саволлар мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
10. Номзод билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўриши учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод хоҳласа тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат берилади.
11. Номзодларга тайёргарлик кўришлари учун Қабул комиссияси хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафар номзод киритилиб, тайёргарлик кўриш жараёни комиссия котиби томонидан назорат қилинади.
12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси унга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.
13. Номзоднинг саволларга берган жавоблари қуйидаги 4 та мезонлар бўйича баҳоланади:
саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши;
саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши;
саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаши;
саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга ҳавола қилиши.
14. Ҳар бир мезон 5 та баҳолаш даражасига эга:
максимал;
яхши;
ўрта;
паст;
қониқарсиз.
Т/р
Баҳолаш мезонлари
Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)
Максимал
Яхши
Ўрта
Паст
Қониқарсиз
1.
Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш
100
75
50
25
0
2.
Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш
100
75
50
25
0
3.
Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш
100
75
50
25
0
4.
Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш
100
75
50
25
0
Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби тўртта мезон бўйича бешта баҳолаш даражасига кўра фоиз ҳисобида баҳоланади ва арифметик ҳисоблаш орқали савол учун ўртача балл қўйилади.
16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:
A=(B÷100)× C
A — савол бўйича тўпланган балл;
B — савол бўйича максимал балл;
C — савол бўйича тўпланган фоиз.
17. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.
4-боб. Якуний қоидалар
18. Якка тартибдаги суҳбатга белгиланган сана ва вақтда келмаган номзодларга бошқа сана ва вақтда якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
19. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади.
20. Мазкур қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.