Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасининг халқ ва хизмат кўрсатган артистларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон халқ артисти» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвонига эга бўлган шахсларнинг иш ҳақига, лавозим маошларига ва пенсияларига энг кам иш ҳақи даражасига нисбатан 60 фоиз, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга — 40 фоиз миқдорида ҳар ойда қўшимча ҳақ белгилансин.
2. Собиқ Иттифоқ фармонларига мувофиқ «СССР халқ артисти» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга устама ҳақ «Ўзбекистон халқ артисти» даражасида тўлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.