toggle_night_mode
Ҳужжат 07.06.1993 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА ПЕНСИЯЛАРИГА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг халқ ва хизмат кўрсатган артистларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 274-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
2. Собиқ Иттифоқ фармонларига мувофиқ «СССР халқ артисти» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга устама ҳақ «Ўзбекистон халқ артисти» даражасида тўлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 декабрь,
600-сон