1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудлардаги аҳоли онгида тадбиркорлик орқали ҳаёт тарзини яхшилашга интилиш ҳиссини уйғотиш ҳамда бу борада уларни рағбатлантириш ва давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ва тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш;
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
аҳолини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бўлган қизиқиши ва манфаатдорлигини оширишни назарда тутувчи Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
тадбиркорликка ўқитишда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — реестр) 2021 йил 20 июлга қадар шакллантирилади, 2022 йилдан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда махсус ташкил этиладиган ахборот тизимида юритилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ ажратилган 2 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун қарз ажратиш бўйича танлов 2021 йил 20 июлга қадар эълон қилинади ва 2021 йил 1 августга қадар ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси икки ҳафта муддатда нодавлат таълим ташкилотларининг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириб, реестрга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги:
а) бир ой муддатда реестрни шакллантирган ҳолда ўзининг веб-саҳифасига жойлаштирсин;
б) 2021 йил 1 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки билан биргаликда қуйидаги имкониятларга эга ахборот тизимининг ишга туширилишини таъминласин:
реестрни шакллантириш ва юритиш;
тегишли идораларнинг дастурий таъминотлари билан интеграция қилган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш;
нодавлат таълим ташкилотлари ва мутасадди идоралар ўртасида ўқувчиларнинг давоматини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;
тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 июнь,
388-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;
ўқув юкламаси — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан биргаликда тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;
ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ дарслар тўплами;
ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;
сертификат — НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;
компенсация — электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТга сарфланган харажатларининг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;
микрокредит — ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Электрон реестрни шакллантириш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТларнинг рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.
5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
СТИР рақами;
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;
ўқув курсларининг йўналишлари;
ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);
ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарурий ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;
ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;
ўқув жиҳозлари ва бошқа зарурий воситалар билан таъминланганлиги;
мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (агар мавжуд бўлса);
халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (агар мавжуд бўлса).
6. Рўйхатга киритиш учун НТТлар электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиши учун ҳар йили 1 ноябрга қадар Инспекцияга ариза тақдим этади.
7. НТТлар электрон реестрга киришлари учун мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТлар электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда Инспекцияга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
Инспекция бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТларни хабардор қилади.
НТТлар хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, камчиликлар бартараф этилиб, мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, Инспекция уларнинг маълумотлари ва рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.
8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Инспекция ва НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.
НТТларнинг мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади, зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
9. Инспекция томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида, ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТларнинг электрон реестри шакллантирилади.
Электрон реестр ваколатли давлат органининг веб-саҳифасига жойлаштирилади.
Электрон реестрга Инспекциянинг таклифига кўра, ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
10. Зарурий ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.
3-боб. Ўқув дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш
11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.
Бунда, касбларнинг долзарблиги ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда касблар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
12. НТТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.
13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:
70 фоиз қисми касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;
10 фоиз қисми тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
10 фоиз қисми бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;
10 фоиз қисми маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.
14. Ўқув дастурлари асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш истагини билдирган — электрон реестрга киритилган НТТлар ўқув курслари бошланишидан камида уч кун олдин туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги бошқармаларига расмий хабарнома йўллайди. Хабарномада ўқитиш жойи, ўқитиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва тингловчилари рўйхати илова қилинади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
НТТлар ўқув дастурлари доирасида тингловчиларни шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.
15. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.
16. НТТлар томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.
НТТлар ўртасида тингловчиларнинг давомати ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли давлат органи томонидан реал вақт (онлайн) режимида мониторинг қилинади.
Ўқув жараёнлари танланма асосида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари, ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги бошқармалари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
17. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.
Ўқув курслари якунларига кўра тингловчилар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа тегишли ҳудудий ташкилот (идоралар)нинг вакилларини жалб қилган ҳолда реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарурий ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.
18. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда шакллантирилади.
19. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.
20. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ томонидан сертификат берилади.
4-боб. Ўқув курслари битирувчиларининг ўқитиш харажатларини қоплаб бериш
21. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТлар сарфлаган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори ваколатли давлат органи томонидан компенсация қилинади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Бунда, компенсация миқдори НТТ ва битирувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган харажатлар миқдори асосида амалга оширилади.
22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун НТТлар томонидан ваколатли давлат органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
НТТ ва тингловчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (квитанция, чек ва бошқалар).
Мурожаатнома ва ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари асосида ваколатли давлат органи ва НТТлар ўртасида ўзаро шартнома тузилади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ваколатли давлат органи ва НТТ ўртасида шартнома тузилмайди ва бир иш куни ичида бу ҳақда НТТ ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органи томонидан НТТларга белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
НТТлар ваколатли давлат органидан олинган компенсация маблағларини сертификат олган битирувчиларга икки иш куни муддатида қайтариб беради.
(22-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
5-боб. Якуний қоида
23. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, «Микрокредитбанк» АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.
24. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастури бўйича ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси
«_____________________________________________________________________» yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi.
_____________________________
___________________
(direktor F.I.О)
muhr oʻrni
(imzo)
20___ yil «___» ______________
(berilgan sana)
______________ viloyati ___________ tumani/shahri
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш
Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиши учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза тақдим этади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
2-босқич
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)
Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра НТТлар рўйхати шакллантирилади ҳамда рўйхат ва НТТлар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига кўриб чиқиш, электрон реестрга киритиш учун юборилади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
3-босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Ваколатли давлат органи)
Инспекция томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида ўрганиб чиқилади, белгиланган талаблар таъминланмаган тақдирда, НТТлар электрон реестрга киритилмайди, бу ҳақда Инспекцияга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
2 иш куни ичида
4-босқич
Инспекция
Ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТларни хабардор қилади.
1 иш куни ичида
5-босқич
НТТ
Камчиликлар бартараф этилиб, низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар Инспекцияга қайта тақдим қилади.
Хабарнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида
6-босқич
Инспекция
НТТлар томонидан қайта тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, маълумот, ҳужжатлар ҳамда рўйхатни ваколатли давлат органига такроран юборади.
2 иш куни ичида
7-босқич
Ваколатли давлат органи
Такроран тақдим ?тилган рўйхат, маълумот ва ҳужжатлар ни?омнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.
Қайта кўриб чиқилган рўйхатни умумлаштирган ҳолда НТТларнинг электрон реестрини шакллантиради.
Белгиланган тартибда
Ҳар йили 1 январга қадар
8-босқич
НТТ
Электрон реестрга киритилган НТТ туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги бошқармаларига расмий хабарнома йўллайди.
(Хабарномада ўқитиш жойи, ўқитиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва тингловчилари рўйхати илова қилинади.
НТТлар ўқув дастурлари доирасида тингловчиларни шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади).
Ўқув курслари бошланишидан камида уч кун олдин
9-босқич
НТТ
Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда ўқув курсларини олиб боради.
Белгиланган муддатларда
10-босқич
НТТ
НТТлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.
Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин
11-босқич
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази
Ўқув курслари якунларига кўра битирувчиларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг ҳуд?дий бў?инмалари ва бошқа тегишли ҳудуд?й ташкилот (идоралар)нинг вакилларини жалб қилган ҳолда реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситал?рини қўллаган ҳолда тест ва имтихон синовидан ўтказади.
Шунингдек, зарурий ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олади.
Белгиланган муддатларда
12-босқич
НТТ
Якуний имтихон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга сертификат беради.
Белгиланган муддатларда
13-босқич
НТТ
Сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун низомнинг 21-бандида қайд қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли давлат органига расмий мурожаат қилади.
Шартномага мувофиқ
14-босқич
Ваколатли давлат органи ва НТТ
Мурожаатнома ва ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари асосида ўзаро шартнома тузади.
Ўзаро белгиланган муддатларда
15-босқич
Ваколатли давлат органи
Агарда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, НТТ билан шартнома тузмайди ва бу ҳақда НТТни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.
(НТТлар камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли).
Бир иш куни ичида
16-босқич
Ваколатли давлат органи
НТТларга белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.
Шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида
17-босқич
НТТ
Ваколатли давлат органидан олинган компенсация маблағларини сертификат олган битирувчиларга қайтариб беради.
Маблағ келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича
КАСБЛАР РЎЙХАТИ
1. Пазандалик, ошпазлик ва новвойлик.
2. Овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш.
3. Қандолатчилик, пазандачилик ва карвинг.
4. Тикувчилик (тўқимачилик соҳасининг барча турдаги хизматлари).
5. Гилам тўқиш.
6. Чарм-тери маҳсулотлари ва пойабзал тикиш, таъмирлаш.
7. Зардўзлик, каштачилик ва газламаларга гул босиш.
8. Заргарлик ва бижутерия тайёрлаш.
9. Сартарошлик, маникюр, педикюр хизматлари.
10. Косметолог
11. Уй ҳамширалиги, болалар ва қариялар парвариши.
12. Кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари.
13. Кўп қаватли уйлар ва биноларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва жорий таъмирлаш.
14. Умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, ғишт ва кафель териш, сувоқчилик, бўёқчилик ва пардозлаш ишлари).
15. Дарвоза, эшик ва деразалар ясаш ва таъмирлаш (ёғоч, пластик, металл ва бошқа).
16. Слесарь, токарь ва металларга ишлов бериш, буюмлар ясаш.
17. Дурадгорлик, ёғоч буюмларини ясаш.
18. Ўймакорлик ва ганчкорлик.
19. Кулолчилик.
20. Тош, мармар, гранит ва бошқа инерт материалларга ишлов бериш.
21. Ҳайкалтарошлик ҳамда кичик меъморий шаклларни ясаш ва ўрнатиш.
22. Миллий мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш.
23. Мебелсозлик
24. Сантехника ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш.
25. Электропайванд, электромонтёрлик хизмати.
26. Маиший техникалар, компьютер ва офис жиҳозларини ўрнатиш, тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
27. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
28. Ободонлаштириш ва ландшафт дизайн ишларини ташкил этиш.
29. Гул етиштириш, гулчамбарлар, гулли безак ва декорациялар тайёрлаш.
30. Тантаналар, маросимлар, тўй ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда бадиий безаш ишларини амалга ошириш.
31. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).
32. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, визуаллаштирувчи дизайнер, техник дизайнер, моушн-дизайнер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор ва бошқалар).
33. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, контент-менежер, муҳаррирлик хизматларини ташкил этиш).
34. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарларни (ишларни, хизматларни) илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси).
35. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент).
36. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).
37. Бухгалтерия ҳисоби.
38. Брокерлик, риэлторлик, баҳолаш ишлари.
39. Декларант (ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши расмиятчилиги).
40. Логистика (юк ва йўловчи ташиш хизмати оператори).
41. Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш.
42. Туризм, меҳмонхона ва гид хизматлари.
43. Босма нашрларни ишлаб чиқариш ва чакана савдо қилиш.
44. Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
45. Паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
46. Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
47. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
48. Ветеринария ва зоотехника.
49. Қассобчилик ва кушхона хизматлари.
50. Интенсив боғбонлик, мевали ва манзарали дарахтлар етиштириш ва уларни парваришлаш.
51. Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, юритиш ва маҳсулотлар етиштириш.
52. Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш хизматлари.
53. Мева-сабзавотларни саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва бирламчи қайта ишлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ жорий этилган тизим асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ва акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — банк) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қарз олувчилар — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар;
кредит линияси — банк билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўртасида тузилган шартномаларга (бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;
ўқув юкламаси — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ваколатли давлат органи билан биргаликда тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;
ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;
микрокредит — ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга банк томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
3. Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Мазкур Низомга мувофиқ, кредит электрон реестрга киритилган НТТларнинг ўқув курсларини якунлаб, сертификатга эга ташаббускорларга ваколатли давлат органи билан банк ўртасида тузилган бош келишувга асосан ажратиладиган маблағлар доирасида берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
5. Микрокредитларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш ва сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида, банк билан микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган ўқув курслари якунлари бўйича НТТлар томонидан сертификат берилган шахслар тўғрисида ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизими йўлга қўйилади.
2-боб. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш жараёни
6. Қарз олувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар олиш ёки юзага келган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, бошқа турли масалаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида банкка мурожаат қилишлари мумкин.
Мижоз ва банк ўртасидаги муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади.
3-боб. Микрокредитларни ажратиш тартиби
7. Микрокредитлар қарз олувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
8. Банк томонидан сертификат олган:
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда;
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
Ушбу бандда назарда тутилган мезон асосида кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.
9. Қарз олувчи банк билан тузилган кредит шартномаси доирасида кредитнинг керакли қисмидан фойдаланиши мумкин.
10. Мазкур микрокредитлар банкда алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
11. Микрокредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.
12. Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
13. Қарз олувчи — ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.
4-боб. Микрокредитларни расмийлаштириш
14. Қарз олувчилар кредит олиш учун банкка электрон ариза билан мурожаат қилади. Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумот тақдим этилади.
15. Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан банк масъул ходими томонидан кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатилади.
Шунингдек, банк масъул ходими (андеррайтер) томонидан скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан чиқарилган ижобий ёки салбий қарори қарз олувчига ва ваколатли давлат органига тақдим этилади. Скоринг таҳлилида қарз олувчининг қуйидаги маълумотлари ўрганилади:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
кредит тарихи;
мазкур йўналишлар бўйича кредитларининг мавжудлиги;
қайси ўқув марказини битирганлиги;
тадбиркорлик учун танланган йўналиши;
киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги.
16. Электрон аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш қарз олувчининг зиммасида бўлади.
17. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли ташкилотдан электрон тарзда қабул қилиб олиниши мумкин.
18. Банк жисмоний шахс бўлган қарз олувчиларга микрокредитларни таъминотсиз ажратади. Кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурталанади.
19. Қарз олувчи — микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
20. Банк қарз олувчиларга кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Кредитларни мониторинг қилиш ва сўндириш
21. Банк қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхаси Банкнинг электрон платформасига бириктириб борилади.
22. Банк кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Банкда микрокредит олган тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институти шакллантирилади. Бунда, масъул ходим кредитларни сўнгги муддатига қадар кузатиш билан шуғулланади. Мониторинг тизими мижозга йўналтирилганлик услубида амалга оширилади.
23. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
24. Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.
25. Сертификатга эга қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Банк томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этиб борилади.
6-боб. Якуний қоида
26. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (кейинги ўринларда — Қарз олувчилар)
Кредит олиш учун «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.
(Мижоз ва банк муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади).
Белгиланган муддатларда
2-босқич
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — Банк)
Кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.
Шунингдек, скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан ижобий ёки салбий қарор чиқаради, қарор нусхасини қарз олувчига ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)га тақдим этади.
Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан
3-босқич
Банк
Қарз олувчиларга кредитларни ажратади
(Жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 млн сўмгача;
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 млн сўмгача.
Кредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Қарз олувчи ва банк ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ
4-босқич
Банк
Қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхасини банк электрон платформасига бириктириб боради.
Кредит тўлиқ сўндирилгунга қадар
5-босқич
Банк
Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, чоралар кўради.
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда
6-босқич
Банк
Қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этиб боради.
Ҳар ойнинг 5 санасига қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда — ННТ) ва микрокредит ташкилотлари ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) томонидан имтиёзли шартлар асосида қарз ажратиш тизимини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
2. Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ушбу мақсад учун ажратилган маблағлар ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бериладиган қарзларнинг молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
3. Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ваколатли давлат органи томонидан мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қарз ажратиш ННТлар орасида очиқ танлов асосида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ваколатли давлат органи томонидан Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
ННТлар танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
5. Қуйидагилар баҳолашнинг ва лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ННТ камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётганлиги, ўқув курслари мавжудлиги, унинг сифати, ўқув курслари билан қамраб олинган ҳудуд ва аҳоли сони;
кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳасида замонавий ўқув модуллари ва механизмларининг назарда тутилганлиги;
6. Ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 июлга қадар келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ННТлар ўртасида танлов эълон қилинади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади.
Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифасида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ваколатли давлат органи ННТлар ўртасида танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
7. Танловлар 1 августга қадар ўтказилиб, уларнинг натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ваколатли давлат органи ўртасида ижтимоий шериклик бўйича шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади.
Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарз ваколатли давлат органи томонидан ННТларга ажратиб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
8. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари белгилаб берилади. Жумладан, бунда ресурсларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши, қарзларни ва фоизлари қайтариш шартлари, муддатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади.
9. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
10. ННТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун ваколатли давлат органи томонидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади. Ваколатли давлат органи томонидан ресурслар ушбу мақсадга ажратилган маблағлар қолдиғи доирасида ажратилади.
Ваколатли давлат органи томонидан ресурслар ушбу мақсадга ажратилган маблағлар қолдиғи доирасида ажратилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
11. Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан ННТнинг махсус ҳисобварағига қарз тўлиқ ўтказиб берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
12. ННТлар томонидан ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микрокредит ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштирилиши мумкин.
13. ННТлар томонидан жойлаштирилган ресурс маблағлари ҳисобидан микроқарзлар микрокредит ташкилотлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
14. ННТларга ажратилган қарзларнинг ҳамда микрокредит ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан ННТлар томонидан мунтазам мониторинг олиб борилади. Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш йўлга қўйилади.
Мазкур мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ННТлар томонидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб борилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
15. Агентлик томонидан ажратилган ресурс маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ваколатли давлат органи ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
16. ННТлар томонидан олинган қарз ва уларга ҳисобланган фоизлар ваколатли давлат органига шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
17. Ваколатли давлат органи маблағларини олувчилар ваколатли давлат органи тақдим этган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
18. ННТларга ажратилган қарзларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан Агентлик томонидан мунтазам мониторинг юритилади.
19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича келгусида амалга ошириладиган комплекс дастурлари учун қарз ажратиш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотлар орасида танлов эълон қилади.
(Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади).
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузади.
(Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади).
Ҳар йили 1 июлга қадар
2-босқич
Ваколатли давлат органи
Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифаси ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
Танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан
4-босқич
Танлов комиссияси
Танловни ўтказади.
Ҳар йили 1 августга қадар
5-босқич
Ваколатли давлат органи
Танлов натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ижтимоий шериклик бўйича шартнома тузади.
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан
6-босқич
Ваколатли давлат органи
Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарзни ННТ махсус хисобварағиг? қарзни тўлиқ ўтказиб беради.
(Тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмгача миқдорда 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади).
Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида
7-босқич
ННТ
Ажратилган қарзларнинг ҳамда микрокредит ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб боради ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериб боради.
Мунтазам равишда
8-босқич
ННТ
Мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб боради.
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар
9-босқич
Ваколатли давлат органи
Қарз маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.
Шартномага мувофиқ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)