1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк тизимида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини самарали рейтинг баҳолаш тизими ҳамда уни амалга оширишнинг идоралараро механизмининг йўқлиги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ривожланиш ҳолатини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш орқали келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш жараёнларини идоралараро мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг илмий доиралар ва хорижий экспертлар иштирокида қуйидагилар:
а) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилганлиги ва 2020 йил якуни бўйича қуйидагиларни баҳолашни назарда тутувчи апробацияси ўтказилганлиги:
ташкилотлар фаолиятида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, шу жумладан уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг самарали ишлаши, электрон ўзаро таъсирини ташкил этиш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, киберхавфсизлик ва давлат органлари маълумотларининг очиқлигини таъминлаш;
ҳудудлар кесимида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги, шу жумладан соҳада рақамли инфратузилмани ривожлантириш, электрон хизматларни жорий этиш, рақамли таълимни ривожлантириш ва бошқалар;
б) ташкилотлар ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун NIS.UZ идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда — NIS.UZ-ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
ташкилотларда ҳамда ҳудудларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш, шунингдек, рейтинг баҳолашни амалга оширишда иштирок этадиган тегишли давлат органлари ҳамда уларнинг ишларига умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади;
NIS.UZ-ахборот тизимининг эгаси Вазирлик ҳисобланади ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилиши Вазирлик томонидан таъминланади;
NIS.UZ-ахборот тизимини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағидаги маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
ташкилотлар ҳамда ҳудудларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш ҳар уч ой якунлари бўйича амалга оширилади ва унинг натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади;
ташкилотлар томонидан нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг NIS.UZ-ахборот тизимига киритилганлиги, шунингдек, уларни ўз вақтида киритилмаганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилади.
ташкилотлар ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига ишончли маълумотларни ўз вақтида киритилишини таъминлайдилар;
Вазирлик баҳолашда иштирок этадиган масъул давлат органлари билан биргаликда ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида баҳолаш ўтказади ҳамда ушбу ойнинг 30 санасига қадар баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси алоҳида график асосида NIS.UZ-ахборот тизимига ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ва текширишлар олиб боради.
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришни баҳолаш, соҳа кўрсаткичлари ҳисобини юритишни самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июнь,
373-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ҳамда ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳолатини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
рейтинг баҳолаш — рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш;
NIS.UZ-ахборот тизими — ташкилотлар ва ҳудудларнинг рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун қўлланиладиган идоралараро ахборот тизими;
индикатор — ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
ҳудудлар — баҳоланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда уларнинг таркибига кирувчи туман ва шаҳарлар.
3. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш ушбу Низом 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Рейтинг баҳолашга оид асосий индикаторлар
4. Рейтинг баҳолаш қуйидаги индикаторлар асосида амалга оширилади:
4.1. Очиқлик ва электрон иштирок
4.1.1. Расмий веб-сайтдан фойдалана олиш ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
4.1.2. Ижтимоий тармоқлардаги фаоллик;
4.1.3. Оммабоп мессенжерлардаги фаоллик;
4.1.4. Очиқ маълумотлар тўпламлари;
4.1.5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифларни қайта ишлаш сифати;
4.1.6. Онлайн-маслаҳатчининг фаолият кўрсатиши;
4.1.7. Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши.
4.2. Электрон хизматлар
4.2.1. Электрон давлат хизматлари улуши;
4.2.2. Мобил иловалар орқали фойдаланиш мумкин бўлган электрон давлат хизматлари улуши;
4.2.3. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш;
4.2.4. Электрон хизматлар кўрсатилишини кузатиш;
4.2.5. Электрон хизматларини кўрсатиш сифати.
4.3. Ахборот хавфсизлиги
4.3.1. Ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳужжатларнинг ишлаб чиқилганлиги;
4.3.2. Ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий ва техник чоралар кўрилганлиги.
4.4. Ахборот тизимлари
4.4.1. Ташкилот фаолиятида фойдаланиладиган ахборот тизимлари, шу жумладан ички жараёнларни ташкил қилишда фойдаланадиган, ихтисослашган ахборот тизимлар;
4.4.2. Моддий-техника ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизимлари.
4.5. Ташкилий қисм
4.5.1. Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш;
4.5.2. Келгуси йиллар учун рақамли ривожланиш стратегиясининг мавжудлиги.
3-боб. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги индикаторларини ҳисоблаш ва рейтинг баҳолаш
5. Рейтинг баҳолаш индикаторлар кесимида қуйидаги масъул давлат органлари томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — 4.1.1 — 4.1.3 индикаторлар бўйича;
Давлат статистика қўмитаси — 4.1.4 индикатори бўйича;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Ахборот технологиялари вазирлиги) — 4.1.5 — 4.1.7, 4.4 ва 4.5 индикаторлар бўйича;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги — 4.2 индикатор бўйича;
6. Рейтинг баҳолаш индикаторларини ҳисоблаш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилишини рейтинг баҳолаш бўйича методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизими орқали амалга оширилади.
7. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.
8. Расмий статистик ва таҳлилий маълумотлар ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш схемасига асосан ташкилотлар ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига киритадилар.
9. Ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган масъул давлат органлари ташкилотлар томонидан NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга ошириб, натижаларини ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар умумлаштириш учун Ахборот технологиялари вазирлигига киритадилар.
10. Ахборот технологиялари вазирлиги ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунларини умумлаштиради, рейтингни шакллантиради ҳамда таҳлилий маълумотларни ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
11. Рейтинг баҳосининг натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
12. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.
13. Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг бали бўйича:
71 баллдан 100 баллгача бўлган ташкилот — «яшил»;
55 баллдан 71 баллгача бўлган ташкилот — «сариқ»;
55 баллдан паст бўлган ташкилот — «қизил» деб топилади.
4-боб. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш
14. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Ахборот технологиялари вазирлигининг таклифига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссияси баёни билан:
ҳисобот йилида «яшил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;
ҳисобот йилида икки марта «қизил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.
15. Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси «яшил» деб топилган ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
«Бир миллион дастурчи» дастурида иштирок этганлар улуши.
6-боб. Ҳудудларни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолашни амалга ошириш умумий тартиби
18. Ҳудудларни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблаш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланадиган Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизими орқали амалга оширилади.
19. Ҳудудларни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.
20. Расмий статистик ва таҳлилий маълумотлар ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолашни амалга ошириш схемасига асосан масъул давлат органлари томонидан ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига киритилади.
21. NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар рейтинг баҳолашни амалга оширади.
22. Ахборот технологиялари вазирлиги ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантиради ҳамда таҳлилий маълумотларни ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
23. Ҳудудларни рейтинг баҳолаш натижалари ҳисоблаш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
25. Индикаторларни баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг бали бўйича:
71 баллдан 100 баллгача бўлган ҳудуд — «яшил»;
55 баллдан 71 баллгача бўлган ҳудуд — «сариқ»;
55 баллдан паст бўлган ҳудуд — «қизил» тоифаларга ажратилади.
26. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Ахборот технологиялари вазирлигининг таклифига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссияси баёни билан:
ҳисобот йилида «яшил» деб топилган ҳудудлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;
ҳисобот йилида икки марта «қизил» деб топилган ҳудудлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.
27. Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси «яшил» деб топилган ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ахборот технологиялари вазирлиги зарурат бўлганда, рейтинг кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.
29. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш
Босқичлар
Тадбирлар
Муддатлар
Масъул органлар
1-босқич
Ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплаш ва NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар
Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
2-босқич
NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилиш ва рейтинг баҳолашни амалга ошириш ҳамда умумлаштириш учун Ахборот технологиялари вазирлигига киритиш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Давлат хизматлари агентлиги,
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК
3-босқич
Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунларини умумлаштириш, рейтингни шакллантириш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги
4-босқич
Рейтинг натижаларини ва таҳлилий натижаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолашни амалга ошириш
Ҳудудларни рақамли ривожланиш даражаси бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси,
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
2-босқич
NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга ошириш ва ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантириш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги
3-босқич
Рейтинг натижаларини ва таҳлилий натижаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 2-ИЛОВА
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришни баҳолаш, соҳа кўрсаткичлари ҳисобини юритишни самарали ташкил этиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Ижро учун масъуллар
I. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини амалиётга жорий этиш
1.
Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини электрон ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тизимлари, шунингдек, «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг Ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизими билан интеграция қилиш.
1. Ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш.
2021 йил 15 июль
Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК
2. Технологик йўриқномалар асосида тизимларни интеграция қилиш.
2021 йил 20 июль
2.
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рейтинг баҳолаш ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич тизимга улаш.
1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларни белгилаш.
2021 йил 10 июль
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этиш.
алоҳида режа-жадвал асосида
Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
3. Масъул ходимларни тизимга улаш ва маълумотлар киритилишининг ташкил этиш.
ҳар йили 15 январга,
15 июлга қадар
3.
Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида баҳолаш натижаларини эълон қилиш.
1. Ўтказилган рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш ҳамда таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва ахборот тизимида эълон қилиш.
ҳар йили 30 январга ва 30 июлга қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК
2. Рейтинг баҳолаш натижаларини «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш.
белгиланган муддатларда
Мувофиқлаштириш комиссияси
4.
Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинган натижаларга асосан кўрсаткичларни кўтариш бўйича зарур чораларни кўриш.
1. Рейтинг баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
ҳар чоракда заруратга мувофиқ
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
2. Камчиликларни бартараф этишга қаратилган тармоқ жадвали ижросини таъминлаш.
белгиланган муддатларда
5.
Рейтинг баҳолаш ахборот тизими ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Тизимни техник қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш.
мунтазам равишда
Ахборот технологиялари вазирлиги
II. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантириш ва баҳолашни самарали ташкил этиш
6.
Халқаро тажриба асосида Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисидаги миллий статистика амалиётини такомиллаштириш.
1. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш.
2021 йил июль
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисида етишмайдиган статистик кўрсаткич давлат статистика ҳисоботи, идоравий ҳисобот ва кузатувларга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
2021 йил сентябрь
3. Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда давлат статистика ҳисоботи ва кузатувларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2021 йил ноябрь
7.
Рақамли иқтисодиётни баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.
1. Қуйидаги халқаро ташкилотлар давлатлар тажрибасини ўрганиш:
БМТнинг Статистика бўлими стандартлари;
Евростат (Reference Metadata in Euro SDMX Metadata Structure (ESMS), ICT sector. Compiling agency: Eurostat) стандартлари;
Жанубий Корея ва Малайзия давлатлари тажрибаси.
2021 йил давомида
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси
2. Халқаро ташкилотлар билан видеоконференцалоқа шаклида семинарлар ташкил этиш.
2021-2022 йиллар
8.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳолати бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий статистика амалиётига жорий этиш бўйича идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
1. Рақамли иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2021 йил июль
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳисоби юритилишини таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:
ахборот-коммуникациялари технологиялари хизматларини иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) асосида қайта кўриб чиқиш;
мазкур хизматларнинг фаолият турлари бўйича ҳажмларини аниқлаш;
рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича миллий статистикани шакллантириш тартибини белгилаш.
2021 йил сентябрь-октябрь
3. Идоралараро норматив ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш.
2021 йил декабрь
9.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистика ҳисобини юритиш ва унинг қамровини кенгайтириш чораларини кўриш.
1. Давлат статистика ҳисоби ва бошқа расмий ахборот ресурслардан фойдаланган ҳолда Рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш.
2021 йил июль
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
2. Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги статистик ҳисоботларнинг тўғри ва тўлиқ кўрсатилишини рағбатлантириш мақсадида мавжуд имтиёзлар ва преференцияларни ўрганиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
2021 йил август
10.
Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш.
1. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш мақсадида:
жисмоний шахслар танланма кузатувини 2021 йил учун давлат статистика ишлари дастурига киритиш;
ҳар йили камида бир маротаба танланма кузатув, шу жумладан, интернет тармоғи орқали сўровномалар шаклида кузатув ўтказиш.
2021 йил давомида
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
2. Танланма кузатув ўтказиш учун зарур бўлган респондентлар рўйхатини шакллантириш, бунда қуйидагиларни амалга ошириш:
ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини тақдим этиш бўйича ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш;
Бир миллион дастурчи лойиҳасига аъзо бўлганлар орасида танланма кузатув ўтказиш.
2021 йил давомида
Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
11.
Давлат идоралари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш чораларини кўриш.
1. Тизимларни жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.
2021 йил сентябрь
Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.
2022 йил январь
3. Рўйхат асосида самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш.
2022 йил май
4. Тартибни амалиётда жорий этилаётган тизимларда синовдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича уни такомиллаштириш чораларини кўриш.
1. Мавжуд статистик ва таҳлилий маълумотлар асосида «Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштирилган жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари» номли статистик тўпламни тузиш ва уни таълим, илмий муассасалар ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш.
2021-2022 йиллар, доимий равишда
Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
2. Расмий веб-сайтларда ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид оммавий ахборот воситаларида «Рақамли иқтисодиёт» рукнини жорий этиш ҳамда уларни статистик ва таҳлилий маълумотлар билан доимий бойитиб бориш.
2021 йил июлдан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасига қадар
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
13.
2021 — 2023 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида рақамли иқтисодиёт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини самарали амалга ошириш вазифалари асосида рақамли иқтисодиёт ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.
1. Ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Рақамли тадқиқотлар маркази базасида иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари йўналиши доирасида рақамли иқтисодиёт, жумладан ахборот-коммуникация технологиялари сектори кўрсаткичлари, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳиссасини аниқлаш, статистика тизимида АКТни қўллаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.
2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси
2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа иқтисодий таълиммуассасаларида ўқув дастурлардаги фанларга «Рақамли иқтисодиёт» мавзусини киритиш.
2021-2022 йиллар
Ахборот технологиялари вазирлиги
14.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантиришни самарали ташкил этиш бўйича ҳаракатлар режаси ижросини тизимли назорат қилиб бориш.
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси
2. Ҳаракатлар режасининг бажарилиши юзасидан маълумотларни умумлаштириш ва таҳлилини олиб бориш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб бориш.
ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар
15.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш ва баҳолаш жараёнида масъул идоралар ўртасида самарали маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.
1. Рақамли иқтисодиёт, шу жумладан электрон тижорат билан боғлиқ давлат ва идоравий статистика ҳисоби ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2021 йил июлдан мунтазам
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
2. Идоралар томонидан маълумотларни ўрганиб чиқиш ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда Республикада ягона рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичлар базасини шакллантириб бориш.
2021-2022 йиллар
3. Шакллантирилган статистик кўрсаткичлар тўпламини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига киритилишини таъминлаш.
2022-2023 йиллар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
1-боб. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати
1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — расмий веб-сайт) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга);
жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
олдин давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ҳамда давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилишида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек, сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар;
сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.
Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.
2. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
3. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитлари, манзиллар ва шу кабилар), шунингдек давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;
юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;
Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;
тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон рақамли имзодан фойдаланишга қараб);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
«Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;
электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар;
уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.
4. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.
2-боб. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар
5. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.
6. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.
7. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек, янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.
8. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи билан тасдиқланган «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1830, 23.06.2008 й.).
9. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.
10. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
11. Барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:
веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;
мобил қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;
имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);
веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);
фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;
муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат);
киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари;
веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.
12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:
ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;
дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;
ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.
13. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:
товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;
Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.
14. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:
мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;
мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;
хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.
3-боб. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар
15. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.
16. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
17. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
18. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги 183-сон қарорига илованинг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 20-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 59-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорининг 7-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорининг 5-банди.