toggle_night_mode
Ҳужжат 06.06.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ВА ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ БОШҚА ХИЛ ЗАРАРЛАНИШИНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини бажариш ва республика ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар кўрсатиб ўтилган низомни корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар, унинг ўрганиб чиқилишини ва сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
3. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом 1997 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг III бўлими 1-бандида назарда тутилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида шикастланишларнинг оғирлик даражасини белгилаш схемасини ишлаб чиқсин.
5. ВЦСПС ва СССР Давсаноататомназоратнинг 1989 йил 17 августдаги 8 — 12-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом 1997 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 6 июнь,
286-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур Низом:
ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;
иш берувчиларга;
пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга;
агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;
қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;
корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Изоҳ:
Олий ўқув юртлари талабалари, коллежлар, ўрта махсус ўқув юртлари, лицейлар, ҳунар-техника билим юртлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифасини бажараётганда (шунингдек, хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, куйиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, ўта иссиқ ёки ўта совуқ ҳарорат таъсири, портлаш, фалокат, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши натижасида ҳамда судралиб юрувчилар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар томонидан шикастланишлар, шунингдек, табиий офатлар (ер қимирлашлар ўпирилишлар, сув тошқини, тўфон ва бошқалар) натижасида саломатликнинг бошқа хил зарарланишлари;
иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, лекин корхона манфаатларини кўзлаб қандайдир ишни амалга ошираётгандаги;
автомобиль, темир йўл, ҳаво йўллари, денгиз ва дарё транспортида, электр транспортида йўл ҳаракати ҳодисаси натижасидаги;
корхона транспортида ёки шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;
иш вақтида шахсий транспортда, уни хизматга оид сафарларда ишлатиш ҳуқуқи берилганлик ҳақида иш берувчи фармойиши бор бўлгандаги;
меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ иш вақтида жамоат транспортида ёки пиёда кетаётгандаги;
шанбалик (якшанбалик) ўтказилаётганида, қаерда ўтказилишидан қатъи назар, корхоналарга оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги;
иш вақтида меҳнат вазифасини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;
сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситаси вахтадаги шаҳарча ҳудудида ёки ёлланган хона (ҳудуд)даги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта ва экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
4. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (1-илова).
Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.
5. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
6. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, давлат меҳнат техника назоратчиси, касаба уюшмаларининг меҳнат техник назоратчиси (Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига аъзо ташкилотларда), «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари (назорат остидаги объектларда) назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмаганлиги ёки нотўғри тузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат меҳнат техника назоратчиси иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки бошқатдан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Иш берувчи давлат меҳнат техника назоратчиси хулосасини бажаришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Иш берувчи билан давлат меҳнат техника назоратчиси ўртасидаги англашилмовчиликни бош давлат меҳнат техника назоратчиси ҳал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСАНИ ВА ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ БОШҚА ХИЛ ЗАРАРЛАНИШЛАРИНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
1. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса:
жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги корхона (цех) раҳбари дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига хабар қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Корхона тиббий-санитария қисми (шифохона, поликлиника) бир сутка ичида ёрдам сўраб мурожаат қилган ходимлар, шу жумладан, хизмат сафаридаги ва корхона ишлаб чиқариш объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради.
3. Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади.
Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди.
Комиссия:
уч сутка ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора-тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак.
жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан бирга корхона меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га, давлат меҳнат техника назоратчисига юборади.
Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарда қайд қилинади (2-илова).
Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатнома нусхаларини, касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органларига, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхоналар (объектлар)да юз берган бўлса, юқори турувчи хўжалик органига, тегишли вазирлик (корпорация, уюшма, концерн)га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома тўрт нусхада тузилади ва тасдиқланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га текшириш материаллари билан юборилган Н-1 шаклидаги далолатнома 45 йил давомида сақланиши лозим. Бошқа жойларга юборилган Н-1 шаклидаги далолатномалар ва унинг нусхалари эҳтиёж йўқолгунча сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агар корхона қайта ташкил этилса Н-1 шаклидаги далолатнома ҳуқуқий ворисга корхонанинг бошқа қимматли қоғозларини топшириш тартибида берилади. Агар корхона тугатилса Н-1 шаклидаги далолатнома корхонанинг юқори турувчи хўжалик органига берилади. Агар корхонада юқори турувчи хўжалик органи бўлмаса, унда Н-1 шаклидаги далолатнома, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жабрланувчи ёки гувоҳлар иш вақти давомида иш берувчига хабар бермаганлиги ёки иш қобилияти дарҳол йўқолмаганлиги тўғрисидаги бахтсиз ҳодисалар жабрланувчининг ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахснинг аризасига, шунингдек, (бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг талабига биноан ариза берилган ёки кўрсатма олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида текширилади. Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш масаласи бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ариза ҳар томонлама, барча шарт-шароитлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар ҳисобга олинган ҳолда текширилганидан сўнг ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини адо этиш учун мазкур корхонага жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.
Н-1 шаклидаги далолатноманинг 3-бандида ходимни йўллаган ташкилот номи кўрсатилади. Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Изоҳ:
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи тизимидаги бошқа корхона ходими билан юз берган бахтсиз ҳодиса, бахтсиз ҳодиса юз берган корхона (объект) қайси орган назорати остида бўлса, шу орган томонидан ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхасини бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш учун ўзида олиб қолади, қолган 3 та тасдиқланган нусхасини жабрланувчи ходими бўлган ташкилотга, ҳисобга олиш, сақлаш ва 4-бандда кўрсатиб ўтилган манзилларга жўнатиш учун юборади.
8. Иш берувчи томонидан вақтинча бошқа ташкилотга ишга ўтказилган ёки ўриндошлик бўйича ишлаётган ходим билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у шу ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Бошқа корхонанинг ажратилган участкасида иш олиб бораётган корхона ходими билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у иш олиб бораётган корхона томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
10. Ҳарбий қисм билан корхона ўртасидаги шартнома, битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида иш олиб бораётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади.
Ҳарбийлаштирилган кон ва газ қутқарувчилари қисмлари шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи вакили иштирокида текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
АТММ, ДМП ва ТМПларда хўжалик ишларини бажараётган шахс билан, шунингдек, ўзининг ишлаб чиқаришида бахтсиз ҳодиса юз берса, у Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
12. Автокорхона ёки бошқа корхона томонидан тузилган йиғма автоколонна таркибида қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган автомобиль ҳайдовчиси билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу корхона томонидан текширилади ва ҳисобга олинади. Текширишда ходимни юборган корхона вакили қатнашади.
13. Корхона ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби, ҳунар-техника билим юрти, ўрта махсус ўқув юрти ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ўқув юрти вакили билан биргаликда текширилади ва корхона томонидан ҳисобга олинади.
Корхона томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилари раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби; ҳунар-техника билим юрти, ўрта махсус ўқув юрти ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодисалар ўқув юртлари томонидан корхона вакили билан биргаликда текширилади ва ўқув юрти томонидан ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур бўлимнинг 10, 11, 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ҳолларда, тасдиқланган Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхаси жабрланувчининг доимий иш, хизмат ёки ўқиш жойига юборилади.
III. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ МАХСУС ТЕКШИРИШ
бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Изоҳ: Шикастланганликнинг оғирлиги даражаси тўғрисидаги тиббий хулосани даволаш муассасаси беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат меҳнат техника назоратчисига;
юқори турувчи хўжалик органига;
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги прокуратурага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг маҳаллий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари кенгашига, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади:
раис — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят (Тошкент шаҳар) (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси ёки «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси назорати остидаги корхона (объект) вакили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аъзолар — юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, II бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-кичик бандларида кўзда тутилган ҳолларда жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига аъзо ташкилотда юз берган ҳолларда, касаба уюшмаларининг меҳнат (бош) техник назоратчиси.
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани тегишли Давлат меҳнат техника назорати билан келишилган ҳолда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия, юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганида Н-1 шаклидаги далолатнома комиссия томонидан махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир сутка ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Икки — тўрт кишининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан олиб борилади:
раис — Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси;
аъзолар — юқори турувчи хўжалик органи раҳбарларидан бири, иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси.
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи назорати остида бўлган корхона (объект)даги шунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат техника назорати билан келишилган ҳолда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи хўжалик органи раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси қилиб, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси комиссия таркибига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация Кенгашига аъзо ташкилотда юз берса, у ҳолда касаба уюшмаларининг бош меҳнат техник назоратчиси комиссия таркибига киритилади.
Беш ва ундан зиёд киши ўлган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тузилган комиссия томонидан текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Махсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, корхона (бўлинма, цех)даги меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини, агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа корхоналарида ҳам текширишни ташкил этади, махсус текшириш далолатномасини тузади (4-илова) ҳамда III бўлимнинг 7-бандида кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради.
Комиссия аъзолари жабрланувчилар ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этадилар, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритадилар ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қиладилар, жабрланувчига ёки ўлганнинг оила аъзоларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтирадилар.
Касаба уюшмаларининг (бош) меҳнат техник назоратчиси бу масала бўйича ўзининг алоҳида фикрини билдириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Махсус текшириш комиссияси талабига кўра иш берувчи:
бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт-мутахассисларни таклиф қилиши;
техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни амалга ошириши;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
текшириш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;
комиссия аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материалларини машинкада ёзишни ва етарли миқдорда кўпайтиришни таъминлаши шартдир.
Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар амалга ошираётган бошқа ишлар, шунингдек, транспорт ва алоқа воситалари харажатларини бахтсиз ҳодиса юз берган корхона тўлайди.
Комиссия аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, корхона ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақлидирлар.
Изоҳ: Эксперт гуруҳи текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи хулосаси бўлган материаллар ёзма равишда расмийлаштирилади.
7. Махсус текшириш материалларига қуйидагилар киради:
махсус текшириш далолатномаси;
ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома;
режалар, схемалар, текшириш протоколи ва бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг фотосуратлари;
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жой схемаси;
сўроқлар протоколи, жабрланувчининг ва бахтсиз ҳодисани кўрган гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахсларнинг, шунингдек, ГОСТ, ССБТ стандартлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг тушунтиришлари, эксперт гуруҳи тузиш тўғрисидаги фармойиш ва бошқалар;
жабрланувчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича ўқитилганлиги ва йўриқномалар олганлиги ҳақидаги қайд дафтарларидан кўчирмалар;
жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;
эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;
авария туфайли кўрилган моддий зарар ҳақидаги маълумотнома;
махсус текшириш комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ ёки қарор;
йўриқномалар, низомлар, буйруқлардан ва меҳнат хавфсизлиги меъёрларини ва унга масъул бўлган шахсларни белгиловчи бошқа далолатномалардан кўчирмалар;
корхона (бўлинма, цех)да меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш тўғрисидаги махсус текшириш комиссиясининг далолатномаси;
зарур бўлган ҳолларда (бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Махсус текшириш тугаганидан сўнг 15 кун мобайнида (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси («Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи назоратчиси) текшириш материалларини:
гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги прокуратурага юборади;
махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармасига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига ҳамда тегишли вазирлик (корпорация, уюшма, концерн)га, корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга юборади.
Махсус текшириш материаллари нусхалари «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, ҳамда вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари кенгашига ҳам, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса, юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида комиссия таклиф қилган чора-тадбирларни бажариш ҳақида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозими ва касбига оид вазифаларнинг бажарилмаслиги (бузилиши)га йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурдир.
Иш берувчи махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилганлиги ҳақида махсус текшириш ўтказишни бошқарган (бош) давлат меҳнат техника назоратчисига, шунингдек, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг объектлар назорати остида бўлган маҳаллий органларига ёзма равишда ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ ВА УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ САБАБЛАРИ ТАҲЛИЛИ
1. Н-1 шаклидаги далолатнома бўйича расмийлаштирилган барча бахтсиз ҳодисалар ҳисоботга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Н-1 шаклидаги далолатномалар асосида иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар чоғида жабрланувчилар тўғрисида статистика органи тасдиқлаган шаклларда ҳисобот тайёрлайди ва уни тегишли ташкилотларга белгиланган тартибда тақдим этади.
3. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиши, уларнинг меҳнат жамоасида кўриб чиқилишини таъминлаши ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни амалга ошириши шартдир.
4. Вазирлик, корпорация, уюшма, концерн барча бахтсиз ҳодисаларнинг ҳисобини ва таҳлилини олиб боради, уни ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга маълумот учун юборади. Тегишли касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юқори турувчи касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан биргаликда юқори турувчи хўжалик органларида ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси иштирокида муҳокама қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Икки ва ундан зиёд киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгашида ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳайъатида, бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси иштирокида кўриб чиқилади. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгаши чиқарган қарор бажарилиши шартдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш олиб бораётган (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси талабига биноан прокуратура, соғлиқни сақлаш органлари (суд-тиббий экспертиза), давлат автомобиль назорати, давлат ёнғин назорати органлари 3 суткадан кечиктирмай, бахтсиз ҳодисага тааллуқли ҳужжатлар ва материаллар нусхаларини тақдим этишлари шартдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Прокуратура органлари Давлат меҳнат техника назоратига, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органига ишнинг бориши тўғрисида ахборот бериб турадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ушбу Низомни бузишда айбланувчилар мавжуд қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
1-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎

Н-1 шакли‎


‎Иш берувчи

‎Бир нусхадан юборилади:‎‎

____________________________‎
‎(имзо, имзо ёйилмаси)‎

— жабрланувчига (ўлган бўлса оиласига);‎
19 _____ йил ______________________ — меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га;‎
корхона муҳри‎ — бош давлат меҳнат техника назоратчисига‎

ДАЛОЛАТНОМА №

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида

1. Корхонанинг номи___________________________________________________________
1.1. Корхонанинг манзили _______________________________________________________
(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй)
1.2. Мулкчилик шакли __________________________________________________________
(давлат, акциядорлик, хусусий ва ҳоказо)
1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой _________________________________________________

(бўлинма, цех)

‎‎2. Вазирлик, корпорация, уюшма, концерн __________________________________________
3. Ходимни йўллаган корхона ____________________________________________________

(номи, манзили, вазирлик

____________________________________________________________________________‎‎

корпорация, уюшма, концерн)

4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми _____________________________
____________________________________________________________________________
5. Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин)
6. Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин) ____________________________________________
‎‎7. Касби, лавозими _____________________________________________________________
‎‎7.1. Разряди, класси ____________________________________________________________
8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи _______________________
‎____________________________________________________________________________
9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома, ўқитиш:
‎‎9.1. Кириш йўриқномаси (сана) ___________________________________________________
9.2. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш (сана) _______________________________________
9.3. Дастлабки (даврий) йўриқнома (сана) ___________________________________________
9.4. Ўта хавфли ишлар учун билимларни текшириш (сана) ______________________________
‎____________________________________________________________________________
9.5. Ишга кираётганида ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлиги ___________________________
‎____________________________________________________________________________
10. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт____________________________________________

(йил, кун, ой)

‎‎____________________________________________________________________________

‎‎(иш бошлашдан тўлиқ соатлар сони)

11. Бахтсиз ҳодиса ҳолати ________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎‎11.1. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ___________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎‎11.2. Жароҳат етказилишга сабаб бўлган асбоб-ускуна _________________________________
‎____________________________________________________________________________
11.3. Жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) _____________
‎__________________________________________________________________

(тиббий хулосага биноан)

11.4. Ташхис __________________________________________________________________

(дастлабки, охирги)

‎‎12. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари:

‎‎
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

13. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар __________________________________________________‎

(Ф.И.Ш., лавозими, корхона номи)

‎‎____________________________________________________________________________

(улар томонидан бузилган қонунлар, қоидалар ва

‎‎____________________________________________________________________________

меъёрий ҳужжатларнинг моддалари, бандлари)

‎‎14. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари _____________________________________________________
‎‎Далолатнома тузилди___________________________________________________________

(йил, кун, ой)


‎Комиссия раиси


‎‎___________________________‎
‎______________‎

(Ф.И.Ш., имзо)‎

Комиссия аъзолари

___________________________‎________________

(Ф.И.Ш., имзо)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш
7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганда бажараётган касби кўрсатилади.
8-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сон кўрсатилади.
11.1-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари — асосийси биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига яраша тартибда кўрсатилади.
11.2-банд. Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, чиқарилган йили, тайёрланган корхона номи.
11.3-банд. Суд-тиббий муассаса маълумотномаси (хулосаси)га асосан жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни қайд қилиш
ДАФТАРИ

‎‎


‎‎(корхона, муассаса, ташкилот номи)

3-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабар бериш
СХЕМАСИ
1. Корхона, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик, корпорация, уюшма, концерн номи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳодиса юз берган сана, вақт, жой, бажарилаётган иш ва бахтсиз ҳодиса юз бергандаги ҳолатнинг қисқача тавсифи.
3. Жабрланувчилар, шу жумладан, ҳалок бўлганлар сони.
4. Жабрланувчи (ҳалок бўлган)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, касби, лавозими.
5. Хабар юборилган сана, вақт, хабарни имзолаган шахснинг фамилияси, лавозими.
4-ИЛОВА
Бахтсиз ҳодиса (ҳалокат)ни махсус текшириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
19 ___ йил «____» ____________________ соат _________________________ минутда
_____________________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

билан юз берган ________________________________________________________________

(гуруҳий, ўлим билан тугаган, оқибати оғир)

‎‎_____________________________________________________________________________

(касби, лавозими, иш жойи,

‎‎‎‎_____________________________________________________________________________

корхона, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик,

‎‎‎‎_____________________________________________________________________________

корпорация, уюшма, концерн номи)

‎‎‎‎_____________________________________________________________________________

(буйруқ)

‎‎асосан қуйидаги таркибда тузилган комиссия:
‎раис ________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи)

‎‎_____________________________________________________________________________
комиссия аъзолари: _____________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи)

_____________________________________________________________________________
таклиф этилган мутахассислар иштирокида ___________________________________________
‎______________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи)

19 ___ й. «________» ______________ дан 19 ___ й. «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.
Изоҳ. Гуруҳий бахтсиз ҳодисалар текширилганда ҳар бир жабрланувчи ҳақида алоҳида маълумотлар кўрсатилади. Оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар фақат ўлим билан тугаган бахтсиз Ҳодисалар текширилганда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. ЖАБРЛАНУВЧИ (ЖАБРЛАНУВЧИЛАР) ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу корхонадаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, йўриқномалар бериш, билимларни текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари).
2. КОРХОНА, БЎЛИНМА, ЦЕХ, ИШ ЖОЙИНИНГ ТАВСИФИ
Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак.
Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади:
объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва хили, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати);
ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар;
нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида).
3. БАХТСИЗ ҲОДИСАНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) ишлаб чиқариш омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур.
4. БАХТСИЗ ҲОДИСА САБАБЛАРИ
Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар олиб бориш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, давлат андозалари бузилганини баён қилиш, қайси хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак.
5. БАХТСИЗ ҲОДИСА САБАБЛАРИНИ, АНИҚЛАНГАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ БУЗИЛИШЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Комиссия таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
бахтсиз ҳодисали ҳалокат оқибатларини йўқотиш чоралари;
бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва яна шундай ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари;
улар илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин.
Чора-тадбирлар‎ ‎ Бажариш муддати‎ ‎ Бажарилишига масъул‎ ‎
6. КОМИССИЯНИНГ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХУЛОСАСИ
Бу бўлимда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари бахтсиз ҳодиса (бахтсиз ҳодисали ҳалокат)га олиб келган жавобгар шахслар номини кўрсатиш, улар риоя қилмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар моддалари, бандлари кўрсатилиши керак. Текшириш комиссияси томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар қилинади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида комиссия аъзолари жабрланувчи(лар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчиликка мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак.
Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида Низомнинг III бўлими 7-бандига мувофиқ илова қилинаётган материаллар рўйхати берилади.

Комиссия раиси‎

_________________________________‎

(Ф.И.Ш., сана, имзо)‎

Комиссия аъзолари‎

____________________‎_____________

(Ф.И.Ш., сана, имзо)‎ ‎

5-ИЛОВА
(Бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг
ХУЛОСАСИ
19 ___йил «___» _____ соат ______ минутдаги
____________________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎____________________________________________________________________________

(жабрланувчининг лавозими ёки касби, корхона, юқори турувчи хўжалик

‎‎____________________________________________________________________________

органи, вазирлик, корпорация, уюшма, концерн номи, жабрланувчининг лавозими ёки касби)

Комиссия томонидан ___________ йилдан ______________ йилгача ўтказилган махсус текшириш материаллари асосида қуйидаги хулосага келдим, яъни‎‎ _______________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
комиссия сўроқ қилмаган ёхуд ўзининг дастлабки кўрсатмасига ўзгартириш киритмоқчи бўлган бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан олинган қўшимча тушунтиришлар;
жабрланувчига етказилган жароҳатлар тавсифи, ўлими сабаблари тўғрисида тиббий хулоса;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрий ҳужжатларнинг қайси талабларига амал қилинмагани учун бахтсиз ҳодиса юз беришига шароит яратилганлиги;
бошқа эксперт гуруҳларининг хулосаси;
мазкур бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган бошқа ҳужжатлар.
Асослаб берганидан сўнг (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси махсус текшириш далолатномасининг қайси бўлими (бўлимлари) ушбу бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган қўшимча ахборот (ҳужжатлар) ҳисобга олинмаган ҳолда баён этилган деб ҳисобласа, шу бўлим (бўлимлар)ни ифодалаб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Бош) давлат меҳнат техника назоратчиси хулосаси, зарур ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунини бахтсиз ҳодисани қўшимча текшириш натижасида белгиланган маълумотларга мувофиқлаштириб, қайта тузиш тўғрисида иш берувчига қўйилган талаб билан тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хулоса (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси бланкасида тузилади ва ушбу Низомнинг III бўлими 8-бандида кўрсатилган инстанцияларга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.