toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.06.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1997 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун марказлаштирилмаган экспортдан тушган валюта тушумининг 30 фоизи, уни биржадан ташқари валюта бозорида савдога албатта қўйган ҳолда, вакил қилинган банкларга мажбурий равишда сотилиши белгилаб қўйилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарорнинг 10-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида» 1994 йил 8 ноябрдаги 540-сон қарорнинг 1-банди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 17 июнь,
310-сон