Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 409-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 11 апрелдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3007, 2018 йил 8 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/3007/1190-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
2-бандидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.