Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 44-сон буйруғи (рўйхат рақами 2806, 2016 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 333-модда) билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
6-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига» деган сўзлар «Ўзбекистон Миллий архивига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «ёхуд Тошкент шаҳар» деган сўзлардан кейин «марказий» деган сўз билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.