1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.02.00 Ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 11 ДЕКАБРДАГИ ФАРМОНИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ТЎFРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Афғонистон Республикасида ва бошқа давлатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг амал қилишини жорий этиш тўғрисида» 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар 1979 йил декабридан 1990 йил февралигача Афғонистон Республикасидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳудудларида турли йилларда жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ ҳарбий хизматчиларга улар ҳозир яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ва квартиралар шахсий мулк қилиб берилишини таъминласинлар.