toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТНИНГ «ЎЗФАРМСАНОАТ» КОНЦЕРНИ БЎЙИЧА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги «ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 11 ноябрдаги 542-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 17 июнь,
300-сон