1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги Фармонини бажариш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муайян шахсга қаратилганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш зиммасига юкланадиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари)нинг жойлашишини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ушбу органлари ҳудудларида яшайдиган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда, икки ҳафта муддатда аниқласинлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)
маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)га ва котибларига маҳаллий бюджетдан меҳнат ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда шунга амал қилинсинки, иш ҳақи (маош) ҳудудларида камида 500 оила яшайдиган маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқол)ларига ва котибларига тайинланади;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда 1997 йил 1 январгача жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва бундай қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлаш масалалари бўйича ўқувини амалга оширсинлар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тўлашни маблағ билан таъминлаш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)
4. Болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш шахсан Молия вазири (Б.А. Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига улар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлашда, уларга нафақалар тўлашда ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг изчил бажарилишини таъминлашда ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам кўрсатсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин, бунда уларга оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича янги функцияларни юклаш ҳисобга олинсин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар)лар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органларига бириктирилган ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларини амалдаги разрядга нисбатан икки разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига 3-илованинг туман (шаҳарлар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларининг ходимлари сони нормативига доир қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 308-сон қарорининг 2-банди 1997 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича 10 кун муддатда таклифлар тайёрласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)