Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 июлдаги «И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1569-сон қарорининг рус тилидаги матнида 6-банднинг
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«квоты приема в Филиал утверждаются решением Попечительского совета по согласованию с Российским государственным университетом нефти и газа имени И.М. Губкина, Министерством энергетики, Министерством экономического развития и сокращения бедности, Министерством финансов, Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан, с учетом реальной потребности в специалистах АО «Узбекнефтегаз», АО «Узтрансгаз», АО «Худудгазтаъминот», а также других организаций».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3287-сон қарорига 1-илованинг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги «Тошкент шаҳрида «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4350-сон
қарорида:
«2021 йил 1 августга қадар Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотлар, шу жумладан ўқув-лаборатория корпуси реконструкция қилиниши, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшашлари учун ётоқхоналар ва спорт комплекси қурилиши»;
учинчи хатбошидаги «2019 йил 20 августга» сўзлари «2022 йил 1 январга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Enter Engineering Pte. Ltd. (Сингапур)» — «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида жалб қилинадиган бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.
Бунда, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қурилиш, лойиҳалаштириш ва молиялаштириш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга ҳамда товар (иш, хизмат)лар, қурилиш материаллари, хомашё, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар ҳамда уларнинг расмий дилерлари билан тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш ва энг мақбул таклифларни танлаб олиш шартлари асосида шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин».