1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 апрель,
119-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 апрелдаги 119-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
«97. ВСҲда сақланаётган шахснинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда, ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс зудлик билан бу ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органни, шунингдек прокурорни хабардор қилиши шарт.
98. Овқат ейишни рад этаётган шахс ВСҲ тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.
99. Овқат ейишни рад этган шахснинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.».
6. 100-банддаги «овқат ейишдан бош тортиши» деган сўзлар «овқат ейишни рад этиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 101-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 107-банддаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«176. Суд, прокурор, ҳимоячи ёки ВСҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай муҳрланган тарзда олувчиларга юборилади ёки топширилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган шикоятлар муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади.».
«178. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органининг бошлиғига ёхуд прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга юборилади ёки топширилади.».
«8. Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқа) ашёлар.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/2929-2/0406-сон)