«Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6201-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ;
«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;
ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;
Туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтларни нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
3. «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин ва унинг Устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туризм ва спорт вазирлиги Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш учун Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
«Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуасининг инфратузилмасининг қурилишини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;
Дирекция «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳудудида йўл, муҳандислик-коммуникация ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи бўлиши;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
6. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонининг 3-бандига асосан Жамғармага ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобидан Туристик зона инфратузилмасини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш билан боғлиқ харажатларни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ ажратилиши белгиланган 200 млн доллар миқдоридаги кредит линияси ҳисобидан Туристик зона ҳудудида замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга рухсат берилсин.
7. Дирекция Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллиқ кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
8. Қуйидагилар:
а) халқаро консультантлар томонидан Туристик зонанинг мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги ва ушбу мастер-режада 250 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
б) Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туристик зона ҳудудида:
2022 йил якунига қадар «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти билан биргаликда узунлиги 2 640 метр бўлган замонавий дор йўлини қуриш;
Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасида хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳ ташкил этиш чораларини кўрсин.
9. «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки ва «Асака» акциядорлик тижорат банки томонидан 2022 йил якунига қадар тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE туризм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холлни ўз ичига олган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар барпо этилиши таъминласин.
10. Белгилансинки:
Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасидаги хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳни ташкил этиш лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
хизмат кўрсатиш пункти ва автотураргоҳ фаолиятидан келиб тушадиган маблағларнинг 100 фоизи Дирекция махсус ҳисобварағига йўналтирилади ва биринчи навбатда лойиҳаларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар қоплаб берилади.
11. Туризм ва спорт вазирлиги икки ой муддатда Туристик зонада амалга ошириш ва жойлаштириш учун лойиҳаларни танлаш мезонлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 апрель,
254-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 1-ИЛОВА
2 нуқтадан (39°37'29.782"С 68°27'41.08"С) чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда, 1200 метр масофада, РT-70 обсерваторияси қурилиши учун 3 метр масофада жойлашган.
3 нуқтадан (39°37'46.47"С 68°26'58.43"С) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 489 метр масофада жойлашган бўлиб, унда РT-70 обсерваториясининг охирги қурилиши 4 нуқтасида амалга оширилади.
4 нуқтадан (39°37'47.23"С 68°26'38.04"С) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 2238 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 5 нуқтасига тўғри келади.
5 нуқтадан (39°37'54.41"S 68°25'7.90"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 2178 метр масофада, тоғ қирғоғидаги 6 нуқтасига тўғри келади.
6 нуқтадан (39°37'14.55"С 68°26'14.82"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 1365 метр масофада 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 7 нуқтасига тўғри келади.
7 нуқтадан (39°36'48.16"С 68°26'59.70"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўли бўйлаб 40 метр масофада 8 нуқтасига тўғри келади.
8 нуқтадан (39°36'33.01"С 68°27'25.22"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 1705 метр масофада текисликда ва тоғ ҳудудларида 9 нуқтасига тўғри келади.
9 нуқтадан (39°36'25.85"С 68°28'31.99"B) чегара чизиғи шимолий-ғарбий-шимолий йўналишда 859 метр масофада текисликда ва тоғ ҳудудларида 10 нуқтасига тўғри келади.
10 нуқтадан (39°36'47.53"68°28'31.28"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий-шимолий йўналишда 1379 метрли қияликлар бўйлаб 11 нуқтасига тўғри келади.
11 нуқтадан (39°37'29.66"С 68°28'33.42"С) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 791 метрлик масофани 12 нуқтасига олиб боради.
12 нуқтадан (39°37'41.44"С 68°28'4.96"B) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 159 метр масофада «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 13 нуқтасига тўғри келади.
Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 700,0 гектарни ташкил қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 2а-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари
Туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга замонавий туризм инфратузилмаси объектлари, шунингдек махсус, функционал ва мавсумий дам олиш мажмуасини яратиш
1.
«Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — Туристик зона) ҳудудида ташкил этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш.
Туристик зона ҳудудида тоғ ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари,
банк кредити
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)
3.
Туристик зона ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш объектлари, дам олиш ва маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил қилиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)
4.
Туристик зона ҳудудида туристлар кўп ташриф буюрувчи жойларда Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи уяли алоқа ҳамда интернет фаолиятини таъминлаш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
5.
Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган «Investor show room», шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ («Visitor center») ташкил қилиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Қўрилиш вазирлиги (Зокиров),
Жиззах вилояти ҳокимлиги
(Салиев)
6.
Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Қўрилиш вазирлиги (Зокиров),
Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини таъминлаш, ҳудудда янги турдаги транспорт ҳаракатини жорий этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш
7.
Туристик зона ва унга олиб борувчи Республика ва маҳаллий даражадаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Қурилиш-монтаж ишлари
2021 йил
май — июль
Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча
манбалари
Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
8.
Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент ш. — Даштобод — Тошкент ҳамда Самарқанд ш. — Даштобод — Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш.
Таклиф ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Транспорт вазирлиги (Махкамов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
9.
Туристик зона ҳудудига киришда, шунингдек, ташкил этиладиган дор йўлининг бошланиш нуқтасида кўп қаватли махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2022 йил давомида
Ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
Транспорт вазирлиги (Махкамов),
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
10.
Жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи мунтазам автотранспорт қатновларини ўрнатилган тартибда ташкил этиш чораларини кўриш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2022-2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Транспорт вазирлиги (Махкамов),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
11.
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
12.
Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлари яратиш, велосипед ижараси тармоғини яратиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари
Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Дирекция,
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
13.
Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги
(Салиев),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Дирекция
14.
Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги
(Салиев),
Транспорт вазирлиги (Маҳкамов),
Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция,
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш
15.
Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини ҳамда туристларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш.
Стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
16.
Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.
Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш
2021 — 2023 йиллар давомида (босқичма-босқич)
Ижрочилар маблағлари
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов),
Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
17.
Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва «тезкор алоқа линияси» телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона Call-сenter хизматини ишга тушириш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2022 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
18.
Туристик зона ҳудудидаги туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш ҳамда ташриф буюрадиган туристлар оқимидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2022-2023 йиллар
Ижрочилар маблағлари
Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),
Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни жорий этиш орқали ноёб экологик тизимни сақлаб қолиш
19.
Туристик зона ҳудудида тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Энергетика вазирлиги (Султанов),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
20.
Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни ташкил этиш, маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.
Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш
2021-2022 йиллар
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),
Дирекция
21.
Кун давомида электр энергияси истеъмолини уч марта камайтирувчи ускуналардан ҳамда қуёш ва шамол энергияси технологияларини жорий этиш орқали муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 — 2023 йиллар
Ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция,
Энергетика вазирлиги (Султанов),
«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ (Муратов),
«Тоза ҳудуд» ДУК
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш
Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
23.
Туристик зона ҳақидаги маълумотларни «Википедия» сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамо?),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Дирекция
24.
Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга «Google Maps»га жойлаштириш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
25.
Туристик зонанинг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва Республика миқёсда фаол тарғибот қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Стратегия ишлаб чиқиш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
26.
Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.
Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
Туризм соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш
27.
Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни даражасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш.
Таклиф тайёрлаш ва амалга ошириш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция,
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
28.
Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг «Ипак йўли» туризм халқаро университети, тегишли хорижий ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йилдан доимий
Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция
29.
Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.
Ўқув дастури ишлаб чиқиш ва жорий этиш
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Дирекция
30.
Туризм соҳаси субъектлари ходимларига мажбурий малака талабларини белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш (гидлар, йўриқчи-йўл бошловчи, умумий овқатланиш хизматлари, транспорт ва бошқалар).
Стандартлар ишлаб чиқиш
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)
31.
Зомин туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини Туристик зона ва ҳудудда кўрсатиладиган туризм хизматларига мувофиқлаштириш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
Зомин туманида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
32.
Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙда «Туризм қишлоғи»ни ташкил қилиш чораларини кўриш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев),
лойиҳа ташаббускорлари
33.
Зомин тумани марказидан «Зомин» миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4P-40 автомобил йўлнинг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун вело йўлаклар барпо этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил июль-август
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев)
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
34.
«Зомин» миллий боғи ҳудуди ва унинг тоғ ён-бағридаги мавжуд экологик ҳолатни инсон саломатлигига ижобий таъсири бўйича илмий хулоса тайёрлаш.
Илмий хулоса тайёрлаш
2021-2022 йиллар
-
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибоев),
Ўзбекистон Фанлар академияси (Юлдашев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)
35.
«Дуоба» ҚФЙ ҳудудида ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил август
Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)
36.
Зомин туманида экстремал туризмнинг «Jailoo tourism» йўналишини ривожлантириш мақсадида хориж тажрибасини ўрганиш (яйлов ва тоғларда, чўл ва даштларда отларда сайр қилиш) ва «Jailoo» (қир адирли масканлар) объектларини аниқлаш ва туризм маршрутига киритиш чораларини кўриш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ташаббускорлар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
37.
Зомин тумани Суффа ҳудудида экстремал туризм турларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш (дельтаплан, квадратцикл, парашутда учиш, хаво шарлари) ва спорт туризмининг бошқа турларини ривожлантириш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар давомида
Ташаббускор маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
тадбиркорлик субъектлари
38.
Зомин тумани «Зомин» миллий боғида қиш мавсумида «Чанғи» йўлакчасини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2022 йил февраль
Ташаббускор маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов),
тадбиркорлик субъектлари
39.
Зомин тумани Дуоба қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Ташаббускор маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
40.
Зомин тумани Пшағор қишлоғида агро ва экотуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.
Таклиф ишлаб чиқиш
2021 йил
май
Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
41.
Зомин тумани Пшағор қишлоғида тоғ туризми ривожлантириш мақсадида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил
июнь
Ижрочилар маблағлари ҳисобидан
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
42.
Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳолини даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. Жумладан, маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда, овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш, велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш.
Ташкилий ва тарғибот тадбирлари
Доимий
Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
тадбиркорлик субъектлари
43.
Туризм объектларига ташриф буюрувчилар учун ўзбек ва рус тилларида маршрутлар тўғрисида маълумот (тарқатма материаллар) ишлаб чиқиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
тадбиркорлик субъектлари
44.
Зомин туманининг туристик салоҳиятини оммага намойиш қилиш мақсадида «Зомин блоггерлар нигоҳида» номли икки кунлик семинар тренинг ташкил қилиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил ?ай-июнь
Ижрочи маблағлари ҳисобидан
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)
45.
Зомин туманида жойлаштириш воситаларини (меҳмонхона, ўй меҳмонхонаси ва ўтовлар, умумий овқатланиш, СГШ ва авто тураргоҳ) йўл бўйи инфратузилмалари ва аҳоли гавжум жойлардаги санитария ва гигиена шохобчалари ҳолатини яхшилаш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар
Ташаббускор маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
ташаббускорлар
46.
Зомин туманининг асосий автомобил йўлларида ҳар 3 км масофада туристик йўл кўрсаткичларни ўрнатиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил сентябрь
Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
47.
Зомин туманидаги сув омборидан Дуғоба қишлоғига кетиш йўлида «Томоша-кузатув» майдонлари ва кемпинг нуқталарини, шунингдек, Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021 йил
июль
Ташаббускорлар маблағлари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)
48.
«Мафтункор табиат» халқаро экофестивалини ўтказиш.
Фестиваль доирасида ҳудудни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар
Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
51.
Зомин туманида «Патир сайли» тадбирини ўтказиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
Ҳар йили октябрь ойида
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
52.
Ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши курашга доир тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тегишли материал-техник базани ташкил этиш ва инфратузилмани яратиш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов)
53.
Туристик-рекреацион зона ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан ташкил этилиши кўзда тутилган туристик объектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича вазифаларни белгилаш.
Ташкилий
чора-тадбирлар
Қурилиш давридан бошлаб доимий
Ижрочи маблағлари ҳисобидан
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов),
Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
Амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар номи
Ўлчов бирлиги
Қуввати
Талаб этиладиган маблағ
(млн сўм)
Йиллар кесимида
Молиялаштириш манбаси
Масъул вазирлик ва идоралар
2021 йил
2022 йил
Жами
2 460 861
346 861
2 114 000
Маҳаллий бюджет
61 200
61 200
0
Халқаро молия институтлари маблағлари
2 182 100
152 100
2 030 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
217 000
133 000
84 000
Тармоқ корхоналари маблағлари
561
561
0
I. «Суффа» платосигача бўлган ҳудуднинг йўл инфратузилмасини қайта қуриш, жорий ва мукаммал таъмирлаш
Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари
2 002 500
2 500
2 000 000
1.
4Р 40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.» 24 182 км қисмини реконструкция қилиш (бетон қопламали йўл қуриш) шу жумладан (44 — 94 км қисмини туташтирувчи янги йўл қуриш).
км
180
2 002 500
2 500
2 000 000
Халқаро молия институтлари
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси
II. Электр энергияси тармоқларини қуриш ва таъмирлаш
Ҳаммаси
110 000
56 000
54 000
«Суффа» платосигача бўлган ҳудуд бўйича
1.
Зомин марказида 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.
дона
2
30 000
15 000
15 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
2.
Зомин-«Суффа» йўлида 0,4 — 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.
км
40
5 000
3 000
2 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
3.
Зомин-«Суффа» йўлида ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.
дона/кВА
10/160-400
1 800
1 000
800
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
«Суффа» платоси ҳудуди бўйича
4.
«Суффа» ҳудудидаги 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.
дона
2
45 000
22 000
23 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
5.
35 кВлик кабель тармоқларини қуриш.
км
5
6 500
3 500
3 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика ваз?рли?и, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
6.
Тақсимлаш пунктини ўрнатиш.
дона
1
4 500
4 500
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
7.
10 кВлик кабель тармоқларини қуриш.
км
35
7 000
3 000
4 000
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
1. «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Дирекция) шаклида ташкил этилиб, унга бириктирилган чегараларда қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда мулкка эгалик қилиш, ўзининг мақсадларини амалга ошириш мақсадида тақсимлаш ва фойдаланишга бериш (ёки унинг номидан — у ваколат берган давлат органи таъсисчисининг) каби вазифаларни амалга оширувчи тижорат ташкилотидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорлари ва фармойишлари, ушбу низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулк, мустақил баланс, банкдаги ҳисоб рақамларига, шу жумладан чет эл валютасига, шунингдек, эмблемасига, штампига ва ўз номи давлат тилида ёзилган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган муҳрга ва бошқа реквизитларга эгалик қилади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — «Zomin» turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi» davlat unitar korxonasi;
7. Дирекция ўзининг Таъсисчи билан келишган ҳолда тижорат ташкилотлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирокига рухсат этиладиган тижорат ташкилотларининг иштирокчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Дирекция бошқа давлат корхонасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари
9. Дирекциянинг асосий мақсади туристик-рекреацион зона (кейинги ўринларда — ТРЗ) фаолиятини бошқариш ҳисобланиб, ТРЗ давлат дастурининг тўлиқ ва ўз вақтда бажарилиши, ТРЗ ҳудудида ҳуқуқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, ТРЗ ҳудудидаги иқтисодий фаолият иштирокчиларига (кейинги ўринларда — ТРЗ иштирокчилари) хизмат кўрсатишга ва ушбу Низомга назарда тутилган бошқа ишларнинг бажарилишини таъминлайди.
10. Дирекциянинг асосий вазифалари қуйидагилар:
ТРЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган ташаббускор ва инвесторларни излаш ва жалб қилиш;
ТРЗ бош режаси ва «Зомин» туристик-рекреацион зонасининг маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — Маъмурий кенгаш) қарорларига мувофиқ тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
ўрнатилган тартибда инвесторлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини назорат қилиш ҳамда уларни бажарилиши юзасидан Маъмурий кенгашга ҳисоботлар тақдим этиб бориш;
ўз ваколати доирасида ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини бошқариш;
ТРЗ иштирокчиларига ўзларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун зарур инфратузилма (электр энергия, газ, сув таъминоти, канализация ва бошқалар) билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечишга кўмаклашиш;
ТРЗ иштирокчиларига шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларга хизмат кўрсатиш;
ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш бўйича шартномалар (битимлар) тузиш; Маъмурий кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича унинг йиғилишларида кўриб чиқилиши учун зарур маълумотларни тайёрлаш;
Маъмурий кенгаш қарорларига асосан ТРЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, уларни реестрга киритиш ва тегишли сертификатлар бериш;
ўрнатилган тартибда инвесторлар билан тузилган шартномалар хулосасига асосан ТРЗ ҳудудида сармоя киритиш тўғрисида битимлар, ТРЗ иштирокчиси бўлмаган ташкилотлар ва давлат мулкидаги мол-мулкни сотиш бўйича Маъмурий кенгаш қарорларига кўра битимлар тузиш;
ТРЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа масалаларни амалга ошириш.
11. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириш мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
12. Дирекция Таъсисчига ва Маъмурий кенгашга ҳисобдор ҳисобланади.
Дирекция фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва мониторингни олиб бориш;
ТРЗни ривожлантириш бўйича Дирекция фаолияти йўналиш ва стратегик вазифаларини белгилаш ва ТРЗнинг узоқ ва ўрта муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
ТРЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун ташкилий-техник чора-тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекция фаолиятини тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда бир маротаба эшитиш;
Дирекция директорини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;
Дирекция ишчилари ва директорининг малакасини оширишни ташкил этиш;
Дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.
Таъсисчи қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Таъсисчининг ҳуқуқлари:
Дирекция фаолиятининг мақсад ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича қарор қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки мақсадга мувофиқ фойдаланилмаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекция томонидан берилган мол-мулкни ишлатишдан олинган соф фойдадан улуш олиш;
Дирекциянинг мол-мулки билан тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
Таъсисчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Маъмурий кенгаш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Маъмурий кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун Дирекция фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиши мумкин. Олинган ҳужжатлар Маъмурий кенгаши томонидан фақатгина хизмат мақсадларида ишлатилади.
17. Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилиш Маъмурий кенгаш томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга асосан Дирекция ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва тартибларга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ТРЗни ривожлантириш бўйича дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Дирекция фаолиятининг асосий йўналишларини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга оид тадбирларни амалга ошириш бўйича чоралар кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ишлайди, барча ташкилотларда, шу жумладан чет эл мамлакатларида унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
меҳнат шартномасига асосан ходимларни ишга қабул қилади, тегишли ўзгартишлар киритади ва уларнинг фаолиятини бекор қилади;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ходимлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар беради;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(19-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Директор ўрнатилган тартибда Дирекция фаолияти бўйича Таъсисчига ҳамда Маъмурий кенгашга ҳисобдордир.
21. Директор ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда Дирекция манфаатлари доирасида амалга оширади ва ўрнатилган тартибда давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган барча тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг амалга оширилиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча даъволарни қондириш учун қонунчилик ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгардир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Директор Маъмурий кенгаш ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ТРЗнинг ўз маблағларини бошқаради ва амалга оширилган ҳисоботларни Молия вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади.
23. Директор ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга топширилган давлат мулкининг сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Дирекциянинг устав жамғармаси ТРЗ фаолиятини ташкил этиш учун Таъсисчи томонидан бериладиган маблағлар, Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқий асосида бериладиган мол-мулк ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган активлар ҳисобидан шакллантирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
25. Дирекциянинг устав фонди 1,0 млрд сўм.
5-боб. Дирекция устав жамғармасини ошириш ва камайтириш тартиби
26. Таъсисчининг қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда Дирекция устав жамғармасини ошириш ва камайтириши мумкин.
6-боб. Дирекция мол-мулкини тасарруф этиш
27. Дирекция мулки асосий воситалар ва Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқлари асосида унга берилган муомаладаги автивлардан иборат.
28. Дирекциянинг асосий воситалари ва муомаладаги автивлари бўлинмайди ва ҳисса (улуш) тариқасида тақсимланмайди.
29. Маъмурий кенгаш Таъсисчи номидан Дирекцияга берилган давлат мулкларининг мақсадли фойдаланиши, сақланиши ва тасарруф этилиши устидан назорат қилади.
30. Директор Таъсисчи билан келишган ҳолда қуйидаги ҳолатларда Дирекция мулкини тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижара ва гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига бадал сифатида қўшиш;
бошқа хўжалик субъектларининг акцияларини сотиб олиш;
директор таъсисчи билан келишиб, мулкни давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.
ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш ва реализация қилишдан тушадиган маблағлар;
Маъмурий кенгаш томонидан ажратиладиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан.
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8-боб. Захира ва бошқа жамғармаларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция ўз тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек Таъсисчи томонидан тасдиқланган шаклда ва тартибда бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.
9-боб. Даромадларни (фойда) тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби
33. Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция ихтиёрида қолади ҳамда Таъсисчининг қарорига асосан фойдаланилади.
34. Таъсисчи ўзининг қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган хайрия маблағлари суммасини белгилайди ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга топширади.
35. Дирекция фаолияти натижасида вужудга келган зарарни жамғарманинг захира маблағлари ҳисобидан қоплаши мумкин.
36. Ҳисобот даври сўнгида Дирекция ваколатли органларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳисоботларни тақдим этади, шунингдек, ҳужжатларнинг сақланишига ва белгиланган тартибда сақлаш учун давлат идораларига топширишга жавобгар ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Дирекция фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. Директор ҳар чоракда Маъмурий кенгашга Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурларининг амалга оширилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этади.
11-боб. Дирекция жавобгарлиги
39. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Мол-мулк етарли даражада бўлмаган тақдирда Таъсисчи Дирекция мажбуриятлари бўйича ёрдамчи жавобгарликни ўз зиммасига олади.
40. Дирекция Таъсисчининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас.
41. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, суд ёки Таъсисчининг қарорига мувофиқ тугатиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Дирекция унинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини бошқа шахсларга мерос қилиб ўтказмасдан фаолиятини тугатади. Қайта ташкил етилаётганда унинг ҳуқуқ мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/254/0391, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)