Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этишга имконият яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд ўзига хос ижро услублари асосида ижодий мактабларни «устоз-шогирд» анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
1.
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда белгиланган ҳудудда ва муддатда ўтказилади».
2. 5-банднинг
еттинчи хатбошисидаги «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 12-банднинг
учинчи хатбошисидаги «Сурхондарё вилояти» сўзлари «Фестиваль ўтказилиши белгиланган ҳудуднинг» сўзлари билан алмаштирилсин.