1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган илова қилинган ўзгартиришлар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 апрель,
177-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНСИН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон 30-модда) қарорининг 1, 3 ва 4-бандларидаги тегишлича «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари 2-бандининг «г» кичик банди саккизинчи хатбошинингбиринчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«сиёсий партиялар учун камида саккиз ҳудудий субъектда (вилоятда), жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшовчи камида беш минг партия аъзосининг рўйхати, касаба уюшмалари учун камида уч минг фуқаронинг рўйхати илова қилинади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда) қарори билан тасдиқланган гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низомдаги 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.