1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига асосан соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:
аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади;
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов «ноль» ставка бўйича белгиланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда:
бир ой муддатда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига қатъий риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолати ўрганиб борилишини ташкил этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун 2021 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 апрель,
218-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартибини белгилайди.
аутсорсерни қонун ҳужжатлари талаблари асосида танлаб олиш;
аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини юқори даражада сақлаб қолиш ва талаб қилиш;
буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлари штат бирликларини қисқартириш;
таълим муассасаси хизматларни аутсорсерга ўтказишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириш.
5. Аутсорсер ходимлари буюртмачининг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида белгиланган тартибда киради ҳамда мактаб биносида ҳаракатланади.
6. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун тегишли мактаб раҳбари ҳамда аутсорсер ташкилоти масъул ҳисобланади.
2-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
7. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.
8. Ўқувчиларни соғлом овқатлантириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рационал кунлик овқатланиш меъёрлари асосида аутсорсер томонидан тузилган ҳолда бир ойлик таомномалар режаси асосида ташкил қилинади.
9. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигига, ошхоналар ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака оширишига, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.
3-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
10. Ўқувчилар ётоқхонаси мавжуд мактабларда беш маҳал, ётоқхонаси мавжуд бўлмаганларида икки маҳал овқатлантирилади.
11. Ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлов комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан танлаб олинади.
Комиссия танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик беради.
13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мактаблар учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади ҳамда комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Тошкент шаҳридаги мактаблар учун Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ҳудудларда тегишлича уларнинг ҳудудий бошқармаларининг 2 нафар ходимлари ҳамда Агентлик марказий аппаратининг 1 нафар ходимидан ташкил топади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
14. Комиссия аутсорсинг хизматлари кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, ўқувчилар ўртасида ҳар ойда бир марта сўровномалар ўтказади.
Комиссия мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади.
15. Мактабларда ўқувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танлов бўйича, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказилади.
16. Танлов (тендер) ўтказиш бўйича эълонлар ва қўйиладиган умумий талаблар Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
17. Танловда (тендерда) ғолиб чиққан аутсорсер билан мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномалар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган, Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига махсус бўлимига жойлаштирилган намунавий шакл асосида белгиланган тартибда тузилади.
18. Комиссия аутсорсер фаолияти юзасидан алоҳида мониторинг олиб боради. Шунингдек, фаолияти натижаларига кўра, аутсорсерни «инсофли ижрочи» ёки «инсофсиз ижрочи» рўйхатига киритиш ҳуқуқига эга.
19. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
юридик шахс бўлиши;
умумий овқатланиш хизматида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;
аутсорсинг хизматлари бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;
танловда (тендерда) қатнашиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар (муҳандис-технолог, диетолог, гастроэнтеролог, аллерголог, терапевт врач, ошпазлар) малака разрядлари кўрсатиши;
мактаб томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида мактабда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини индивидуал режа асосида ишлаб чиқиб, тақдимотини (имкониятдан келиб чиқиб, тайёр таомларини ҳам кўрсатиши мумкин) ўтказиши;
тақдимотда ўқувчиларнинг ёши, жинси, физиологик ҳолати бўйича турли гуруҳлар учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини кўрсатиши.
4-боб. Аутсорсернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
20. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва мактабга ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;
ижара шартномаси доирасида бино ва иншоатларни ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
кўрсатилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;
соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича шартномада кўрсатилган хизматлар учун ушбу Низом қоидаларига мувофиқ 30 фоизгача устама ҳақини олиш;
хизматлар таннархини ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
аутсорсер бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
мактаб ошхоналарида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;
ўқувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини мактаб ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;
Агентлик ва мактаблар томонидан аутсорсерга техник вазифалардан, таълим муассасанинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-боб. Аутсорсер фаолиятини ташкил этиш
22. Комиссия қарори асосида мактаб билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.
23. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори аутсорсер барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 30 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда, амалдаги тасдиқланган ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқилади.
24. Ўқув йили давомида янгидан синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан киритилган ўзгартириш ва янгиликлар асосида тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда, аутсорсер ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин.
25. Мактабда ўқувчиларни овқатлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилганда бюджет харажатлари унга мутаносиб тарзда қисқартирилади ҳамда ўқувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда ташкил этилади.
26. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаган харажатлар ҳисоби алоҳида юритилади.
27. Аутсорсерга мактабнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати мактабга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.
28. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги мактаб раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат (зарур ҳолларда, ота-оналар вакиллари қўшилиши мумкин) комиссия томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари мактабнинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритиладиган ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ дафтарда ҳар куни қайд қилиб борилади.
Дафтарнинг биринчи саҳифасида комиссияни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактаб раҳбари томонидан сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
29. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик таом тарқатилишидан 15 — 20 дақиқа олдин синамалар олиш мактаб ҳамшираси зиммасига юкланади.
30. Ўқувчиларни овқатлантириш гуруҳларда ташкил этилганда, тайёр таомлар таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена талабларига мос равишда бўлишини таъминлашга мактаб раҳбари масъул ҳисобланади.
31. Аутсорсер томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.
32. Кейинги кунга таомнома режасини тузиш учун мактаб аутсорсерга бир кун олдин соат 16.00 гача бир кун олдинги ўқувчилар сонига нисбатан буюртма тақдим қилади.
Шунингдек, ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларнинг сони ҳам бир кун олдин тақдим қилинади.
33. Таомнома бир кун олдинги ўқувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир ўқувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда аутсорсер томонидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ уч нусхада бир кун олдин соат 18.00 гача тузилади ҳамда мактаб раҳбари билан келишилади. Таомноманинг биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси таълим муассасасига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.
34. Мактаб ҳар ўн кунлик таомномалар бланкаларини ип ўтказиб боғланган ҳолда олдиндан рақамлайди, муҳрлайди ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказади.
35. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.
36. Мактаб ўқувчиларининг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари аутсорсер томонидан юритилади.
37. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, ошхона жиҳозлари, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювиш воситалари билан таъминлаш ишлари аутсорсер томонидан амалга оширилади.
38. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб, тақдим қилинган ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади.
39. Аутсорсер ҳар ўн кунда тасдиқланган таомномалар нусхалари ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактура ҳужжатларини мактаб бухгалтериясига тақдим этади.
6-боб. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
40. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;
тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликларга йўл қуймаслик;
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини назорат қилиш.
Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
41. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатларини белгиланган нормалар асосида мактабга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелларни фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш;
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.
43. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблар томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Аутсорсингга бериш кўзда тутилган хизматлар турларини танлаш
Заруратга кўра
2-босқич
Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси
1. Белгиланган тартибда танлов (тендер) ёки тендер эълон қилиш.
2. Танлов (тендер) ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.
3. Танлов (тендер) ёки тендер ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатда
3-босқич
мактаблар
1. Танлов (тендер) ёки тендер ғолиби (аутсорсер) билан шартнома тузиш.
2. Аутсорсерга бинолар (хоналар), ускуналар, жиҳозлар, мебеллар ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.
Танлов (тендер) ёки тендер натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 10 иш куни давомида
4-босқич
Буюртмачи (мактаблар)
Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15 фоизи миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисобварағига ўтказиб бериш.
Тегишли ойнинг 3 иш куни давомида
5-босқич
Аутсорсер
1. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) ҳамда бошқа асословчи ҳужжатларни тақдим этиш.
2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ тасдиқланган ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларига асосан қолган 85 фоиз суммани тўлаш.
Тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш куни давомида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича маълумотларни қайд этиш
ДАФТАРИ
Тайёр овқатнинг номланиши
Баҳоланиши
Синама олинган вақт
Тиббиёт ходимининг рухсати
Имзо
таомноманинг бажарилиши
сифати
овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги
20____ йил _____ __________________
Нонушта
Тушлик
Иккинчи тушлик
Кечки овқат
Енгил овқатланиш
20____ йил _____ __________________
Нонушта
Тушлик
Иккинчи тушлик
Кечки овқат
Енгил овқатланиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Бир нафар ўқувчи учун сарфланган маблағ миқдори (сўмда) __________________
* ётоқхона мавжуд таълим муассасаларида 5маҳал таомланадиган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Аутсорсер ходими (бош ошпаз)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Мактаб тиббиёт ходими
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА