toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ АППАРАТИ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сонини тартибга келтириш ва фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари 15 фоизга қисқартирилсин.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда ходимлар сонини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатларини қисқартиришга оид чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини маблағ билан таъминлашни мазкур қарор билан белгиланган харажатларни қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 17 ноябрь,
438-сон