1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.64.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитацияси;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2443-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарори (рўйхат рақами 2443, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
295/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сон қарорига ИЛОВА
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.».
2. 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «(маслаҳатчиларни)» деган сўз «(консультантларни)» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари,» деган сўзлар «илмий ташкилот ва таълим муассасалари,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 21-банддаги «маслаҳатчи» деган сўз «консультант» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «(маслаҳатчиси)» деган сўз «(консультанти)» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)