1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий синаш усуллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белги ва хусусиятлари бўйича синаш ишларини ташкил этиш ҳамда республика ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритишни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — давлат реестри) юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш ҳамда уни кўриб чиқиш тартибини, давлат реестрида қайд этиладиган маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан чиқариш асослари ва тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш бўйича фаолият юритиш учун қўйиладиган талаб ва шартларни, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва зарур ҳужжатлар рўйхатини, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бериш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш учун ажратилган тажриба ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тузилган тақсимот бўйича мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;
Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарори доирасида амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 942-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 март,
158-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — давлат реестри) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
андоза нав — давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикасининг турли тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларида кенг жорий этилган қишлоқ хўжалиги экини нави;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тасдиқланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикасининг турли табиий тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларида жойлашган нав синаш станциялари ва участкаларида ҳамда ариза берувчи томонидан танланган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича ўрганиш;
нав — ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир;
навларнинг хўжалик учун фойдали белгилари — қишлоқ хўжалиги навларининг ҳосилдорлиги, ўсиш даври, касаллик ва зараркунандаларга, турли тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилиги ҳамда маҳсулотнинг сифати ва бошқа белгилари;
талабнома берувчи — давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Марказга мурожаат этувчи юридик ёки жисмоний шахс (юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор);
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги экперт комиссияси (кейинги ўринларда — Эксперт комиссияси) — Марказ томонидан ўтказилган синов натижалари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва ундан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш бўйича соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари таркибидаги идоралараро коллегиал орган;
эксперт баҳолаш — Марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кам тарқалган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича синов ишларини ариза берувчининг ўзи танлаган майдонларда ўтказиш, ваколатли давлат муассасаси мутахассислари, ариза берувчи ва бошқа давлатларнинг соҳадаги ваколатли ташкилотлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланиш.
3. Давлат реестри қуйидагиларни тизимли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида юритилади:
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш ва эксперт баҳолаш;
патент эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия этиш;
талабнома берувчининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия этиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисида муҳим ва энг сўнгги маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш, ўзаро алмашиш мақсадида ахборот фаолиятини ташкил этиш.
4. Марказ қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар давлат реестрини жорий этиш ва юритиш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
6. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат реестрини юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар
7. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Марказга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тақдим этади.
8. Марказ беш иш куни ичида талабнома берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади. Зарур ҳолларда талабнома берувчидан қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича қўшимча маълумотлар сўраб олинади.
9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгиларга эга бўлиши керак. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синов ишлари ҳар йили Марказ тизимидаги нав синаш станциялари ва нав синаш участкаларининг тажриба ер майдонларида ўтказилади.
10. Синовдан ўтаётган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг бир ёки бир нечта хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кўрсаткичлари андоза навдан устун ва қолган белгилари бўйича андоза нав даражасида бўлиши лозим.
11. Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича камида икки йил, кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари учун улар тўлиқ ҳосилга кирган пайтидан камида бир йил мобайнида синовдан ўтказилади.
12. Экперт комиссияси хулосасига кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бир йиллик синов натижалари бўйича давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
13. Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ҳамда талабнома берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.
14. Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
ўсимликнинг тури (хили) ва навнинг номи;
талабнома берувчининг номи, манзили ва мамлакат коди;
буюртманинг тартиб рақами;
нав давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами ва сана;
навнинг муаллифи ва нав оригинаторининг номи, манзили;
воситачининг номи ва манзили (агар мавжуд бўлса);
нав давлат реестридан чиқарилган сана.
15. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан чиқариш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади:
қишлоқ хўжалиги экини нави хўжалик учун фойдали белгиларини йўқотганда ва ўзининг хос белги кўрсаткичлари бўйича тавсифига мувофиқ келмай қолган тақдирда;
давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экини нави уч йилдан кўп вақт давомида хўжалик муомаласига киритилмаган тақдирда;
патент эгаси томонидан қишлоқ хўжалиги экини навини давлат реестри рўйхатидан чиқариш юзасидан мурожаат қилинган тақдирда.
16. Давлат реестри Марказ томонидан ягона нусхада юритилади.
17. Давлат реестрига киритиш ва ундан чиқариш тартиб рақами қўйилган ва муҳр билан сурғучланган дафтарда амалга оширилади ҳамда мазкур дафтар Марказда доимий сақланади.
19. Нав муаллифи ёки нав оригинатори қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестри рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарордан, шунингдек, Марказнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Марказга талабнома ва унга илова қилинадиган тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.
Йил давомида
2-босқич
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
Марказ талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Зарур ҳолларда талабнома берувчидан қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича қўшимча маълумотларни сўраб олади.
5 иш куниичида
3-босқич
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синов ишлари Марказ тизимидаги нав синаш станциялари ва нав синаш участкаларининг тажриба ер майдонларида ўтказилади.
Ҳар йили
4-босқич
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича камида икки йил, кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари учун улар тўлиқ ҳосилга кирган пайтидан камида бир йил мобайнида синовдан ўтказилади.
Тегишли равишдаикки йил ва бир йил
5-босқич
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ҳамда талабнома берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.
Тегишли қарор қабул қилинганидан ва тўловлар тўлангандан кейин 3 ой муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида (кейинги ўринларда — Давлат реестри) рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига талабнома берувчининг хоҳишига кўра бериладиган, ваколатли орган томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
талабнома берувчи — қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома олиш мақсадида Марказга мурожаат этувчи юридик ёки жисмоний шахс (юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор).
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мақсадида кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишлари ваколатли органнинг талабнома берувчи томонидан танланадиган нав синаш станциялари ва участкаларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишларида олдин ўтказилган лаборатория таҳлиллари, махсус фитопатологик тажрибалар ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг синовлари ҳамда сифат таҳлил натижалари ҳам инобатга олинади.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кам тарқалган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари талабнома берувчи томонидан танланган экин майдонидан олинган маълумотлар ёки эксперт баҳолаш натижалари асосида аниқланади.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган андоза (стандарт) нав мавжуд бўлмаган тақдирда, андоза (стандарт) нав сифатида синовдан ўтаётган қишлоқ хўжалиги экини турига мансуб янги навлар орасидан энг яхшиси танлаб олинади. Агар андоза (стандарт) нав сифатида олинган қишлоқ хўжалиги экинининг фақат битта нави мавжуд бўлса ва ушбу навнинг хос белги кўрсаткичларидан янги навнинг белги кўрсаткичлари устун бўлган ҳолатлар Эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун таклиф киритишга асос бўлади.
7. Талабнома берувчига унинг хоҳишига кўра ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Бунда талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан боғлиқ давлат хизматлари учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўловни амалга оширади.
8. Талабгор қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органга мурожаат қилади.
9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган ғўза, бошоқли дон экинлари ҳамда картошка навлари ва дурагайларининг уруғликларини реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилмайди.
10. Мазкур Регламентнинг 9-банди талаблари илмий ва синаш мақсадларида олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларига татбиқ этилмайди.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича фаолиятга нисбатан қўйиладиган талаб ва шартлар
11. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича фаолиятга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартлар ҳисобланади:
навларни синаш фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, низом талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш даврида гувоҳнома эгаси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ёки қўшимчалар тўғрисида, ушбу ўзгартириш ёки қўшимчаларнинг киритилиши сабаблари ва уларнинг сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақидаги тўлиқ маълумотларни келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш усулларини қўллаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш натижаларини соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Эксперт комиссиясида муҳокама қилиш натижалари бўйича хулосага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш.
3-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва зарур бўладиган ҳужжатлар
12. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга электрон шаклда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ёки ўзи шахсан келиб (айрим ҳолларда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда) мурожаат қилади.
13. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги талабнома билан мурожаат қилади:
навнинг анкетаси ва тавсифи;
ишончнома ва паспорт нусхаси (воситачи ва ҳуқуқий ворислар томонидан талабнома берилган тақдирда);
навнинг фотосуратлари тўплами;
навни Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишга тавсия қилган илмий ташкилотнинг илмий кенгаши баённомаси;
қишлоқ хўжалиги экини нави генетик модификацияланган организм эканлиги ёки ген муҳандислиги йўли билан яратилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки изоҳловчи илова.
Ваколатли орган томонидан талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
16. Ваколатли органнинг талабномани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномасида кўрсатилган муддат ичида талабнома қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан берилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.
17. Қуйидаги ҳолатларда талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди:
талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентга 13-бандда қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ таркибда тақдим этилмаганда;
талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
мазкур Регламентда белгиланган тўловлар амалга оширилмаганда.
Ваколатли орган давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиши қатъий тақиқланади.
19. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ваколатли орган томонидан ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
20. Талабнома берувчи юридик шахс у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномасининг амал қилиши муддати тугаганда ваколатли органни хабардор қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
21. Талабнома берувчи ваколатли органга тақдим этган тегишли шаклдаги талабномадан воз кечганда, унинг талабномаси кўрилмасдан қолдирилади ва давлат хизматлари учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
4-боб. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришга доир талабномани кўриб чиқиш
22. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин беш иш куни ичида уларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.
Ваколатли орган ҳужжатлар қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарнома юборади.
Талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ ёки тўғри бўлмаган тақдирда, хато-камчиликларни бартараф этиш учун талабнома берувчига қайтарилади.
23. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи ваколатли органнинг қуйидаги талабларига қатъий амал қилган ҳолда:
ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотни олганидан кейин 10 кун муддатда қишлоқ хўжалиги экини навининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб беради;
қишлоқ хўжалиги экини навини синаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширади.
24. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилганидан кейин қуйидагиларни амалга оширади:
уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни (экинлар экишнинг мақбул муддатидан 20 кун олдин) ишлаб чиқади ва талабнома берувчига маълум қилади;
талабнома берувчи томонидан уруғлик материалларини тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига тақсимотга мувофиқ ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди;
нав синаш станциялари ва участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни олиб боради ва маълумотларни қайд этиб боради;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш усуллари асосида эксперт баҳолаш ишларини (мавсум давомида) ташкил қилади ва эксперт баҳолаш натижаларига кўра далолатнома тузади;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналарда лаборатория синовлари ва таҳлилларини ўтказади;
ҳар йили нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини нави бўйича таклифлар тайёрлайди ва Эксперт комиссиясига тақдим қилади.
25. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш фаолиятини назорат қилиш ва синаш ишлари ваколатли орган томонидан тасдиқланган синаш усулларига ёки дастурга мувофиқ амалга оширилади.
26. Ваколатли орган Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ўзининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда 25 кун муддатда тасдиқлайди.
27. Ваколатли орган қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани тегишлилик QR-коди билан тасдиқлаган ҳолда 3 кун муддатда талабнома берувчига юборади.
Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўланган йиғим қайтарилмайди.
28. Ваколатли орган талабнома берувчининг хоҳишига кўра 3 иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экини навининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим қилади.
29. Талабнома берувчи ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган ставкаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ваколатли орган томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади. Бунда тўланган тўловлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
қишлоқ хўжалиги экини нави хўжалик учун фойдали белгилари (ҳосилдорлик, касалликларга, зараркунандаларга, совуққа, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамлилик, олинадиган маҳсулот сифати ва бошқа хўжалик ва биологик белгилари) кўрсаткичларини йўқотганда ва ўзининг хос белги кўрсаткичлари бўйича тавсифига мувофиқ келмай қолганда;
қишлоқ хўжалиги экини навининг хўжалик учун фойдали белги кўрсаткичлари андоза (стандарт) нав кўрсаткичидан паст бўлганда;
қишлоқ хўжалиги экини нави 3 йилдан кўп давр ичида хўжалик муомаласига киритилмаганда;
талабнома берувчи томонидан қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловлар амалга оширилмаганда;
патент эгаси қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестри рўйхатидан чиқариш тўғрисида мурожаат қилганда;
Эксперт комиссияси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни тўхтатиш, рад этиш ва чиқариш юзасидан хулосалар тақдим этилганда.
Қишлоқ хўжалиги экини нави бошқа асосланмаган сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга номувофиқлиги сабабли Давлат реестрида рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
31. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорга талабнома рад этилганлиги ҳақида 3 кун муддатда ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Бунда талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
32. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш сабабларини бартараф қилиши ва ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин бўлган муддат ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома юборилган кундан эътиборан 10 кундан кам бўлмаслиги керак.
33. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этиб, буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин ваколатли орган ҳужжатларни 10 кун муддат ичида қайта кўриб чиқади.
Талабнома берувчининг талабномаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
34. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин топширилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.
35. Талабнома берувчи талабномасининг рад этилиши, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
36. Давлат реестридан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 3 йил муддатга берилади. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагач, талабнома берувчининг хоҳишига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.
37. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг муддатини узайтириш юзасидан талабнома унинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин ваколатли органга топширилиши шарт.
6-боб. Якунловчи қоида
38. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
1. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга талабнома киритади.
1. Ихтиёрий равишда
2. Қишлоқ хўжалиги экини навига оид ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда ваколатли органга тақдим қилади.
2. Талабнома бериш билан бир вақтда
3. Ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади.
3. Талабнома бериш билан бир вақтда
2-босқич
Ваколатли орган
(Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази)
1. Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарнома юборади.
1. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 5 иш куни ичида
2. Уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни ишлаб чиқади ва талабнома берувчига маълум қилади.
2. Экинларни экиш учун мақбул муддатдан 20 кун олдин
3-босқич
Талабнома берувчи
(юридик ёки жисмоний шахс)
Ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ нав синаш станциялари ва участкаларига қишлоқ хўжалиги экини навининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради.
Тақсимотни олгандан сўнг 10 кун муддатда
4-босқич
Ваколатли орган
(Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази)
1. Талабнома берувчи томонидан уруғлик материалларини тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига тақсимотга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди.
1. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан 10 кун олдин ва синаш ишлари даврида
2. Нав синаш станциялари ва участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кузатувларни олиб боради ва маълумотларни қайд этиб боради.
2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида
3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналарда лаборатория синовлари ва таҳлилларини ўтказади.
3. Етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин
4. Нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини нави бўйича таклифлар тайёрлайди ва Эксперт комиссиясига тақдим қилади.
4. Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида
5. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ўзининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
5. Эксперт комиссияси хулосасидан кейин 25 кун муддатда
6. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорга талабнома рад этилганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома юборади.
6. 3 кун муддатда
7. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим қилади
7. Талабнома берувчининг талабидан кейин 3 кун муддатда
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Министерство сельского хозяйства Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Центр по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур
РЎЙХАТГА ОЛИШ ГУВОҲНОМАСИ № 000-000 СВИДЕТЕЛЬСТВО О РЕГИСТРАЦИИ
Ушбу гувоҳнома __________________________________________________________га шу ҳақда берилдики,
Настоящее сведетельство выдано
(талабнома берувчи/заявитель)
Ариза бўйича устунлик санаси ва рақами_________________________________________________________
№ по заявке с датой приоритета Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг қарорига мувофиқ____________________________ В соответствии с решением Центра по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур ___________________________________________________________________________________________
(экин тури ва селекция ютуғи номи/вид культуры и наименование селекционного достижения)
Ариза рақами (код заявки) — 0000-00 рақами билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестри
рўйхатига киритилди
Зарегистрировано в Государственном реестре сельскохозяйственных культур рекомендованных
Менда (бизда) мавжуд маълумотларга кўра бошқа муаллифлар йўқ
По имеющейся у меня (нас) информации других авторов нет.
6. Аввалги аризалар
Предыдущие заявки
Рўйхатдан ўтган
Зарегистрированы
Ариза рақами
Номер заявки
Даражаси
Стадия
Қайси ном билан
Под каким названием
Давлатда
В стране
Кун
Дата
Экишга тавсия этишга
На рекомендацию к посеву
Мен (биз) маьлум қиламан (миз)ки, ҳақиқатдан биринчи ариза бўйича берилган маьлумот шу селекция ютуғиники ва мазкур аризага мосдир.
Я (мы) заявляю (ем), что материал, переданный с первой заявкой представляет данное селекционное достижение и соответствует настоящей заявке.
7.Оригинатор томонидан селекция ютуғини синашга таклиф этилаётган ҳудудлар
Рекомендуемые оригинатором регионы испытания селекционного достижения
Фойдаланиш томонлари
Направление использования
Ҳудудлар рақами (керак бўлмагани ўчирилади)
Номера регионов (ненужные зачеркнуть)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Прилагаемые к заявлению документы:
{} —Селекция ютуғи анкетаси 2 нусхада.
Анкета селекционного достижения в 2-х экземплярах.
{} —Селекция ютуғи таърифи.
Описание селекционного достижения.
{} —Ариза беришга ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (воситачи ва ҳуқуқий ворислар учун)
Документ, подтверждающий право на подачу заявки (для правопреемников и посредников)
{} —Фотосуратлар тўплами
Комплект фотографий.
{} —Илмий кенгаш баёни
{} —Протокол учёного совета
Мен (биз), селекция ютуғини экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритишингизни сўрайман (миз).
Я (мы) прошу (сим) включить селекционное достижение в государственный реестр сельскохозяйственных культур рекомендованных к посеву.
Мен (биз), мазкур аризага ва иловага киритилган, аризани кўриб чиқиш учун берилган менда (бизда) мавжуд маьлумотлар тўғри ва охиргиси эканлигини таъкидлайман (миз).
Я (мы) заявляю (ем), что по имеющимся у меня (нас) сведениям информация, необходимая для рассмотрения заявки и внесённая в настоящее заявление и в приложения, является окончательной и правильной.
Мен (биз), ҳақиқатдан мазкур селекция ютуғи тўғри танланганлигини ва намуналар тўғри олинганлигини тасдиқлайман (миз).
Я (мы) подтверждаю(ем), что образцы получены должным образом и представляют репрезентативную выборку данного селекционного достижения.
Мен (биз), селекция ютуғини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синаш учун Марказ тақсимотига асосан манзилларга ҳамда Миллий генбанкка етарли миқдорда уруғлик материалларини бепул етказиб бериш мажбуриятини зиммамга оламан (миз).
Я (мы) обязуюсь (емся) безвозмездно предоставлять необходимое количество семян для проведения испытаний на хозяйственную полезность в количестве и по адресам, указанным в разнорядках Госкомиссии, а также образец селекционного достижения в Национальный генбанк.
АРИЗАЧИ (ЛАР) ИМЗОСИ (ЛАРИ)
ПОДПИСЬ (И) ЗАЯВИТЕЛЯ (ЕЙ)
МУҲР (ЛАР) ЎРНИ
МЕСТО ПЕЧАТИ (ЕЙ)
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловлар
Тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари
миллий валютада
(белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент)
хорижий валютада
(АҚШ доллари)
1.
Талабнома божлари
1.1
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синовга қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома юбориш
1
50
Талабнома бериш билан бир вақтда
2.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда муносиблик юзасидан конкурс синови учун божлар
2.1.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириладиган битта қишлоқ хўжалиги экинининг янги нави учун конкурс синов харажатларини ҳисоблаш (*формула)
Х = (А*Б/В)*Г)+Д+Е+Ё+Ж
Х*З = жами
А = (А*1)+(А*2)+(А*4)
Х = ((А*Б/В)*Г)+Д+Е+Ё+Ж)*2
Х*З = жами
А = (А*1)+(А*2)+(А*4)
Талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатда
2.2.
Синаш ишлари олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича эксперт баҳолаш синовини ўтказиш ва далолатнома тузиш
5
+
хизмат сафари харажатлари
маҳаллийга нисбатан 5 бараварига кўпайтирилган
Кўриб чиқишга талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатда
3.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш
3.1.
Қишлоқ хўжалиги экини навини рўйхатдан ўтказиш
0,5
250
Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 3 ой муддатда
3.2.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрида эълон қилиш:
а) Давлат реестри китобининг таннархи:
0,2
5
б) Давлат реестридаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари тавсифи китобининг таннархи
0,5
10
Ҳар беш йилда бир маротаба
3.3.
Талабномага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш:
а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш
1
100
Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой муддатда
б) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш
1
100
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган
бўлса — доимий
4.
Давлат реестрида сақлаш учун тўловлар
4.1.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилишнинг ҳар бир йили учун:
Биринчи йилда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда амал қилиш муддати тугагунга қадар — ҳар йилнинг
IV-чорагида
а) биринчи — учинчи йиллар учун
0,8
80
б) тўртинчи-бешинчи йиллар учун
0,2
20
5.
Ўзгартиришлар киритиш
5.1.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг талабномасига ўзгартириш, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш
2
600
Ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни топшириш билан бир вақтда
5.2.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш
1
100
Берилган Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайтарилган тақдирда
6.
Реестрдан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ахборот ва маълумотномалар тақдим этиш
6.1.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик ёки синов ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари навларига маьлумотнома тақдим этиш
1
100
Талабнома берувчининг талабига асосан
Изоҳ:
*формула А — 1 гектарга кетадиган харажатлар;
Б — битта навнинг синаш майдони;
В — 1 гектар майдондаги м2;
Г — нав синаш станциялари ёки участкалар сони;
Д — ваколатли органнинг асосий воситалар амортизацияси учун;
Е — лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун кетадиган харажатлар;
Ж — селекция ютуғини синовга қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш учун;
З — ваколатли орган ходимларини рағбатлантириш учун (солиқ қўшилган ҳолда 30 %);
Х — битта селекция ютуғининг конкурс синови харажати.
Ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тўловлар миқдори Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича 2016 — 2020 йиллар учун наъмунавий технологик карта, шунингдек, 2020 йилда 1 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича наъмунавий бизнес-режа ҳамда Марказнинг вазифа ва йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.
тўловлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ҳисобварағига тегишли суммани ўтказиш йўли билан амалга оширилади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади;
талабнома берувчи томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракат содир этилмайди;
талабнома берувчи белгиланган суммани ваколатли орган томонидан тўловни тўлаш тўғрисидаги хабарнома юборилган санадан бошлаб 3 ой муддатда тўлаш ҳуқуқига эга;
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва эълон қилинганлиги учун тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган 3 ой муддат тугаган кундан бошлаб кейинги 3 ой ичида тақдим этилиши мумкин. Бунда тўловлар миқдори 50%га оширилади;
тўланган тўловлар қайтарилмайди;
белгиланган миқдордан ортиқ тўланган тўловлар талабнома берувчининг талабига кўра қайтарилади;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар чет эл валютасидаги тўловларни (агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тўлов тўланадиган кун учун белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлайдилар;
тўловларни қайтаришга оид банк хизматлари учун тўловлар мазкур тўловларни амалга оширган шахс ҳисобидан қопланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди «д» кичик бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати юритилишини таъминлаш».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 258-сон қарорининг 9-бандида «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш маркази» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
в) ўн иккинчи хатбошида «Агроинновация» давлат унитар корхонаси» сўзлари ««Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 09/21/158/0241-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон; 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)