1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3290]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль,
01-02/8-10-сон
Келишилди:
Раис А. ИКРАМОВ
2021 йил 24 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 01-02/8-10-сон қарорига ИЛОВА
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб божхона органлари томонидан товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртма-наряд — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундиришда божхона органлари томонидан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги ҳужжат;
манфаатдор шахс — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун мурожаат қилган шахс;
божхона йиғими — товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун ундириладиган йиғим;
қайта юклаш операцияси — божхона назорати остидаги товарларни битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юклаш (транспорт воситаси юк хонасини очмасдан қайта юклаш бундан мустасно);
божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлар — божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони, шунингдек уларга бевосита туташ бўлган доимий божхона назорати зоналари;
божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти — соат 18.00 дан 09.00 га қадар бўлган вақт ҳамда дам олиш ва байрам кунлари (бундан чегара ва смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари мустасно);
смена асосида иш ташкил қилинган божхона постлари — божхона органининг буйруғига мувофиқ тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) расмий веб-сайтига жойлаштирилган божхона постлари.
3. Манфаатдор шахс товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
4. Манфаатдор шахснинг мурожаати божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан бир кун ичида кўриб чиқилади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ходим(лар) ажратилади.
Бунда манфаатдор шахс божхона расмийлаштирувини тезлаштириш мақсадида бир нечта ходим ажратиш юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
5. Манфаатдор шахс мурожаатига асосан божхона йиғимлари божхона органлари томонидан қуйидаги тартибда ундирилади:
а) божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун ушбу Тартибга мувофиқ буюртма-нарядни расмийлаштириш орқали (бундан енгиб бўлмас куч таъсири оқибатидаги ҳолатлар мустасно);
б) божхона юк декларациясини расмийлаштирганлик учун Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ БЮДнинг 47-графасига тегишли маълумотлар киритиш орқали.
Бунда божхона йиғими ҳар бир БЮД учун (БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақти бўлганда) ундирилади.
6. Божхона органи томонидан божхона расмийлаштируви учун бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади.
Агар манфаатдор шахснинг мурожаатида божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун бир нечта ходим ажратиш сўралган бўлса божхона йиғими божхона пости томонидан ажратилган ҳар бир ходим учун тўланади.
10. ДБҚ манфаатдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ДБҚ томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали расмийлаштирилган буюртма-наряднинг қоғозда чоп этиш имкониятини яратади.
11. Буюртма-наряд икки қисмдан («буюртма-наряд» ва «ҳисоб-фактура») иборат бўлади.
12. Буюртма-наряд манфаатдор шахснинг божхона органларига йўлланган мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида ахборот тизимида божхона органлари томонидан тўлдирилади. Бунда божхона расмийлаштируви учун ундирилган божхона йиғимлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
4-боб. Якуний қоидалар
14. Буюртма-наряд расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
15. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 –– 22727-моддалари.
16. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига ИЛОВА
БУЮРТМА-НАРЯД
__________-сон
1. Манфаатдор шахс номи _______________________________________________________