toggle_night_mode
Ҳужжат 18.08.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Молия вазирлиги аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритсин ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, 2021 йилда етиштириладиган мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 март,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг (кейинги ўринларда — қарз олувчи) пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача битим тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банки пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар, пахта йиғим-терими харажатлари учун мавсум даврида ҳар беш кунда Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Жамғарма ҳисобидан пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш ушбу Низомнинг 51-боб талабларига мувофиқ, 2022 йил пахта ҳосилидан бошлаб миллий валютада расмийлаштирилган тижорат кредит шартномаларига татбиқ этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда, 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга жойлаштиради, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларининг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан:
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги пахта ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
(7-банд «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги пахта ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
(7-банд «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки қарз олувчини рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади.
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда ўтган ҳосил йилидаги пахта ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан:
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз), 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга кредит ажратади, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ажратади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
16. Қарз олувчи пахта хом ашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича ғўза экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
19. Чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига пахта хом ашёси, чигит, ип-калава ва тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Қарз олувчи «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»га пахта хом ашёси, чигит, ип-калава ва тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, пахта хом ашёси етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
21. Пахта хом ашёси етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-боб. Пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби
231. Пахта-тўқимачилик кластерларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) тўланади.
Бунда тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.
Пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
232. Тижорат банки пахта йиғим-терими мавсуми бошлангандан сўнг қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ой ёки унинг талабига кўра 12 ойдан кам бўлган муддатга миллий валютада тижорат кредити ажратилганлиги тўғрисидаги кредит шартномаси нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади.
233. Жамғарма пахта-тўқимачилик кластерига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг мурожаатига асосан 10 иш кунида тижорат банки билан пахта-тўқимачилик кластерига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимни тузади.
234. Тижорат банки кредит шартномасининг тўлов жадвалига мувофиқ, қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга тегишли фоиз тўловини тўлиқ тўланганлиги тўғрисида тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумотномани ҳамда компенсация олиш учун буюртмани Жамғармага тақдим этади.
Бунда тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмага ўзгартириш киритилмайди.
235. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тижорат банки раҳбарлари зиммасига юкланади.
236. Жамғармада Тижорат банклари томонидан пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун компенсация тўлаш бўйича тақдим этилган буюртмаларни ўрганувчи комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Комиссия таркиби Жамғармани бошқариш департаменти буйруғи билан тасдиқланади.
Комиссия тижорат банклари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига асосан компенсация тўлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Комиссия қарорига асосан Жамғарма 1 иш кунида тижорат банкини компенсация тўлаш маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги (асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда) тўғрисида хабардор қилади.
Комиссия томонидан компенсация тўлаш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:
тижорат банки томонидан қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредит;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлганда;
қайтариш муддати 12 ойдан кўп бўлганда;
хорижий валютада ажратилганда;
аввалги йилларда етиштирилган пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун ажратилганда.
237. Қабул қилинган қарорга асосан Жамғарма 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртмани тақдим этади.
238. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги буюртмада қайд этилган маблағларни 2 иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
239. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан маблағ ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарма битимга мувофиқ 2 иш кунида тижорат банкига компенсация тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2310. Компенсация ушбу Низомнинг 231-бандига мувофиқ тижорат кредитининг расмийлаштирилган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда қолдиқ қарз суммасига ҳисобланади.
Бунда тўлов жадвали бўйича муддати ўтган қарздорликка қайта компенсация ҳисобланишига йўл қўйилмайди. Қарз олувчи миллий валютадаги кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда ажратиладиган компенсация тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
2311. Компенсация тижорат банки учун ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунигача тақдим этилган буюртмалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
2312. Жамғарма томонидан тижорат банки ҳисобварағига қарз олувчи учун ҳисобланган фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ўтказиб берилган компенсация ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.
2313. Тўланган компенсация қарз олувчига ҳисобланган компенсация миқдоридан кўп бўлган тақдирда ортиқча маблағлар 2 иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
2314. Кредит шартномасининг шартлари ўзгарган ҳолларда илгари тасдиқланган ва ҳисобланган компенсация миқдори оширилмайди ҳамда компенсация муддати узайтирилмайди.
2315. Жамғарма томонидан ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади. Мақсадсиз фойдаланилган компенсация маблағлари битим шартларига асосан Жамғармага қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2316. Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:
тижорат кредитининг фоиз ставкаси тўғрисидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланганда;
тижорат банкининг компенсация олишдан бош тортганлиги тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади.

Тижорат банки пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

2-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит ресурсларини жойлаштириб боради.

Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача

Жамғарма

3-босқич

Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида

Қарз олувчи

4-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида

Тижорат банки

5-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.

Агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ ҳар йили 1 сентябргача

Тижорат банки

6-босқич

Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар

Тижорат банки

7-босқич

Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради.

Тегишлича 14 ой ва 24 ой

1. Қарз олувчи

2. Тижорат банки

8-босқич

Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради.

Тегишлича 14 ой ва 24 ой

Тижорат банки

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Пахта хом ашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Қарз олувчи пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада кредит ажратиш юзасидан тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.

Тегишли ҳосил йилининг 1 сентябригача

Қарз олувчи

2-босқич

Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун кредит линияси ва ҳисобварағини очади.

Пахта хом ашёси йиғим-терим мавсумида

Тижорат банки

3-босқич

Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада тижорат кредити ажратилганлиги тўғрисидаги кредит шартномаси нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади.

Йиғим-терим мавсумида

Тижорат банки

4-босқич

Жамғарма тижорат банки билан қарз олувчига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимни тузади.

Мурожаатга асосан 10 иш кунида

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

5-босқич

Тижорат банки компенсация олиш учун Жамғармага буюртмани тақдим этади.

Жамғарма тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмани кўриб чиқади.

Кредит ажратилгандан сўнг 5 иш кунида

1. Тижорат банки

2. Жамғарма

6-босқич

Жамғарма тижорат банки томонидан компенсация ажратиш бўйича тақдим этилган буюртмани Молия вазирлигига юборади.

Молия вазирлиги буюртмада қайд этилган маблағларни Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади.

2 иш кунида

1. Жамғарма

2. Молия вазирлиги

7-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ тижорат банкига компенсация тўлайди.

Ҳар ойда

Жамғарма

8-босқич

Тижорат банки Жамғармадан ажратилган компенсация маблағларини қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказади.

Маблағ ажратилган куннинг ўзида

Тижорат банки

9-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва тижорат банки Жамғарма томонидан ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланилишини, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади.

Ҳар чоракда

1. Давлат молиявий назорати инспекцияси

2. Тижорат банки

10-босқич

Тижорат банки мақсадсиз фойдаланилган компенсация маблағларини битим шартларига мувофиқ Жамғармага қайтаради.

Бир иш кунида

Тижорат банки

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябригача битим тузилади.
3. Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Кредитлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоизда, 50 фоизигача йиллик 10 фоизда жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
(7-банд «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
(7-банд «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
13. Тижорат банки қарз олувчи билан буғдой хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 10 фоизда, 50 фоизигача йиллик 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредит мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
16. Қарз олувчи буғдой етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
19. Буғдой (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, буғдой етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Буғдой етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, ғаллачилик кластерлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларнинг мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни (кейинги ўринларда — мева-сабзавот маҳсулотлари) етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар календарь режасига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларга ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга (кейинги ўринларда — қарз олувчи) кредит ажратиш учун Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) асосий экин майдонларига баҳорги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг I чорагида);
б) такрорий экин майдонларига ёзги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг июнь — август ойларида);
в) «тўқсонбости» усулида экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг октябрь — декабрь ойларида);
г) етиштирилган мева-сабзавотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида ҳосил йиғим-терими мавсуми бошлангунга қадар битим тузилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банки Жамғарма билан тузилган битимга мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртмаларини тақдим этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар ўтказиладиган даврнинг, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб амалга оширилади.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг:
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 12 фоиз ставкада 12 ой муддатга жойлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг сабзавот экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларнинг ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигида мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчилар рўйхатига киритилган бўлиши лозим.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи маълумотнома олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги тегишли маълумотномани қарз олувчига мурожаат қилган кунда тақдим этади.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигининг маълумотномасини тақдим этади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабабини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда ўтган ҳосил йилидаги мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларнинг ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тижорат банки қарз олувчи билан тузган кредит шартномасига асосан қарз олувчига:
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 12 ой муддатга, кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қарз олувчи мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича мева-сабзавот экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мева-сабзавот экинлари экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «23210 ҳисобварағи» очилади.
Қарз олувчи «23210 ҳисобварағи»га мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «23210 ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш
СХЕМАСИ

Босқич

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади.

Ҳар йили экиш мавсуми бошланишидан олдин

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

Тижорат банки сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг асосий майдонларида сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун жойлаштириб боради.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

3-босқич

Қарз олувчи кредит олиш учун асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза тақдим этади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йили бошида

Тижорат банки филиали

4-босқич

Қарз олувчига Жамғарма кредитлари ҳисобидан асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линияси ва кредит ҳисобварағи очилади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб

Тижорат банки филиали

5-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар

1. Тижорат банки филиали

2. Қарз олувчи

6-босқич

Тижорат банки ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг юритади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар

Тижорат банки филиали

7-босқич

Имтиёзли кредитни ва унга ҳисобланган фоизни сўндиради.

9 ой

1. Қарз олувчи

2. Тижорат банки филиали

8-босқич

Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради.

9 ой

Тижорат банки

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида битим тузилади.

Тижорат банки етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Ҳосил йилида етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

2-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштириб боради.

Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб

Жамғарма

3-босқич

Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.

Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб

Қарз олувчи

4-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади.

Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб

Тижорат банки

5-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз «револьвер» кредитлар ажратади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар

Тижорат банки

6-босқич

Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар

Тижорат банки

7-босқич

Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради.

12 ой

1. Қарз олувчи

2. Тижорат банки

8-босқич

Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради.

12 ой

Тижорат банки

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 09/21/130/0199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон; 12.01.2023 й., 09/23/11/0018-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон; 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон; 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон; 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)