1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОБИЛДА ХОРИЖИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда хорижий автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1—4-иловалар) тасдиқлансин.
2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415-31-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг вақтинчалик қоидаларига, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
5. Автомобиль воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ҳамда ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 150 АҚШ доллари миқдорида белгилансин.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 августдаги 308-сонли қарори таҳририда)
Йиғимларни ундириш бевосита божхона постларида банк бўлимлари томонидан амалга оширилади ва олинган маблағлар АҚШ долларида Республика йўл фондининг валюта счётига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳудудга кирганлик учун йиғимларнинг тўланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Белгилаб қўйилсинки, тушган валюта маблағлари «Ўзавтойул» давлат концерни томонидан транзит магистрал йўлларни тузатиш ва сақлаш учун чет элларда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материалларни сотиб олиш, шунингдек, чет элларда ёки хорижий фирмалар мутахассисларини республикага таклиф этган ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида фойдаланилади
6. Агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатлар(дан)га ташилиши тақиқлансин.
7. МХХ чегара қўшинлари Бош бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасига автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг назорат-ўтказиш пунктларига киришлари ва чиқишларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назоратига ҳамда кириш-чиқиш ва фуқаролик Бошқармасига эса — хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйича — ҳаракатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин.
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.
* 5-илова берилмайди.
Комиссия бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги назорат ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.
10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк», бошқа вакил қилинган тижорат банклари назорат-ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хорижий автотранспортнинг автомобилда ташиладиган юкларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтказиб юборишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари
Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________ _______________________________________________________________ Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________ Plece date and time of exit___________________________________________
Кириб келганлиги тўғрисида белги. Отметка о въезде______ Register on entry
Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги Отметка о выезде___________________________ Register on exit
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари
1.
Габаритлар: эни баландлиги
— 2,5 метр — 4 метр
2.
автомобилнинг ва автопоездларнинг узунлиги: ўқларининг сони турлича бўлган автомобилларнинг узунлиги ярим прицепли ёки бир прицепли автопоездларнинг узунлиги
— 12 метрдан — 20 метрдан ошмаслиги керак
3.
Автомобилллар ёки автопоездларнинг ўқига йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирлик
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 4-ИЛОВА
Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:
1. Ҳайдовчининг ҳужжатлари:
а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;
б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;
в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.
2. Автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар:
а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;
г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.
3. Юкка тегишли ҳужжатлар:
а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;
б) орқага қайтишда юкни расмийлаштириш учун товар-транспорт накладнойлари тўплами;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари дафтарчаси қўлланган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ ХЙҚ дафтарчаси (ТИР карнети);
д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;
е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.