1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ НЕФТЬ ВА ГАЗНИ ГЕОЛОГИК-ҚИДИРУВ ҲАМДА ИЗЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ КОРХОНАЛАРИНИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4740-сон қарорлари)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нефть, газ ва газ конденсати захираларининг зарур ҳажмларда кўпайишини ўз вақтида таъминлаш, ихтисослаштирилган геологик-қидирув бўлинмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг:
«Ўзбекнефтгазгеология», «Ўзбекгеофизика» корхоналарини, Нефть ва газ конлари геологияси ва қидириш институтини, Бухоро бурғулаш техникаси заводини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси бошқаруви марказий аппарати тегишли бўлимларининг штатдаги ходимларини 1995 йил 1 январдаги ҳолатига кўра Давлат геология қўмитаси таркибидан «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси ихтиёрига 1-иловага мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги;
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг нефть ва газ масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари лавозимини қисқартириб, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси раисининг нефть ва газ қидириш ва геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси таркибий бўлинмаларни қайта ташкил этиш чоғида меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда ишловчилар сонини қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминласин. Давлат геология қўмитаси таркибидан «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси тизимига ўтказилган ходимларнинг маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари сақлаб қолинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 3 январь,
2-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат геология қўмитаси таркибидан «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси таркибига ўтказиладиган корхоналар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
I. «Ўзбекнефтгазгеология» давлат геология корхонаси, Қарши шаҳри
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 139-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 12-сон, 143-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига:
10-банднинг учинчи хатбошидаги «7» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин ва хатбоши «Раиснинг нефть ва газ қидириш Ер геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари билан тўлдирилсин;
кўрсатиб ўтилган қарорга 2-илова қуйидаги корхоналар рўйхати билан тўлдирилсин:
«Ўзбекнефтгазгеология» давлат геология корхонаси, Қарши шаҳри;
«Ўзбекгеофизика» давлат геология корхонаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани;
Бухоро бурғулаш техникаси заводи, Бухоро шаҳри;
Нефть ва газ конлари геологияси ва қидириш институти, Тошкент шаҳри»;