toggle_night_mode
Ҳужжат 06.08.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, вилоятдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва диверсификациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш ва унга Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан, истисно тариқасида, 200 млрд сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Жамғарма ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда Жамғармага, истисно тариқасида, 200 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг ажратилишини таъминласин.
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар этиб белгилансин:
Қашқадарё вилоятидаги туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;
туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;
оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;
туризм зоналарининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчаларини ташкил этиш;
моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;
махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини яратиш;
туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;
Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари;
субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботни шакллантириш ва назорат ўрнатиш.
5. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси (А.А. Абдухакимов, Ж.А. Қўчқоров) томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 март,
112-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 112-сон қарорига
ИЛОВА
Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда — Вилоят ҳокимлиги) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, маблағлардан кейинчалик туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган инфратузилмани ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
3. Вилоят ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Лойиҳа офиси ташкил этилади ва ушбу Лойиҳа офисига Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси раҳбарлик қилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
4. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 200 млрд сўм миқдоридаги маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитларга Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
қонун ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Вилоят ҳокимлиги томонидан очиладиган миллий ва чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
6. Вилоят ҳокимлиги томонидан 2021 йил учун 20 март кунига қадар ҳамда кейинги йиллар учун 1 декабрь кунига қадар ушбу низомнинг 10-бандида белгиланган тадбирларни амалга оширишни таъминлаш бўйича йиллик манзилли дастур (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Дастурда белгиланган харажатлардан келиб чиқиб, Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини 2021 йил учун 10 апрель кунига ҳамда кейинги йиллар учун 20 декабрь кунига қадар ишлаб чиқади ва Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Дастурда белгиланган чора-тадбирларни даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий амал қилган ҳолда бажарилишини таъминлаш учун тегишли маблағларни ажратиш тўғрисида Қашқадарё вилояти ҳокимининг фармойиши қабул қилинади.
Бунда, Қашқадарё вилояти ҳокимининг фармойиши асосида Лойиҳа офиси раҳбари томонидан тўлов топшириқномалари расмийлаштирилади ва пул маблағларини чиқариш учун вилоят молия бошқармасига тақдим этилади.
10. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) вилоятнинг туризм салоҳияти мавжуд ҳудудларида муҳандислик-коммуникация ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш (йўл, электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти, сув-оқава тизимлари, ахборот-телекоммуникация тармоқлари);
б) вилоятдаги моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;
в) туристик индустрия, дор йўли, сиҳатгоҳлар ва туризм зоналари ва мажмуалари лойиҳаларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш харажатларини қоплаш;
г) аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари (вертолётлар, кичик двигателли самолётлар ва бошқалар) учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил қилиш;
д) вилоятдаги оилавий меҳмон уйлари йўналишида фаолиятини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатларининг 30 фоизгача, лекин 10 млн сўмдан ошмаган миқдорда, камида 3 йил давомида фаолият олиб бориш ҳамда белгиланган тартибда ташриф буюрувчиларни автоматлаштирилган махсус электрон дастурга киритиб бориш шарти билан субсидиялар ажратиш;
е) вилоятда замонавий санитария-гигиена шохобчалари, туристик ахборот марказлари ёки ташриф марказлари («visitor center») ташкил қилиш ҳамда туристик хариталар, йўл кўрсаткичларини ўрнатиш;
ё) сувенир, ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо шоҳобчалари жойлаштирилишини назарда тутувчи туристик кўчалар, шунингдек, вилоятдаги йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил қилиш;
ж) «туризм маҳалласи», «туризм қишлоғи» лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ободонлаштириш ва сайёҳлар учун фольклор-этнографик чиқишларни ташкил қилиш харажатларини қоплаш;
з) вилоят туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни (тарғибот маҳсулотларини тайёрлаш, халқаро тадбирлар ташкил этиш, хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида ахборот турлари (инфотурлар) ташкил қилиш, халқаро ва маҳаллий туризм кўргазмаларида иштирок этиш) молиялаштириш.
11. Қашқадарё вилояти ҳокими Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади. Бунда, Жамғарма маблағларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий амал қилган ҳолда тасарруф этилади.
12. Жамғарма маблағларидан гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик ва мажбуриятларни бажаришнинг бошқа усули сифатида фойдаланиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан ссудалар ва кредитлар беришга йўл қўйилмайди.
4-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
13. Субсидия 2021 йил 1 майдан 2022 йил 31 декабрга қадар оилавий меҳмон уйлари ташкил қилган хусусий ёки оилавий тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомнинг 10-банди «д» кичик бандида белгиланган шартларга мувофиқ ажратилади.
14. Жамғарма томонидан субсидия ажратиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
15. Субсидия олиш учун тадбиркорлик субъектлари ҳар ойнинг 1-санасидан 5-санасига қадар Вилоят ҳокимлигига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклда субсидия олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
16. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг номи (Ф.И.О.), жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;
оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
оилавий меҳмон уйи ташкил қилишга кетган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома нусхаси, тўлов чеклари/квитанцияси ва бошқалар) нусхалари.
17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асослилиги Вилоят ҳокимлиги томонидан текширилади.
18. Вилоят ҳокимлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.
19. Вилоят ҳокимлиги аризани кўриб чиққандан сўнг, бир иш кунида Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва у баённома билан расмийлаштирилади. Қарорнинг нусхаси қарор қабул қилинган кунда ариза берувчига юборилади.
20. Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, белгиланган тартибда бир иш кунида тадбиркорлик субъектига зарур суммани унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказиб берилади.
21. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор нусхаси ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кунда юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вилоят ҳокимлигига такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
22. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилинмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги.
Субсидия ажратишни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган бошқа асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
23. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Вилоят ҳокимлиги томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда янги асослар бўйича субсидия ажратишни рад этиш мумкин эмас.
24. Ушбу Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
25. Лойиҳа офиси Вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида Жамғарма маблағларидан субсидия ажратилган ҳолда ташкил этилган оилавий меҳмон уйлари ва аризалари рад этилган шахсларнинг рўйхатини юритади.
Бунда, ташкил этилган оилавий меҳмон уйлари тўғрисида, уларнинг манзилларини кўрсатган ва фотосуратларини илова қилган ҳолда, тарғибот ишлари ташкил этилади.
5-боб. Лойиҳа офисининг фаолиятини ташкил этиш
26. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган мақсадларни амалга оширишга қаратилган йиллик манзилли дастур лойиҳасини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқиш учун Қашқадарё вилоятида ўрганиш ўтказиш ва Дастурни шакллантириш;
б) Дастур асосида Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини шакллантириш;
в) Дастур ҳамда Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳаларини Қашқадарё вилоят ҳокимига тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Дастур ҳамда Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Маданий мерос департаментига келишиш учун ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш мақсадида тегишли ҳужжатларни тайёрлаш;
(26-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
д) Дастурда белгиланган чора-тадбирларни даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий амал қилган ҳолда амалга ошириш учун тегишли маблағларни ажратиш бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимининг фармойиши лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда тўлов топшириқномаларини расмийлаштириш;
е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Дастур ҳамда Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасининг амалга оширилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш ва унинг натижалари бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимига ахборот тақдим этиш;
ё) Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида, шу жумладан Дастур ижроси ва Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тўлиқ риоя этилаётгани бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган ҳисоботларни тайёрлаш;
ж) Жамғарманинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, тарғибот ишларини олиб бориш;
з) Жамғарма маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида ахборот тайёрлаш ва тарғибот ишларини ташкил этиш.
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ҳар йил якуни билан кейинги йилнинг 1 февраль кунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади. Бунда Молия вазирлиги томонидан 10 февраль кунига қадар амалга оширилган назорат якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Қашқадарё вилояти ҳокими ва Вилоят ҳокимлиги бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш бўйича белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
29. Қашқадарё вилояти ҳокими Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида, шу жумладан Йиллик дастур ижроси ва Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тўлиқ риоя этилаётгани бўйича ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
30. Жамғарманинг фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
31. Қашқадарё вилояти ҳокими Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
7-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси томонидан оилавий меҳмон уйи ташкил қилиш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

Ариза берувчи

Субсидия олиш учун Ҳокимликка ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

Ҳокимлик

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

5 иш кунида

Ҳокимлик

Субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорнинг нусхасини қарор қабул қилинган кунда ариза берувчига юборади.

1 иш кунида

Ариза берувчи

Рад этиш тўғрисидаги қарорни олган тақдирда, камчиликларни бартараф этиб, тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ҳокимликка такроран ариза билан мурожаат қилади.

14 кунда

Ҳокимлик

Такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқади.

3 иш кунида

Ҳокимлик

Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, зарур суммани ариза берувчига унинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказиб беради.

1 иш кунида

Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига‎

АРИЗА‎

______________________________________________________________________________________________________________,
‎(ариза берувчининг тўлиқ номи, Ф.И.О.)
‎______________________________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________________манзил бўйича рўйхатдан ўтган‎

‎‎(почта манзили, телефон, факс)

‎‎__________________________________________________________________________________________________шахс номидан,‎‎‎

(оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.)‎‎

______________________________________________________________________________________________________________
‎‎‎
‎________________________‎‎_____________________________________________________________________манзилда жойлашган‎

‎‎(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)

‎‎_______________________________________________________________________________оилавий меҳмон уйи хизмати фаолияти‎

(хоналар ва жойлар сони)‎‎

‎‎
‎‎йўлга қўйилганлиги учун тегишли субсидия берилишини сўрайман.‎

‎‎СТИР рақами:___________________________________________________________________________________________________

‎Электрон почта манзили: __________________________________________________________________________________________

_____________________________
‎Сана ‎‎

_________________
‎ (шахсий имзо) ‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.03.2021 й., 09/21/112/0171-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)