1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БЎЙИЧА АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 мартдаги 148-сонли «Хорижий сармоялар бўйича Агентликни акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоялар бўйича Агентликни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Хорижий сармоялар бўйича Агентликка бир ой муддатда Агентлик Уставини ишлаб чиқиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш тавсия этилсин.
4. Давлат мулки қўмитаси хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш учун 1,0 млн сўм ажратсин.
Молия вазирлиги хорижий сармоялар бўйича Агентликка уч йил давомида унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек телефон сўзлашувлари ҳақини тўлаш ва иккита хизмат автомобили харажатлари учун ҳар йили миллий валютада 30 минг АҚШ долларига тенг бўлган сумма ажратишни назарда тутсин.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки:
хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг дастлабки уч йил давомида фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига ҳамда инвестицияларга кўмаклашиш Хизматини ташкил этиш бўйича техникавий кўмаклашиш лойиҳаси билан белгиланган БМТ ривожланиш Дастури маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
уч йил ўтгандан кейин хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш Агентлик Уставида белгиланган доирада унинг ўз фаолияти маблағлари ҳисобидан, шунингдек чет мамлакатлар билан инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор бўлган корхоналар ва фирмаларнинг, банклар ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан хорижий корхоналар ва фирмалар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг бадаллари ҳисобидан амалга оширилади.
6. Алоқа вазирлиги хорижий сармоялар бўйича Агентлик буюртманомалари бўйича унинг офиси учун зарур бўлган миқдорда телефон линиялари, шу жумладан халқаро ва ҳукумат АТСи телефони линиялари ажратишни назарда тутсин.
7. Хорижий сармоялар бўйича Агентлик ижара тўлови ундирилмасдан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 45а-уйдаги биносига вақтинча жойлаштирилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда хорижий сармоялар бўйича Агентликни жойлаштириш учун шаҳарнинг марказий қисмидан тегишли бино ажратсин ва уни текинга берсин.
9. Агентлик Ҳукумат қарорлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 июлдаги 345-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 24 август,
340-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 340-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг ташкилий тузилмаси