Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари ва унга ҳукумат кафолатлари бериш тўғрисида» 1992 йил 27 мартдаги 151-сон қарорининг
3-бандига қуйидаги қўшимча киритилсин:
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда корхона рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн йил давомида бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин».