Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Нархларнинг либераллашуви ва бозор муносабатлари ривожланиши шароитларида шахсий ёрдамчи хўжалик эгалари туман, вилоят уюшмаларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Президентининг «Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1991 йил 19 апрелдаги 107-сон қарорининг 13-бандига қисман ўзгартириш киритган ҳолда смета қиймати 500 минг сўмгача бўлган кичик цехлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа объектларни лойиҳалаш ва қуришнинг техникавий ҳужжатларини туман уюшмаси, смета қиймати 1 млн сўмгача бўлганини — вилоят уюшмаси ва 1 млн сўмдан ортиқ бўлганини — уюшманинг Республика кенгаши тасдиқлаши белгилансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга мадад жамғармаси ва ундан фойдаланиш мақоми тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилсин.