1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Сўнгги йилларда республика ҳудудларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш дастурларини амалга ошириш натижасида аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда ва шу асосда фуқароларнинг фаровонлик даражаси янада ошириб борилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудлардаги кўп квартирали уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди. Оқибатда аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилмоқда.
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида:
а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал жисмоний шахсларнинг турар жойларидаги дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини тафтишдан ўтказиш, аниқланган носозликларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада профилактика хизматлари кўрсатишнинг тизимли йўлга қўйилишини;
б) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйлардаги жисмоний шахслар томонидан газдан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолатларини ўз ваколатлари доирасида тизимли ўрганиш ҳамда аниқланган муаммо ва носозликларни бартараф этиш чораларини кўришни;
в) «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж учун табиий ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газдан фойдаланиш ускунаси ва жиҳозларини белгиланган муддатларда техник тафтишдан ўтказилишини ҳамда уларга профилактика хизмати кўрсатилишини;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали маиший эҳтиёжлар учун газ ускуналаридан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича махсус телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва давра суҳбатларини доимий асосда уюштирилишини таъминласинлар.
2. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўради, шу жумладан бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш юзасидан таклифларни тегишлича туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Вазирлар Маҳкамасига киритади.
уч нафаргача шахслар (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда)нинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда — туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;
етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда)нинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;
саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда — Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тегишли Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузилади;
б) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бахтсиз ҳодиса сабабларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда келгусида уларнинг такрорланмаслиги учун бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясининг таклифлари асосида аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
в) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган тегишли комиссияларни тузишни назарда тутувчи қарорлар уларни қабул қилувчи тегишли органларга бахтсиз ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қабул қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
бахтсиз ҳодисани текшириш материалларини тузиш ва сақлаш тартиби;
бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш тартиби.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятовзиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 февраль,
64-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги 64-сон қарорига
ИЛОВА
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж (иссиқ сувдан фойдаланиш, хоналарни иситиш ва б.) учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар сабабларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бахтсиз ҳодиса — газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаши) оқибатида бинонинг қисман ёки тўлиқ бузилиши, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилиши ҳамда табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида нотўғри фойдаланиш натижасида газнинг сизиб чиқиши, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг алангаланишидан куйиш оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етиши;
жисмоний шахслар — турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж (иссиқ сувдан фойдаланиш, хоналарни иситиш ва б.) учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланаётган жисмоний шахслар;
газдан фойдаланиш ускунаси ва жиҳозлари — турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж (иссиқ сувдан фойдаланиш, хоналарни иситиш ва б.) учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ускуна ва жиҳозлар.
3. Бахтсиз ҳодиса юз берганда жисмоний шахслар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига (кейинги ўринларда — газ таъминоти ташкилотлари) ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига (кейинги ўринларда — ҳокимлик) зудлик билан хабар беришлари лозим.
4. Жисмоний шахслар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ташкилотлар ходимлари етиб келгунига қадар хавф ўчоғини бартараф қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (агар бу ҳолат инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса ҳамда бахтсиз ҳодиса такрорланишини юзага келтирмаса) кўришлари лозим.
жароҳатланган шахсларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни тиббиёт муассасасига олиб боришни ташкил этиши;
бахтсиз ҳодиса содир бўлган объект ва газ (ёки бошқа) ускуна ва жиҳозларнинг бирламчи ҳолатини, яъни бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтда у қандай ҳолатда бўлган бўлса (агар бу ҳолат инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса ҳамда бахтсиз ҳодиса такрорланишини юзага келтирмаса) ўзгартирилмаган ҳолатда сақлаш чораларини кўришлари лозим.
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой тўғрисида хабар олинган вақтдан бошлаб, шунингдек, ушбу жойга етиб келганидан сўнг хавфни бартараф этиш бўйича комплекс ишларни бошқариш вазифаси ушбу органларга ўтади.
7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойдаги бино, қурилма ва газ ёки бошқа ускуналарнинг бирламчи ҳолатини сақлаш ва у ердаги хавф ўчоқларини бартараф этиш, мазкур Низомнинг 8 — 10-бандлари талабларига мувофиқ бахтсиз ҳодисани текшириш комиссиясининг келишувига асосан амалга оширилиши лозим.
2-боб. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш
8. Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида уч нафаргача шахслар (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
9. Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
10. Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тегишли Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
11. Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж (иссиқ сувдан фойдаланиш, хоналарни иситиш ва б.) учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар сабабларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
12. Ушбу Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган тегишли комиссияларни тузишни назарда тутувчи қарорлар ушбу бандларда кўрсатилган органларга (мансабдор шахсларга) бахтсиз ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган кундан уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ушбу органлар (мансабдор шахслар) томонидан қабул қилиниши лозим.
Мазкур бандларда назарда тутилган тегишли қарорлар билан тузиладиган комиссия бўйича ҳужжатлар лойиҳалари тегишли органга (мансабдор шахсларга) тегишлича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган комиссияларни тузишда) томонидан киритилади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари), (бахтсиз ҳодиса ёқилғи сифатида табиий газ ёки суюлтирилган газдан фойдаланишда содир бўлганда);
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланадиган газ ускунасининг йиллик табиий газ сарфи 100 000 куб метрдан юқори ёхуд ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда содир бўлганда);
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).
14. Комиссия талабига биноан тегишли ҳокимлик ёки «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари (бахтсиз ҳодиса табиий ёки суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш оқибатида содир бўлганда) ўз ички имкониятлари доирасида қуйидагиларни амалга оширишга мажбур ҳисобланади:
а) бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини аниқлаш учун экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш;
б) бахтсиз ҳодиса оқибатида талафот кўрган объект фотосуратини олиш, бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг принципиал чизмаси ёки эскизини тайёрлаш;
в) бахтсиз ҳодиса бўйича текшириш ўтказиш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини етказиб бериш;
г) комиссия аъзоларининг иш фаолияти учун зарур бўлган компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериш;
15. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаш учун жалб этиладиган экспертлар ва мутахассислардан иборат гуруҳнинг хулосаси ёзма равишда расмийлаштирилади.
16. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини текшириш доирасида комиссия томонидан техник ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун харажатлар, лаборатория тадқиқотлари, синов ва бошқа ишлар ҳамда транспорт ва алоқа харажатлари учун тўловлар тегишли ҳокимлик ёки «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг (бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш оқибатида содир бўлганда) ҳудудий ташкилотлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
17. Бахтсиз ҳодисанинг ҳолат ва сабабларини аниқлаш мақсадида комиссия аъзолари жабрланганлар, ҳодиса гувоҳларидан ҳамда тегишли объектларнинг мансабдор ва бошқа шахсларидан ҳолат юзасидан оғзаки ёки ёзма равишда тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга. Бунда тушунтириш хати шахсан ёхуд улар ваколат берган шахслар томонидан ёзилиши (имзоланиши) лозим.
18. Комиссия раиси талаби тақдим этилишидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (суд-тиббий экспертизаси) ва мазкур бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа органлар (ташкилотлар) уч кундан кўп бўлмаган муддатда бахтсиз ҳодисага тааллуқли бўлган ҳужжат ва материалларни комиссияга тақдим этиши лозим.
19. Комиссия томонидан ўтказиладиган текширишнинг вазифаси бахтсиз ҳодиса ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бахтсиз ҳодиса такрорланмаслиги учун мутахассислар билан биргаликда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим бўлган асосланган таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Бунинг учун комиссия томонидан бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати унинг барча аъзолари иштирокида жойига чиққан ҳолда кўздан кечириш йўли билан ўрганилган ва далолатнома билан расмийлаштирилган бўлиши лозим.
20. Комиссия томонидан бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида:
а) бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича барча ўзгаришларни қайд этиш;
б) газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларнинг тури, русуми, маркаси, уларнинг жойлашув ўрни ва техник ҳолатини аниқлаш;
в) дудбурон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига, белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш;
г) тегишли объектларда бажариладиган ишлар ва тадбирларни амалга ошириш жараёнида бахтсиз ҳодиса келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимоли бўлган ишлар ва тадбирлар турини аниқлаш;
д) жисмоний шахслар, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг иш жараёнида бахтсиз ҳодиса келиб чиқишига сабаб бўлган ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни аниқлаш;
ж) бахтсиз ҳодиса содир бўлишига олиб келган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлик ҳолатларини аниқлаш.
21. Комиссия томонидан ўтказиладиган текшириш натижасида:
а) бахтсиз ҳодисанинг техник ва ташкилий сабаблари аниқланиши;
б) газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларининг лойиҳаси ким томонидан ва қачон ишлаб чиқилганлиги аниқланиши;
в) газдан фойдаланиш ускунаси ва жиҳозлари монтажининг сифатли бажарилганлиги, ижро-техник ҳужжатларининг тўлиқ ва белгиланган тартибга мувофиқ тўғри расмийлаштирилганлиги текширилиши;
г) газдан фойдаланиш ускунаси ва жиҳозлари, дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолати ўрганилиши;
д) жабрланувчиларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги, улар томонидан қурилмалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиниши ўрганилиши;
ж) объектдаги газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларининг носозлиги бўйича «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий ташкилотларига берилган буюртмаларнинг мавжудлиги ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар (бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш оқибатида содир бўлганда) ўрганилиши;
з) бахтсиз ҳодисанинг юзага келиши сабабларини аниқлаш доирасида ишлаб чиқилган таклифларни, мавжуд имкониятдан келиб чиққан ҳолда, реал шароитларда бахтсиз ҳодисага нисбатан уларнинг асосли эканлиги текшириш. Назорат-синов ишлари, техник ҳисоб-китоблар, лаборатория тадқиқотлари ва экспериментлар ўтказиш асосида ишлаб чиқилган таклифларга аниқлик киритиш;
и) бахтсиз ҳодисанинг юзага келишига йўл қўйган жисмоний шахслар, шу жумладан, мансабдор шахсларни аниқлаш бўйича зарур чоралар амалга оширилиши зарур.
22. Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари, мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилиши зарур.
Агар содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун лаборатория тадқиқотлари, экспертиза, синовлар ёки бошқа ишлар амалга оширилиши лозим бўлса, у ҳолда текшириш ишларини ва тегишли далолатномани расмийлаштиришнинг умумий муддати ўттиз иш кунидан ошмаган ҳолда узайтирилиши мумкин.
23. Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича далолатномада бахтсиз ҳодиса натижасида юзага келган оқибатларни бартараф этиш, келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тавсиялар берилиши мумкин.
24. Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича далолатнома комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
25. Агар комиссия аъзоларидан бири бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича далолатномага эътироз билдирса, у ҳолда ушбу комиссия аъзоси далолатномани имзоламаслик ва комиссия раисига ўзининг асосланган хулосасини ёзма шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Комиссия раиси бахтсиз ҳодисани текшириш юзасидан тўпланган ва тайёрланган материалларга ушбу хулосани киритиши шарт.
б) бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш натижаси бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган далолатнома;
в) бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг комиссия раиси ва тегишли чизмани тузган масъул шахс томонидан имзоланган чизмаси (эскизи);
г) жисмоний шахслар, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг ёзма тушунтириш хатлари;
д) тегишли ҳудудда жойлашган турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйлардаги аҳоли билан турмушда газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари бўйича даврий йўл-йўриқ берилганлиги ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳудудий ташкилотлари томонидан юритиладиган қайд этиш дафтаридан кўчирма;
е) тегишли объектларнинг дудбурон ва шамоллатиш каналларининг яроқлилиги ва куз-қиш мавсумига тайёрлиги тўғрисида белгиланган тартибда тузилган далолатнома;
ж) газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларига режали техник хизмат кўрсатиш тўғрисида маълумотнома, уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича олиб бориладиган ишлар жадвалларидан кўчирма;
з) табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан турмушда ёқилғи сифатида фойдаланишда меҳнат хавфсизлиги нормалари ва мутасадди шахсларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи йўриқнома, қоида, буйруқлар ва бошқа ҳужжатлардан нусхалар (кўчирмалар);
и) бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг фотосуратлари;
к) тиббиёт ташкилоти ва эксперт комиссиясининг хулосаси, лаборатория ҳамда бошқа тадқиқотлар, экспериментлар натижалари;
л) комиссия аъзосининг хулосаси (комиссия аъзоларидан бири бахтсиз ҳодисани текшириш хулосаси бўйича эътироз билдирган тақдирда);
м) бахтсиз ҳодисани ўрганиш бўйича тузилган эксперт гуруҳининг хулосаси;
н) бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва олдини олиш бўйича тавсиялар;
о) бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича далолатнома.
4-боб. Бахтсиз ҳодисани текшириш материалларини тузиш ва сақлаш
27. Комиссия томонидан бахтсиз ҳодисани текшириш материаллари қуйидаги тартибда тузилади:
а) текшириш материалларининг асл нусхалари бир нусхада расмийлаштирилади ва комиссия томонидан ушбу комиссияни ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) юборилади;
бахтсиз ҳодиса юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган тақдирда, бахтсиз ҳодисани текшириш жараёнида йиғилган материалларнинг асли ҳамда ашёвий далиллар жиноят ишини қўзғатган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади;
текшириш материалларининг биттадан нусхалари бахтсиз ҳодисани чуқур таҳлил қилиш ҳамда келгусида табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан турмушда ёқилғи сифатида фойдаланишда ушбу ҳодиса такрорланмаслигини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖга юборилади;
б) текшириш материалларининг қўшимча нусхаларининг сони мазкур Низомнинг 8 — 10-бандлари талабларига мувофиқ тузилган комиссия аъзоларининг сонига тенг бўлиши лозим ва комиссия аъзоларининг ҳар бирига тақдим этилади.
28. Бахтсиз ҳодисани текшириш материалларининг асл нусхалари қирқ беш йил давомида, қўшимча нусхалари уларга зарурат бўлган муддатга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида сақланади.
5-боб. Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш тартиби
29. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.
30. Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журнали мазкур Низомга 3-иловада кўрсатилган шакл асосида юритилади.
31. Фуқароларнинг руҳий ҳолати бузилиши, алкоголь ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши (тиббий ташкилотнинг тегишли маълумотномаси (хулосаси) асосида) натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳисобга олинмайди.
32. Табиий ўлим ҳолатлари, шунингдек, жабрланувчи жиноят содир этиш пайтида юз берган бахтсиз ҳодисалар (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълумотномаси асосида) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
33. Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж (иссиқ сувдан фойдаланиш, хоналарни иситиш ва б.) учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар сабабларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
1. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича комиссия таркибини тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
1. Бахтсиз ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб бир иш кунида.
2. Ишлаб чиқилган қарор лойиҳасини:
3 нафаргача шахслар (шу жумладан 3-шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган, ҳалок бўлган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлигига;
7 нафаргача шахслар (шу жумладан 7-шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган, ҳалок бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига;
8 нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган, ҳалок бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2. Бахтсиз ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган кундан уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда.
2-босқич
Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси
1. Тегишли ҳокимлик ёки ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига (бахтсиз ҳодиса табиий ёки суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш оқибатида содир бўлганда) уларнинг ўз ички имкониятлари доирасида амалга оширилиши мажбур ҳисобланган чора-тадбирларни тақдим этиш.
1. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида.
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (суд-тиббий экспертизаси) ва мазкур бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа органларга комиссияга тақдим этилиши талаб этиладиган бахтсиз ҳодисага тааллуқли бўлган ҳужжат ва материалларни комиссияга тақдим этилиши юзасидан мурожаатни киритиш.
2. Комиссия раиси талаби тақдим этилган кундан бошлаб уч кундан кўп бўлмаган муддатда.
3-босқич
Тегишли ҳокимлик ёки ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари
(бахтсиз ҳодиса табиий ёки суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш оқибатида содир бўлганда)
Комиссиянинг талаби асосида бахтсиз ҳодиса ва уни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун, ўз ички имкониятлари доирасида, зарур бўлган чора-тадбирларни (экспертларни жалб қилиш, бахтсиз ҳодиса жойининг принципиал чизмасини тайёрлаш, комиссия аъзоларини учун транспорт ва алоқа воситалари, компьютер техникаси ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш) амалга оширилишини таъминлаш.
Талабнома тақдим этилган кундан бошлаб бир кун мобайнида.
4-босқич
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа органлар
Бахтсиз ҳодисага тааллуқли бўлган ҳужжат ва материалларни комиссияга тақдим этиш.
Талабнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда.
5-босқич
Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси
1. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолатини унинг барча аъзолари иштирокида жойга чиққан ҳолда кўздан кечириш йўли билан ўрганиш ва тегишли ўрганиш далолатномасини расмийлаштириш.
1. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида.
2. Бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини текшириш бўйича низомда белгиланган чора-тадбирлар (зарур ҳолларда назорат-синов ишлари, техник ҳисоб-китоблар, лаборатория тадқиқотлари ва экспериментлар ўтказиш)ни амалга ошириш.
2. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида
3. Бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун жалб этиладиган экспертлар ва мутахассислардан иборат гуруҳнинг ёзма равишда расмийлаштирилган хулосасини олиш.
3. Бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун экспертлар ва мутахассисларни жалб этилган кундан бошлаб етти кун мобайнида.
1. Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида.
Агар бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун лаборатория тадқиқотлари, экспертиза, синовлар ёки бошқа ишларни амалга оширилиши лозим бўлса, текшириш ишларининг ва тегишли далолатноманинг расмийлаштириш умумий муддати ўттиз иш кунидан ошмаган ҳолда узайтирилади.
2. Текшириш материалларининг асл нусхаларини бир нусхада, расмийлаштириш ва ушбу комиссияни ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) юбориш.
2. Бахтсиз ҳодисани текшириш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб бир кун мобайнида.
3. Бахтсиз ҳодисани таҳлил қилиш ҳамда келгусида газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган ушбу ҳодисаларни такрорланмаслигини таъминлаш чораларини кўриш учун текшириш материалларининг биттадан нусхаларини Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖга юбориш.
3. Бахтсиз ҳодисани текшириш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун мобайнида.
7-босқич
Энергетика вазирлиги
Бахтсиз ҳодисани белгиланган шакл асосида юритиладиган журналда ҳисобга олиш.
Келгусида бахтсиз ҳодисаларни такрорланмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга оширилишини ташкиллаштириш.
а) уй, хонанинг ҳодисадан аввалги ва кейинги ҳолатининг тафсилоти;
б) бахтсиз ҳодиса содир бўлган объект ҳужжатлари ҳолати ва қурилиш ишларининг лойиҳага мослиги;
в) ўрнатилган ускуна ва жиҳозларининг тафсилоти ва фойдаланишга қабул қилинган вақти. Газ жиҳозларига, шу жумладан газ қувурларига техник хизмат кўрсатиш ва дудбурон, шамоллатиш каналларини кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилган иш ҳажми ҳамда охирги маротаба сервис хизмати кўрсатилган сана.
5. Бахтсиз ҳодиса содир бўлиш ҳолати (ҳодисаларнинг содир бўлиш кетма-кетлиги, шикастланган ва бошқаларнинг бахтсиз ҳодисага олиб келишдаги хатти-ҳаракати кўрсатилади).
6. Бахтсиз ҳодисага олиб келган техник ва ташкилий сабаблар (бахтсиз ҳодисанинг содир бўлишида ускуна ва жиҳозларининг носозлиги ва уларнинг сабаблари кўрсатилади).
7. Турмушда табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида фойдаланишда хавфсизлик қоидалари талабларини бузган ва айбдор шахслар бўйича комиссия хулосаси (айбдор шахсларнинг мансаби ва фамилиясини кўрсатиш ҳамда уларнинг қандай ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бахтсиз ҳодисага олиб келганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг аниқ қайси бандлари улар томонидан бузилганлигини кўрсатиш).
8. Бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича комиссия тавсиялари.
«___» _____________ 20____ й.
Комиссия раиси
___________________
Комиссия аъзолари
___________________
___________________
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш